Менежментнинг ташкил қилиш фукнцияси



Download 1,07 Mb.
Sana09.07.2022
Hajmi1,07 Mb.
#767444
Bog'liq
Шерданов Нуриддин Нурхон ўғли - 2-олий талим , сиртқи, Иқтисодиёт йўналиши, 221 гурух, Менежментнинг ташкил қилиш фукнцияси

Менежментнинг ташкил қилиш фукнцияси

Бошкарув функцияларининг мохияти, таснифи ва мазмунини ўрганиш бошқарувнинг бутун жараёнини тартибга солиб туриш учун зарурдир, чунки бошкарув мазмуни жараён сифатида унинг функцияларида намоён бўлади. Ғарб менежментининг бугунги замонавий назарияси бошқариш функцияларини таснифлашда, энг аввало унинг куйидаги асосий (умумий) функцияларига устуворлик беради:

• режалаштириш;

ташкил цилиш;

• тартибга солиш ва мувофщлаштириш;

• назорат;

• рагбатлантириш (мотивлаштириш).

Бу функциялар бошқарувнинг барча бўғинларида ва ҳамма босқичларида куйидаги изчилликда амалга оширилади

Демак, бошқариш режалаштиришдан бошланиб, фаолиятни ташкил килиш, уни рағбатлантириш билан давом эттирилиб, назорат билан тугайди. Бу ерда мувофиқлаштириш барча функциялар жараёнида ўз аксини топади. Бу функциялар бошқарувнинг хамма босқичларига хос бўлган умумий хусусиятларга эга бўлиб, бошқарув аппаратининг барча рахбарлари ва мутахассислари фаолиятида мавжуд бўлади. Уларни, шунингдек, бошқарувнинг ҳамма томонларини қамраган функциялар дейиш хам мумкин, чунки улар бошқарув тизимини хам буйига (вертикалига), хам энига (горизонталига) қамраб олади.

Биз ушбу функцияларнинг ташкил қилиш функцияси хақида сўз юритамиз.

Ушбу функциянинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • Ташкилотни қисмларга бўлиш, умумий бошқарув вазифаларини бўлинмалар ва ходимлар ўртасида тақсимлаш;
  • Ташкилотнинг ташкилий тузулмасини шакллаетириш, унинг элементлари ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
  • Ташкилотнинг маълум ташкилий маданиятини шакллантириш учун шароитлар яратиш;
  • Қабул қилинган қарорларни бажарилишини ташкил қилиш;
  • Ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараёнларни жорий ташкил қилиш;
  • Ташкилот фаолиятини ресурслар билан тпъминлаш;
  • Вазифалар ва ваколатларни бошқаларга топшириш;
  • Ташкилотни уни ривожланиш жараёнида ислох қилиш (қайта ташкил қилиш).

Бошқарув жараёнлари ва уларни ташкил қилишни хам кўриб чиқиш мумкин. Бу жараёнлар асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчиларга бўлинади. Бунда мехнат предмети сифатида бошқарув қарори, ахборотлар ва ҳужжатлар бўладилар.

Агар операция мехнат предметининг параметрларини ўзгартиришга қаратилса, жараён асосий бўлади. Хизмат кўрсатувчи бошқарув жараёнларига мехнат предметини жамлаш, назорат қилиш ва узатиш, ёрдамчиларга эса натижасида асосий ва хизмат кўрсатиш жараёнларини бажарилиши учун нормал шароитлар яратиладиган операциялар киради.

Бошқарув жараёнини рационал ташкил қилишнинг шартларини ажратиш мумкун:

  • Мутаносиблик;
  • Узвийлик;
  • Мақсадларнинг мавжудлиги;
  • Харакатларнинг эластиклиги;
  • Барқарорлик;
  • Мехнат тақсимоти;
  • Бошқарилиш меёрларига риоя қилиш;
  • Мажбуриятлар ва ваколатларни бошқаларга топширилиши;
  • Параллеллик;
  • Тўғридан-тўғри аниқлик
  • Бир маромдалик;
  • Бир турдаги мехнат предметларини бир жойда жамланиши;
  • Жараёнларнинг эгилувчанлиги.

Масалан, мутаносибликда битта жараённинг ҳар хил иш жойларининг тенг ўтказиш қобилятига, иш жойларини ахборотлар, моддий ресурслар билан бир хилда таъминланишига ва х.к, параллелликда – операцияларни бир вақтда бирга бўла олишлигига, тўғридан тўғри аниқликда – мехнат предметлари, ахборотлар ва х.к. Ни ўтишининг мувофиқ йўлига, бир маромдаликда – бошқарув жараёнларини бажарилишининг вақтдаги тенглигига, узвийликда – иш вақтидан бошқарув жараёнларини бажариш учун кўпроқ фойдаланишга эришилади.

Бу шартларга риоя қилинишига эришиш учун жараёнлар ва операцияларни такрорланишини ошриш зарур, бунга турли характердаги айрим жараёнларни унификациялаш ва бир турга келтириш йўли билан эришилади.

Менеджер томонидан ваколатларни қўли остидагиларга топширилиши бошқарувни рационал ташкил қилинишининг мухим шарти бўлади, кейингилар ўзларига топширилган сохаларда қарорлар қабул қиладилар ва уларни амалга оширадилар. Топшириш вазифалар ва қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини уларни бажариш бўйича мажбуриятларни ўзига олувчи шахсга топширилишини билдиради.

Топшириш жараёни ўз ичига қуйидаги ҳаракатларни олади:

  • Мажбуриятларни белгилаш;
  • Талаб қилинадиган натижаларни белгилаш;
  • Керакли ваколатларни топшириш ва зарурий натижаларга эришиш бўйича мажбуриятларни зиммасига юклаш.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish