Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати


Менежментнинг мақсади ва вазифалари



Download 32,08 Kb.
bet3/4
Sana28.06.2022
Hajmi32,08 Kb.
#712649
1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза

3. Менежментнинг мақсади ва вазифалари.


Менежментнинг якунловчи мақсади фирманинг ишлаб чиқариш жараёнини расионал ташкил қилиш орқали, шу жумладан ишлаб чиқаришни бошқариш, техник-технологик базани ривожлантириш ҳамда кадрлар потенсиалини самарали ишлатиш орқали, фаолият натижасида фойда ёки даромад олишни таъминлаш. Фирманинг даромадлилиги унинг ишлаб чиқариш ҳаражатларини (хом-ашёга, материалларга, енергияга, ҳақ тўлашга, молиялаштиришга харажатларни) камайтириш орқали ва ишлаб чиқариш натижасида даромаднинг ўсиши орқали намоён бўлади.
Менежментнинг муҳим вазифаларидан бири - талабгорларнинг талабини эътиборрга олган ҳолда, моддий ва меҳнат ресурслари мавжудлигини ҳамда корхона рентабеллигини таъминлаш, бозорда уни мустаҳкам ўрин эгаллашни эътиборрга олиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш.
Шу асосда менежментнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

- ишлаб чиқаришни автоматизасиялашни таъминлаш, юқори малакага эга бўлган ҳодимларни ва ишчиларни жалб қилиш;
- ишлаш шароитини яхшилаш, юқори иш ҳақини белгилаш орқали фирма ҳодимларини рағбатлантириш;
- фирма фаолиятининг самарадорлигини назорат қилиш ва ҳамма бўлим ишларини ўзаро мувофиқлаштириш.
- янги бозорларни қидириш ва ўзлаштириш.
Бундан ташқари, менежментда ечиладиган масалаларга қуйидагилар киради:
- фирма ривожланишининг аниқ мақсадларини аниқлаш;
- мақсадларнинг муҳимлиги ва уларни ечишнинг навбатини
аниқлаш;
- фирма ривожланишининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш
йўлларини топиш;
- ҳар ҳил ресурсларни ва улар билан таъминлаш манбаларини
аниқлаш;
- қўйилган масалаларнинг ижро етилишини назорат қилиш.
Менежмент фаолиятнинг кетма-кетлиги ва турига қараб 3 қисмга бўлинади:
- стратегик бошқариш;
- оператив бошқариш;
- назорат.

Стратегик бошқариш қуйидагиларни ўз ичига олади:
- менежмент мақсадини ишлаб чиқиш;
- мавжуд бўлган омиллар асосида ривожланиш натижаларини башорат
етиш;
- мўлжалланган мақсад билан башорат етилган натижалар орасидаги
фарқ минимал бўлиши учун истиқболга режалаштириш.
Оператив бошқаришни юқорида айтиб ўтилган масалаларни амалга оширадиган фаолият деб айца бўлади. Бунга керак бўлган таркибли ва зарурий ресурслар яратишни ташкиллаштириш ва тузилган тартиб шароитида бошқариш киради.
Назорат еса эришилган натижаларни таҳлил қилишни (тескари алоқа) ўз ичига олади ва бошқарувнинг янги даврини бошлашнинг таянч пункти ҳисобланади.



Download 32,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish