Менежмент тадқИҚотларини ривожлантиришда ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш



Download 0,82 Mb.
bet18/22
Sana28.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#475125
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Dissertatsiya 13-fevral

Цехлар тури;

  1. Асосий — тармоқли маҳсулот ишлаб чиқаради ёки ишлаб чиқариш жараёнининг тугалланган қисми (асосий Цехнинг тайёрловчи, қайта ишловчи ва чиқарувчи).

  2. Таъминловчи — асосий Цехлар учун маҳсулот тайёрланиши бўйича ёрдамчи ишлаб чиқариш (инструментал, таъмирланган Цехлар).

  3. Хизмат кўрсатувчи — асосий, таъминловчи Цехларга ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатади (транспор хўжалиги, энергетика хўжалиги, қурилиш Цехи).

  4. Тажриба-экспериментал — маҳсулотнинг макет ва тажриба намуналарини тайёрлайди.

  5. Қўшимча ва бошқа — қўшимча материалларни олиш ва қайта ишлашни амалга оширади, маҳсулотни жойлаш учун яшиклар ишлаб чиқариш ва ҳоказо.

  6. Ёрдамчи — қўшимча ёрдамчи ишларни бажаради (завод ҳудудини тозалаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғориш ва бошқалар).

Ишлаб чиқариш бўлимлари фаолиятини бошқариш учун кўпинча турлича иқтисодий усуллар қўлланади:

  • Цех режаси— ишлаб чиқариш буюртмаларини танқидий иш марказларига навбатини шакллантириш, ускуналар юкланишини оптималлаштириш, маҳсулот чиқарилишини максималлаштириш, режадан орқада қолишни минималлаштириш ва ҳоказо;

  • Ишлаб чиқариш дастурини ўртача сўров ўлчами асосида режалаштириш (сўров тенг бўлмаганда) ёки катта ишлаб чиқариш ҳажмида моделлаштириш йўли билан сифат назоратини таъминлаш;

  • катта ҳажм, жараёнли ва конвеерли ишлаб чиқариш, ярим фабрикатларга бир хил сўровни таъминлаш учун меҳнат тақсимоти, ускуналарни қайта созлаш вақтини қисқартириш, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараён сифатини таъминлаш, стандарт технологияларни қўллашда материал харажатларини ҳисобга олиб ишлаб чиқариш ҳудудларининг иш графигини тузиш;

  • индивидуал буюртмалар билан бошқариш, биринчи алоқаданоқ потенсиалли буюртмачи билан буюртмани рўйхатга олиш, маҳсулотни тайёрлашнинг оптимал вариантини танлаш, таннархини баҳолаш ва буюртмани тайёрлашнинг вақти, нарх ҳисоб-китоблари, буюртманинг материалларини таъминлаш, буюртмани ишлаб чиқаришга узатиш, буюртмани тайёрлаш учун технологияларни оптималлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнини режалаштириш, ишлаб чиқаришда маҳсулотни назорат қилиш, тайёр маҳсулотни тушириш ва буюртмачилар билан охирги ҳисоб-китобни тугатиш (асосан стандарт бўлмаган буюртмалар учун);

  • ишлаб чиқариш «конфигуратори» — буюртмачи талабининг турли вариантларини ҳисобга олиб стандартлашган маҳсулотни тайёрлаш (вариантли маҳсулот ўзига хослининг турли кўринишларига эга;

  • маҳсулотга кетадиган харажатларни назорат қилиш – маҳсулот таннархини турли усуллар билан ҳисоб-китоб қилиш (стандарт таннарх, жараён таннархи, харажатнинг гибрид модели, Цех буюртмаси бўйича харажатларнинг тахминий ва ҳозирги ҳисоб-китоби) ва бошқалар.

Кўплаб замонавий корхоналарда менежмент тизимининг ISO-9000 сифати ва European Foundation for Quality Management (EFQM) модели жорий этилган, унинг хусусиятлари қуйида келтирилган:

  • ҳар томонлама мос келадиган натижалар мўлжаллаш;

  • истемолчини аниқлаш, истемолчи қийматини тузиш;

  • раҳбарлик ва менежментда доимо сифатни мақсад қилиш;

  • сифатли бошқарув учун жараён ва фактлар менежменти;

  • инсон ресурсларининг ривожланиши ва ходимларни сифатни таъминлашга жалб этиш;

  • инноватсия ва яхшилаш бўйича узлуксиз ўқитиш;

  • қийматни оширадиган ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш;

  • ишлаб чиқарувчининг ижтимоий жавобгарлиги.


Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish