Menejment psixalogiyasi o'rganadigan ob'ektlari - Аниқ изланиш предметига эга бўлган ҳар қандай фан ўша предметининг моҳиятини ёритиш ва материаллар тўплаш учун махсус усуллар ва воситалардан фойдаланади ва улар фаннинг методлари деб юритилади. Фаннинг салоҳияти ва обрўси ҳам биринчи навбатда ўша методлар ёрдамида тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги ва валидлилигига боғлиқ бўлади. Бу фикрлар бевосита психологияга ҳам алоқадор бўлиб, методлар масаласига бу фанда жуда катта аҳамиятга молик масала сифатида қаралади. Чунки психик ҳодисаларни бевосита қўл билан ушлаб, кўз билан илғаб, қулоқ билан сезиш қийин. Лекин, жуда кўплаб фанлар билан фаол ҳамкорлик шунга келинганки, психологиянинг ҳар бир тармоғи ўз вазифаларини ечиш ва маълумотларга эга бўлиш учун кўплаб методларни синовлардан ўтказиб,энг ишончли ва мукаммалларини сақлаб қолган.
Психология фанида инсон психикасини тадқиқот қилиш методларининг турлича таснифи мавжуд. Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини тўртта гуруҳга ажратган. Биз мазкур мавзуимизда бошқарувчининг ўзини ва атрофидагиларни билиб олишига имкон берадиган, мураккаб бўлмаган, қўллаш шартлари шароитга мос бўлган ва умум қабул қилинган методлар ҳақида тухталамиз. Методлар ёрдамида тадқиқотчи ёки қизиққан шахс у ёки бу психик жараён, ҳолат ёки шахс хусусиятлари тўғрисида бирламчи маълумотлар тўплайди, тўпланган маълумот яна таҳлил қилинади ва махсус тарзда ишлатилиши мумкин. - Психология фанида инсон психикасини тадқиқот қилиш методларининг турлича таснифи мавжуд. Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини тўртта гуруҳга ажратган. Биз мазкур мавзуимизда бошқарувчининг ўзини ва атрофидагиларни билиб олишига имкон берадиган, мураккаб бўлмаган, қўллаш шартлари шароитга мос бўлган ва умум қабул қилинган методлар ҳақида тухталамиз. Методлар ёрдамида тадқиқотчи ёки қизиққан шахс у ёки бу психик жараён, ҳолат ёки шахс хусусиятлари тўғрисида бирламчи маълумотлар тўплайди, тўпланган маълумот яна таҳлил қилинади ва махсус тарзда ишлатилиши мумкин.
Кузатиш методи қадимги эмпирик методлар гуруҳига мансуб бўлиб, унда ҳозирги кунда сифат жиҳатидан катта ўзгаришлар юз берди. Унинг объекти кўлами кенгайди, мураккаб жараёнларни ўрганиш имконияти туғилди. Кузатишнинг технологияси такомиллашди, шакли ва воситалари кўпайди, объективлик даражаси ортди. Кузатиш психология фанининг барча соҳаларини универсал тадқиқ қилиш методига айланиб қолди. Шу боисдан бугунги кунда унинг аҳамияти янги бир юксак даражага кўтарилди. Татбиқийлик кўлами янада кенгайди, статистик методларга мослашувчанлиги билан бошқа тадқиқот методларидан ажралиб туради. - Кузатиш методи қадимги эмпирик методлар гуруҳига мансуб бўлиб, унда ҳозирги кунда сифат жиҳатидан катта ўзгаришлар юз берди. Унинг объекти кўлами кенгайди, мураккаб жараёнларни ўрганиш имконияти туғилди. Кузатишнинг технологияси такомиллашди, шакли ва воситалари кўпайди, объективлик даражаси ортди. Кузатиш психология фанининг барча соҳаларини универсал тадқиқ қилиш методига айланиб қолди. Шу боисдан бугунги кунда унинг аҳамияти янги бир юксак даражага кўтарилди. Татбиқийлик кўлами янада кенгайди, статистик методларга мослашувчанлиги билан бошқа тадқиқот методларидан ажралиб туради.
- Менежмент психологиясининг тамойиллари бу бошқарув функцияларини амалга ошириш бўйича менежерларнинг асосий ғоялари, психологик қонуниятлари ва хатти-ҳаракатлари қоидаларидир. Менежмент психологиясининг асосий тамойиллари қуйидагилардир:
1. Бошқарув инсон турмушининг ажралмас қисмидир. Бошқарувсиз инсонларнинг биргаликдаги фаолияти амалга ошиши мутлақо мумкин эмас. Бошқарув инсонларнинг кучли психологик фазилатларини самарали амалга ошириш, заифларни эса бартараф қилиш имконини беради.
2. Маданий ва тарихий анъаналар таъсири остидаги бошқарув барча мамлакатлар раҳбарларининг психологиясига чуқур кириб, бунда улар асосан бир хил вазифалар ва функцияларни бажарадилар.
3. Ҳар қандай ташкилот барча ишчиларни бирлаштирадиган оддий ва аниқ мақсадларга муҳтож бўлади. Шу муносабат билан, менежмент психологиясининг вазифаси жамоада барча ходимларни иттифоқчиларга айлантира оладиган қадриятлар ва мотивлар тизимини ўрнатишдан иборатдир.
4. Менежмент психологиясининг вазифаси жамоага ва унинг ҳар бир аъзосига ўз қобилиятларини ўстириш, шахсий хислатларини яхшилаш ва эҳтиёжларни тўлиқ қондириш имкониятини беришдир.
5. Ҳар бир ходимнинг ишни бажариши шахсий интизом ва тайинланган иш учун масъулиятга асосланган бўлиши лозим; у ўз вазифаларини аниқ тасаввур этиши ва умумий иш учун қўшган шахсий ҳиссасини баҳолаш имкониятига эга бўлиши керак.
Бошқарувнинг хусусий тамойилларига қуйидагилар киради:
* бошқарувнинг илмий асосланганлик тамойили;
* давлат қонунчилиги тамойили; бошқарув объекти ва субъектининг органик яхлитлиги тамойили;
* иерархиялик ва қайта алоқа тамойили;
* режалилик тамойили;
* марказлаштириш ва марказсизлаштиришни бириктириш тамойили;
* мотивация тамойили;
* хусусий автономия ва эркинлик тамойили;
* ташкилотдаги ҳар бир ходимнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини бирлаштириш тамойили;
* бошқарув тизимининг барқарорлиги ва ҳаракатчанлиги тамойили;
* бошқарувни демократизациялаш тамойили.
Муаммоларни ҳал қилиш ва бошқарув тамойилларини амалга ошириш турли усулларни қўллаш орқали амалга оширилади. ЭЬТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |