МЕНЕЖМЕНТ ҚОНУНЛАРИ, ТАМОЙИЛЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
РЕЖА:
1.Қонунларнинг бошқариш фаолиятида тутган ўрни.
2. Умумий фалсафий ва иқтисодий қонунлар.
3. Менежмент қонунлари.
4. Менежментнинг асосий тамойиллари.
5.Менежмент жараѐннинг мазмуни.
6.Менежмент мақсади, турлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар. 7.Менежмент функцияларининг мазмуни ва моҳияти.
8.Менежмент усулларининг асосий мазмуни.
2 1.Қонунларнинг бошқариш фаолиятида тутган ўрни. Менежмент жамият қонунлари тизимига асосланади. Назарий жиҳатдан тушунмай ва асосланмаган ҳолда бирорта йирик амалий масала ҳал этилиши мумкин эмас. Назария янгиланишнинг муҳим усулидир. Фан эса воқелик ҳақида объектив билимларни ўрганиш ва тартибга солишга қаратилгандир. Билимларни тартибга солиниши қонунларда ифодаланади. Қонун - фалсафий категория бўлиб, борлиқ воқеаларнинг барқарор, такрорланувчан алоқаси ва муносабатини, ҳодисалар юз беришининг аниқ тартибда бўлишига олиб келувчи томонларини акс эттиради. Қонунларни билиш ривожланишнинг объектив йўналишларини аниқлаш, амалий вазифаларни ҳал этиш имконини беради. Шу сабабли иқтисодиѐтни бошқариш қонунларни билиш, уларни амалда усталик билан қўллай олишга асосланиши керак. 3 Умумий фалсафий қонунлар материя, ҳаракат, макон, замон, микдор, сифат, сабаб, оқибат, шакл, мазмун каби категориялар воситасида ифодаланади. Иқтисодий назария қонунлари иқтисодий категориялар воситасида (мулк, ишлаб чиқариш, талаб, таклиф, тақсимот, айирбошлаш, қиймат, нарх, фойда, товар, пул, мувозанатланиш) ифодаланади. Иқтисодиѐтни бошқаришда қонунлардан қанчалик тўлиқ ва изчил фойдаланилса, меҳнат сарфи шунчалик самарали бўлади. Аксинча, бошқариш жараѐнида иқтисодий қонунларни ҳисобга олмаслик, жамият учун кутилмаган, салбий оқибатларга олиб келади. Шу сабабли менежмент қонунларини ўрганишда фақат уларга амал қилиш эмас, балки бошқарув жараѐнида онгли равишда қўлланилишни ҳам кузда тутиш лозим. Менежмент қонунларидан онгли равишда фойдаланишнинг кўп жиҳатдан уларни ўрганиш билан боғлиқ. қонунлар қанчалик чуқур ўрганилса, улардан амалда тўғри фойдаланиш имкониятлари шунчалик ортади. 4 2.Умумий фалсафий ва иқтисодий қонунлар, уларнинг бошқариш фаолиятида тутган ўрни. Умумий фалсафий ва иқтисодий қонунлардан тўғри фойдаланилган ҳолдагина иқтисодиѐтни муваффақиятли бошқариш мумкин. Умумий фалсафий қонунлар таъсири ижтимоий амалиѐтда иқтисодий ривожланиш қонуниятлари ва йўналишларини аниқлаш шаклида намоѐн бўлади. Ишлаб чиқаришни бошқаришдаги турли-туман ижтимоий муносабатлар фани умумий фалсафий, ҳам иқтисодий назария умумий қонунларга бўйсунади. Умумий фалсафий қонунлар бу аввало қуйидаги материалистик диалектика қонунларидир: 1.Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни. Бу қонун нарса ва ҳодисаларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан ўзаро боғлиқлиги ва таъсирини тавсифлайди. 2.Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни. Бу қонун ҳаракатлантирувчи куч, ўз-ўзидан ҳаракат қилиб амалга ошувчи ривожланиш манбаини кўрсатади. 5 3.Инкорни инкор этиш қонуни. Бу қонун чексиз ривожланиш ва такомиллашиш йўналишини белгилайди. Эскирган нарсани инкор этмай, ривожланишга эришиб бўлмайди, чунки инкор натижасида янги нарса учун жой яратилади. Шунинг учун инкор янги билан эски боғланган вақтдир. Бозор муносабатлари шароитида менежмент эски буйруқбозлик шакл ва услубларни инкор этиб, улар илмий асосланган янгилари билан алмаштирилади. 4.Ижтимоий борлиқнинг ижтимоий онгдан бирламчи эканлигини белгиловчи қонун. Бу қонун меҳнат жамоаси, алоҳида меҳнаткаш ҳаѐтининг бирламчи эканлигини кўрсатди. Бошқарувни умумлаштириш зарур бўлган ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатларни аниқлашда бу қонун амал қилишини ҳисобга олмай амалга ошириб бўлмайди. Иқтисодиѐтни бошқариш тизимида иқтисодий қонунлар етакчилик қилади. Инсонлар меҳнатини эркин бирлаштирувчи ва тартибга солувчи бошқариш тизими мақсадларни аниқ белгилаш, уларни амалга ошириш йўлларини излаш, 6 улар эришилган натижаларига баҳо бериш, иқтисодий самарадорлигида акс этувчи қуйидаги иқтисодий қонунлар талаблари аниқ ҳисобга олиш лозим: 5.Ишлаб чиқариш кучларининг ижтимоий-иқтисодий муносабатларга нисбатан белгиловчи эканлигини ифодаловчи қонун. Бу қонун бошқарув учун катта аҳамиятга эга. Айнан бошқарув воситасида ишлаб чиқаришнинг икки томони ишлаб чиқарувчи кучлар ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар алоқаси юз беради. Иқтисодиѐтни бошқариш тизимида иқтисодий қонунлар етакчилик қилади. Инсонлар меҳнатини эркин бирлаштирувчи ва тартибга солувчи бошқариш тизими мақсадларни аниқ белгилаш, уларни амалга ошириш йўлларини излаш, улар эришилган натижаларига баҳо бериш, иқтисодий самарадорлигида акс этувчи иқтисодий қонунлар талаблари аниқ ҳисобга олиш лозим. 6.Жамият эҳтиёжларини мумкин қадар кам ресурслар сарфлаб иложи борича тўлиқ қондириш қонуни. Жамиятдаги барча иқтисодий ва ижтимоий жараѐнлар, уларни амалга ошириш қонунлари бу қонунга амал қилади, 7 Қиймат қонуни ёки нарх қонуни. Товарларнинг пулда ифодаланган қиймати нарх деб аталади. Нарх эса талаб ва таклифга боғлиқ равишда аниқланади. Нарх бозор барометридир: агар талаб ва нарх юқори бўлса, ишлаб чиқариш кенгаяди. Талаб ва нарх пасайганда ишлаб чиқариш қисқаради. Талаб ҳажми ва таркиби таклиф ҳажми ва таркибига тенг бўлган ҳолдаги нарх мувозанат нархи дейилади. Талаб қонуни. Унинг мазмуни шундан иборатки нарх қанча юқори бўлса, талаб шунчалик кам бўлади. Талаб ҳаридорнинг тўлов қобилиятини ифодалайди. Таклиф қонуни. У нарх ортиши билан таклиф ортишини ифодалайди. Рақобат қонуни. Унинг моҳияти шундан иборатки, яъни рақобат шароитида зарар келтирмай энг яхши натижага эга бўлиб бўлмайди, чунки барча товар ишлаб чиқарувчиларнинг даромади ошиши тартибини ўрнатиб бўлмайди. 8 Истеъмолчи нуқтаи назаридан энг сўнгги нафлилик қонуни. Нафлик - товар ва хизматлар истеъмолидан қониқишни билдиради. Умумий нафлилик маълум товар ва хизмат бирлигидан қониқишни билдиради. Сўнгги нафлик - шу товар ва хизматнинг яна сотиб олишдан қониқишни билдиради. 3. Менежмент қонунлари. Менежмент қонун ва қонуниятлари ўз моҳиятига кўра объектив жараѐн ҳисобланади. «қонун» ва «қонуниятни» умумий ва хусусий тушунчаларга киритиш мумкин. «Қонун» умумий тушунча бўлса, қонуният унинг бир қисми ҳисобланади. Иқтисодий қонун ва қонуниятлар инсон онги ва савиясидан ташқарида амал қилади. 9 Менежерлар уни тўғри тушуниши ва ундан ўз фаолиятида оқилона фойдаланиши лозим. Бозор иқтисодиѐти тизими қонунларни тўғри тушуниш ва ундан оқилона фойдаланишни талаб қилади. Менежментнинг қуйидаги қонунлари мавжуд: -ихтисослаштириш қонуни; -интеграция қонуни; -марказлаштириш қонуни; -демократизациялаш қонуни; -вақт қонуни (вақтни иқтисод қилиш қонуни). Ихтисослаштириш қонунининг моҳияти шундаки, корхонани бошқариш маълум миқдордаги бошқарувчилар, раҳбарлар томонидан амалга оширилади. Улар ўз фаолиятлари жараѐнини меҳнат тақсимоти асосида ўзига хос функциялар бўйича (режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, фаоллаштириш, назорат) амалга оширади. Бошқаришнинг ихтисослашган функциялари шу соҳани билган тажрибали ва малакали ходимлар томонидан амалга оширилади. 10 Интеграция қонуни – бу бъектив қонун бўлиб, бошқарув барча раҳбар ходимлар фаолиятини интеграцияси асосида амалга оширишни кўрсатади. Бундай эҳтиѐж ишлаб чиқариш ва бошқаришга бўлган талабдан келиб чиқади ва амалга оширилади. Бошқаришнинг интеграцияси унинг қуйидаги таркибий қисмлари ѐрдамида намоѐн бўлади: мақсад – бошқаришнинг интеграцион омил сифати; -менежмент механизми – баланслашган усули ва менежмент жараѐни сифатида; -структуравий бўлинмалар ва уларнинг функцияларини мувоффиқлаштириш сифатида; -ахборотлар билан таъминлаш - менежмент бўлинмалари ўртасида боғлаш сифатида. 11 Менежментнинг марказлаштириш қонуни. Бу қонун марказдан ва қуйидан бошқаришнинг оптимал (энг қулай) вариантини топишни талаб этади. Бу қонун бир томондан марказдан, яъни юқоридан пастга, иккинчи томондан пастдан юқорига бошқариш жараѐнини ўзида акс эттиради. Менежментнинг объектив тизими марказлаштирилган шаклда бўлади. Корхонани бошқаришда, муҳим қарорлар қабул қилишда вакилликнинг аксарият қисмини ўз зиммасига оладиган бошқарув тизими марказлашган бошқарув деб аталади. Корхонани менежмент кафолатлари асосан қуйи бошқарув органларига берилган бўлса, буни марказлашмаган бошқарув дейилади. Демократизациялаш қонуни. Бошқариш самарадорлиги одамлар манфаатига мос тушадиган бўлганда самарадорлиги таъминланиши мумкин. Манфаатдор ҳар бир шахс, бошқарув ходими меҳнат жамоаси учун хос бўлган жараѐн ҳисобланади. 12 Бу эса менежмент жараѐнини нафақат малакали, қолаверса демократик бўлганда таъминланади.Бу қонун моҳиятига кўра жамоада одамларнинг бир-бирига бўлган ўзаро муносабатини акс эттиради, яъни раҳбар ва буйсунувчилар ўртасидаги ўзаро алоқани акс эттиради. Вақт қонуни (бошқаришнинг вақтни иқтисод қилиш қонуни)- бу бозор иқтисодиѐтининг муҳим қонунидир. Вақт иқтисодий категория бўлиб, унинг қадр-қиммати корхона фаолиятининг барча томонларини ўз ичига камраб олади жумладан ишлаб чиқариш тезлиги, айланма капитал айланмаси, ўзгаришга муносабат, меҳнат унумдорлиги, меҳнат қуролларидан фойдаланиш харажатлари (амортизация, солиқ) ва бошқалар. 4. Менежментнинг асосий тамойиллари. Тамойил - бу фаолият юритишнинг асосий қоидаси, етакчи ғоядир. Менежмент тамойиллари деганда, корхонага раҳбарлик қилишда асосланиладиган асосий қоида, йўл-йўриқ, хулқ меъѐрлари тушунилади. Менежмент тамойиллари иқтисодиѐт қонунлари таъсири натижасида менежмент усулларига боғлиқ ҳодисалар моҳиятини акс эттиради. Бошқарув механизми схемасини қуйидагича ифодалаш мумкин: 13 қонунлар тамойиллар усуллар услублар. Менежмент тамойиллари ўзаро боғлиқ ва биргаликда қўлланилиши лозим. Менежментнинг аосий тамойилларига қуйидагилар киради: Бошқарувда яккабошчилик ва коллегиялик тамойили. Яккабошчилик тамойили бевосита ишлаб чиқаришда корхона ходимлари аъзоларининг ягона раҳбар буйруқларига қатъий бўйсунушини талаб қилади. Юқори даражадаги раҳбар қуйи буғин раҳбари ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этмаслиги лозим. Бу тамойилни амалга оширишнинг асосий шарти ҳар бир ижрочининг ҳуқуқ, бурч, мажбуриятларини қатъий белгилаб қўйишдир. Ягона бошчилик коллегиаллик, қабул қилинадиган қарорлар ошкоралиги билан қўшиб олиб борилиши керак. Коллегиаллик интизом, раҳбар, ягона шахс иродасига сўзсиз бўйсуниш билан бирга амалга ошиши керак. 14 Илмийлик тамойили. Менежмент тамойиллари орасида эскилик сарқитларини инкор қилувчи, ҳар бир раҳбар иқтисодий қонунлар, жамият ривожланишининг объектив йўналишлари, бу соҳада миллий ва чет эл тажрибасини қўллашини тақозо қилувчи ўрин эгаллайди. Режалилик тамойили. Бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб чиқаришни режали бошқариш - бизнес ва стратегик режасини тузиш - иқтисодий сиѐсатни амалга оширишнинг муҳим шартидир. Бу тамойил ишлаб чиқариш ривожланишининг узоқ муддатга мўлжалланган йўналишлари, суръатлари ва нисбатларини, белгилашни ифодалайди. Ишлаб чиқаришни режалаштириш бошқаришнинг асосий вазифаларидан биридир. У иқтисодий қонун, ишлаб чиқаришнинг ҳозирги ҳолатини илмий таҳлил этиш, эҳтиѐжларни истиқболини аниқлаш техникавий ва ташкилий қарорларни қабул қилиш асосида амалга оширилади. Бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш тамойили. Бозор иқтисодиѐти шароитида бошқарувнинг уч шакли мавжуд: хусусий, жамоа, давлат бошқаруви. Бошқарувнинг хусусий шаклида мулкдор якка ўзи қарор қабул қилади ва бутун иш учун жавобгар бўлади. Бошқарув хусусий шаклининг ижобий томони мулк эгаси ишлар боришини ўзи тўлиқ назорат қилиш имкониятига эгалиги. Мулкдор бошқарувнинг барча вазифаларини, жумладан, режалаштириш, ташкил этиш, рағбатлантириш, йўқотиш, зарар ва бошқаларни амалга ошириб бориши лозим. Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили. Бозор иқтисодиѐти шароитида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойили муҳим аҳамият касб этади. Бозор муносабатлари бошқарув кадрларига қатъий талаблар қўяди, уларнинг ишбилармонлик сифатлари, ишлаб чиқариш олдида турган масалаларни белгилайди. Шахсий ташаббус тамойили. Бозорда ишбилармон, омилкор, шахсий фойда учун ҳаракат қилувчи, тадбиркор кишилар фаолият юритиши керак. Жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили. Тадбиркор ўз фаолияти учун жавобгар бўлиши, бунда маълум таваккалчилик ҳам ҳисобга олиниши, яъни тадбиркорнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлиши керак. 5.Менежмент жараёнининг мазмуни Менежмент бутун бошқарув тизимининг узлуксиз амал қилиши жараѐнини ифодалайди. У меҳнат жараѐнининг барча хусусиятларига эга. Умуман менежмент жараѐнини технология (қандай амалга оширилади), ташкил этиш (ким ва қандай тартибда) нуқтаи назаридан тавсифлаш мумкин. Менежмент жараѐни мазмунининг уч жиҳатини ажратиш мумкин: -техникавий жараѐнни бошқариш; -ишлаб чиқариш жараѐнни бошқариш; -иқтисодий ва ижтимоий жараѐнни бошқариш. Техникавий жиҳатдан бу маҳсулот ишлаб чиқаришни бошқариш; ишлаб чиқаришда - бу ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараѐни, яъни бўлинма, цех, корхоналар ўзаро таъсирини бошқариш, иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш, иш кучи ва бутун иқтисодий муносабатлар тизимига раҳбарлик қилиш, ижтимоий жиҳатдан - бу меҳнат жамоасининг ижтимоий эҳтиѐжларини қондириш, инсонни тарбиялашдир. Менежмент жараѐни технологияси бошқарув ходимлари томонидан бажариладиган операция ва амаллардан иборатдир. Менежмент жараѐнини қуйидаги даврларга бўлиш мумкин: мақсад қўйиш, ахборот фаолияти, таҳлилий фаолият, бошқарув тизимида ташкилий амалий фаолият ва ҳаракатлар вариантларини танлаш. Менежмент жараѐни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги схемада акс эттириш мумкин. Бошқарув операциялари - раҳбар ва бошқарув аппаратининг оддий ҳаракатлари бўлиб, улар тартиби ва бирикиши натижасида менежмент жараѐни ташкил топади. Масалан, таҳлилий фаолият учун корхонанинг йиллик ва ойлик ҳисоботларини олиш, улар тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни менежмент жараѐнига тадбиқ қилиш лозим. Менежмент жараѐнини амалга ошириш воситаларига энг аввало ахборотни киритиш лозим. Бошқарув операцияларининг катта қисми ахборот билан ишлашдан иборатдир. Бошқарув операциясини амалга ошириш усуллари - ахборот-таҳлил ва ташкилий фаолиятдир. Ахбороттаҳлил фаолият ахборот йиғиш, сақлаш, тарқатиш ва қайта ишлаш; таҳлил, ҳисоб, қарорлар варинатларини ишлашдан иборат. Ташкилий фаолиятга - тушунтириш, ишонтириш, рағбатлантириш ва вазифаларни тақсимлаш усуллари, фаолиятни назорат қилиш ва ҳ.к.лар киради. Бошқариш учун фақат нимани қандай қилишни хал этиш эмас, балки ташкил этиш, қизиқтириш, ишонтириш, тушунтириш, назорат қилиш ҳам зарур. Айни шу операциялар йиғиндисидан раҳбарнинг ташкилий фаолияти ташкил топади. Шундай қилиб, менежмент жараѐни раҳбар ва бошқарув аппаратининг қўйилган мақсадларга эришиш учун кишиларнинг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мақсадли ҳаракат қилишидир. Мақсад Вазият Муаммо қарор Мақсад қўйиш Ахборот фаолияти Тахлилий фаолият Харакат вариантлар ини танлаш Ташкилий амалий фаолият Менежмент жараёни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқлик Менежмент жараѐнини амалга ошириш тартибига кўра уни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: мақсад, вазият, муаммо, қарор қабул қилиш. ҳар бир таъсир этишни амалга оширишдан аввал унинг мақсади аниқланиши лозим, чунки менежмент маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади. Менежмент жараѐнининг чунки менежмент маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади. жараѐнининг кейинги босқичи бошқарув жараѐнидаги вазиятни таҳлил қилишдан иборат. У менежмент тизимнинг ҳолатини баҳолаш, уни яхшилаш йўлларини излаш ѐки ундаги салбий хислатларни бартараф қилиш билан боғлиқ ишларни тавсифлайди. Муаммо босқичида тизимнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш мақсадига нисбатан у қарама-қаршиликларини аниқлаш кўзда тутилади. қарор қабул қилиш босқичи раҳбарнинг амалда ташкилий фаолиятига ўтишини ифодалаб, қарор қабул қилиш билан бошқариладиган тизимга таъсир ўтказила бошланади. 6.Менежмент мақсади, турлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар. Маълумки, менежмент мақсади корхонани юқори натижага эришишини таъминлашдир. Жорий мақсадлар ўз ичига шундай мақсадларни оладики, уларни амалга оширилиши раҳбар ва хизматчиларни кундалик хизмат мақсадларга эришишнинг усуллари бурчи ҳисобланади. Бу каби, воситалари ва услублари маълумдир. Чекланишлар фақат уларга эришишни аниқ муҳлатини ўрганиш билан боғлиқ. Истиқболдаги мақсадлар эса корхонанинг келажакда эришиши ва қўлга киритиши лозим бўлган натижалар, имкониятлар учун ишлаб чиқилади. Муаммовий ва инновацион мақсадлар оддийлардан сезиларли даражада фарқ қилади. Бу фарқни асл маъноси уларга эришиш тавсифидадир. Муаммовий ва инновацион мақсадлар катта ақлий энергия сарфини талаб қилади, чунки ўзига янги элементни қамраб олади. У ижодий натижани қўлга киритиш учун аниқланади ва ишлаб чиқилади. Сифатни назорат қилиш бўлими раҳбари олдига қўйилган мақсад маълум муддат давомида бунинг сабабини аниқлаш ва маҳсулот сифатини яхшиладан иборат. Муаммовий мақсадлар қаторига яна инновацион мақсадларни қўйиш керак. Улар янги усулларни излаш ва ишлаб чиқиш, янги восита ва янги маҳсулот билан боғлиқдир. Масалан, реклама бўлимининг мутахассисининг мақсади, товар учун янги, самаралироқ, реклама яратиш ва уни телестудияга 1 сентябрга йўллаш эса инновацион мақсаддир, чунки уни мазмуни бўйича далолат бериб турибди. Изланиш бўлимининг хизматчиларини инновацион мақсади қуйидаги масаладан иборат: «1 июлга 3 та янги товарни экспорт сотувчи учун текшириб мақомига етказиш». Раҳбар ѐки хизматчи ўз олдига қўйган мақсади қанчалик машшақатли бўлса, унда шунчалик муаммовийик кўпдир. Шуни айтиш керакки, муаммовийлик тушунчаси фақат объектив табақа бўлиб қолмасдан, балки у ўзига салмоғи субъектив омилни қамраб олган. Битта мақсад бир хизматчи учун оддий ҳисобланса, бошқаси учун эса муаммовий ҳисобланади. Биринчи ҳолатда хизматчи унга эришиш учун зарурий усулларга эга бўлса, қўйилган вазифани катта қийинчиликларсиз бажариш учун етарли билим ва қобилиятга эга бўлади. 7.Менежмент функцияларининг мазмуни ва моҳияти. Ҳар қандай менежмент функцияси бошқарув ходимларининг ўзига хос фаолиятини туридир, меҳнатни касбий тақсимоти, бошқарув соҳасидаги ихтисосланиш натижасидир. Ушбу фаолиятни ўзига хослиги шундаки, ҳар бир функция берилган мақсадни бажарилишига йўналтирилган. Шунинг учун у ўзининг мавжуд ролини ўйнайди ва бошқарув ходимларининг умумий фаолиятини таркибий қисми ҳисобланади. Функция лотинча «function» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бажо келтириш, бажариш, амалга ошириш маъносини билдиради. Хорижий сўзлар луғатида функцияни «фаолият даражаси», мажбурият, мақсад ва роль деб ифодаланади. Менежмент функциялари бошқарувчи ва бошқарувчи тизимларни бир бутун қилиб боғлаб, аниқ мажбуриятлар билан тавсифлайди. Улар бажарилмаганда бошқарув жараѐнининг самараси паст бўлади. Менежмент функцияларига бир қатор муттафакирлар ўзларини назарий қарашлари билан асос солганлар. Ф.Тейлорнинг фикрича ҳар бир хизматчи энг юқори лавозимдан энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак. Баъзи бир мутахассислар менежмент функцияларини ўз қарашларида асосий таянчни мазмуний томонга эмас, балки ахборотли томонга йўналтирлганлар. энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак.Менежмент функцияси деганда, улар энг аввал ахборотга ишлов берилишидаги ташкилий фаолият, яъни шундай зарур меҳнат фаолияти турига бевосита ахборотни ишлаб чиқаришни бошқарувнинг манфаати учун ҳаракати ва ишлатилиши билан боғлиқлиги, шу жумладан зарур қарорлар ишлаб чиқилишини тушунилади Баъзи бир муаллифлар менежмент функциясини бошқарув субъектларини ҳаракат операцияси деб таъкидлаган бўлсалар, бошқалари ижтимоий жамият бирлашмаси фаолияти бир қисмини тартибга солиниши, учинчи эса объектив зарур, барқарор такрорланувчи ҳаракат деб қайд этганлар. Менежмент жараѐни энг аввал унинг олий мақсадини аниқлашдан ва шу билан бирга уни амалга оширишни зарурий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишдан бошланади. Маълумки, режалаштириш менежментнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Режалаштириш энг аввало келажакни белгилаш унинг самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишларини танлашдир. қарорларнинг энг мақбул вариантларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлашдан иборатдир. ҳозирги вақтда режалаштиришнинг муҳим йўналиши келажакни башорат қилишдир. Келажакни башорат қилиш иқтисодий математик усуллар ѐрдамида математик моделлаштириш орқали амалга оширилади. Менежментнинг ташкил этиш функцияси кўйилган мақсадларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника база яратиш, бошқарув аппаратининг мақсадга мувофиқ ташкилий таркибини аниқлаш, зарур меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги андозалар, бошқарув бўлинмалари ҳақидаги қоидалар, функциявий йўриқномалар тайѐрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ташкил этиш функцияси корхонада бўлимлар фаолиятининг таркибий – ташкилий боғланишига белгиланган режаларни маълум тартиб ўрнатиб бажарилишини таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, корхонада барча жараѐнларни бирлигини таъминлаб, ягона мақсадга бирлаштиради. Менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси белгиланган дастурни ѐки мақсадга мувофиқ режани амалга ошишини, ишлаб чиқариш жараѐнларининг бир меъѐрда боришини таъминлайди ва ўрнатилган меъѐрдан оғишини бартафар этади. Бу корхонада зарурий тартиблили ва барқарорлик ҳолатини ўрнатади. Ишлаб чиқаришни тараққий этиши билан бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар орасидаги алоқалар доимо ҳар бир меъѐрда давом этмайди. Бўлимларнинг функциявий мажбуриятлари тўлиқ бажарилмасликлари ўзаро алоқаларда узилишлар, жараѐнларда оғишлар вужудга келади. Бу масалалар мувофиқлаштириш функцияси орқали ечилади. Менежментнинг рағбатлантириш функцияси-бу инсон омилини фаоллаштириш, унинг манфаатлари юлида ғамхўрлик қилишни бошқаришдир. Рағбатлантириш инсонни фаолиятга йўналтирувчи, уни муайян мақсадларга эришиш учун ҳаракатга чорловчи кучдир. Раҳбар томонидан ходимларни ўз вақтида рағбатлантиб бориш, уларни самарали бошқаришнинг асоси ҳисобланади. Бошқаришнинг самарадорлиги рағбатлантириш тизимининг қанчалик муваффақиятли амалга оширилганлигига боғлиқдир. Менежментнинг назорат қилиш функцияси амалда белгиланган топшириқларнинг бажарилишини, ишлаб чиқаришнинг бир меъѐрда давом этишини кузатиш, узилиш ҳолатларни, ўрнатилган талаблардан оғиш сабабларини аниқлаш, бартараф этиш, уларни олдиндан билиш ва огоҳлантириш, ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлайди. Ўзининг моҳиятига кўра назорат функцияси универсал ҳисобланади, чунки, корхонанинг функцияси барча буғинлари ва бўлинмаларига (технологик жараѐнларнинг назорати, техник ҳужжатлар ҳолатини назорат қилиш, бўлим ва бўлинмалар ҳолатини назорат қилиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ҳоказо) кириб боради ва бошқаришни бошқа функциялари билан яқин боғланган бўлади. Шундай қилиб, менежментнинг назорат функцияси корхона фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини ўрнатилган талаблардан оғишдан доим хабардор бўлиб туриш имконини беради. 8.Менежмент усулларининг асосий мазмуни. Менежмент усуллари - бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йуналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари, яъни бошқарувчининг у бошқараѐтган ишлаб чиқариш жамоасига қўйилган мақсадларга эришиш жараѐнида унинг фаолияти координациясини таъминлашдир. Менежмент усуллари воситасида иқтисодий жараѐнларга ва ишлаб чиқариш катнашчиларига моддий, молиявий, энергия, меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб, юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан менежмент усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан узвий боғлиқдир. Менежмент усуллари бошқарув фанида муҳим ўринни эгаллаб, бошқарув қонун ва тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Меҳнат жамоасига таъсир этиш усуллари орасида бошқарув механизми учун бозор иқтисодиѐти шароитида бошқарув объектив қонунлари талабларига мувофиқ келувчиларигина энг мақбул ва мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Менежмент усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташқи омилларга: ташқи шароит ўзгариши, иқтисодиѐтни бошқаришда туб ислоҳотларни амалга ошириш, менежмент тизимидаги ўзгаришлар (иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодиѐтни бошқаришнинг тармоқ тизимидан худудий тизимига ўтиш ва ҳ.к.) киради. Ички омилларга: йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш концентрациясини амалга ошириш, корхонадаги ўзгаришлар ишлаб чиқариш ихтисослашиш даражаси ўзгариши, меҳнатнинг техника билан таъминланиш даражаси яхшиланиши, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармоқли режалаштириш ва бошқариш, ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва ҳ.к.) киритиш мумкин. Менежмент усуллари бевосита ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи ишлаб чиқариш усули ривожланиши ва жамият ишлаб чиқариш кучлари ўсиши билан ўзгариб боради.