Менежмент” фанидан глоссарийлар



Download 194,5 Kb.
Sana26.02.2022
Hajmi194,5 Kb.
#465309
Bog'liq
Глоссарий


Менежмент” фанидан глоссарийлар

Атаманинг ўзбек тилида номланиши

Атаманинг инглиз тилида номланиши

Атаманинг рус тилида номланиши

Атаманинг маъноси

Чизиқли раҳбарлар

Line managers

Линейные менеджеры

ташкилотнинг ёки унинг алоҳида ташкилий расмий-лаштирилган қисми ҳолати ва ривожланиши учун масъул, ҳамжихатлик асосида харакат қилувчи шахслар

Функционал раҳбарлар

Functional managers

Функциональ-ные менеджеры

бошқарув тизимида маълум функционал иш қисми учун масъул ва бошқарувнинг аниқ функцияларини амалга оширувчи бўлинмаларга бошчилик қилувчи шахслар киради. Раҳбарлар шунингдек бошқарув даражалари бўйича ҳам таснифланади. Масалан, чизиқли раҳбарлар бўлиб қуйи (цехлар, участкалар бошлиқлари, мастерлар), ўрта (корпуслар бошлиқлари, корхоналар директорлари, уюшмаларнинг бош мутахассислари) ва юқори (вазирлар, қўмиталар раислари) бўғинлар раҳбарлари ҳисобланади

Муниципал менежментнинг

Municipal management

Муниципальное управление

бу саноат - молиявий гуруҳлари ёрдамида, ҳалқ маблағлари ҳамда муниципал мулкни йиғилади, назорат қилинади, одамларнинг маҳаллий муаммоларини ҳал қилишдаги иштироки махсуошқа бир мотивацияси яратилади, нобюджет фойдалар орқали молиявий маблағларни топиш манбалари яратилади

Стратегия

Strategy

Стратегия

Стратегия (грекча strategia. strotos войско + ago- олиб бораман) - умуман уруш ва компанияларда олиб бориладиган жуда катта операциялар санъатидир

Тизимли ёндошув

A systematic approach

Системный подход

Тизим - бу бир-бири билан ўзаро боғланган қисмлар мажмуи. Ҳар бир қисм яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади. Тaшкилот - бу яхлит очиқ тизим. Унинг тақдири ташқи ва ички мyҳитга боғлиқ. Ташкилотни бошқаришга тизимли ёндoшyвдa асосан унинг ички муҳитига (иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий сиёсий), эътибор берилади

Вазиятли ёндошув

Situational approach

Ситуационный подход

Гарчи тизимли ёндошyвдa тaшкилoт қандай қисмлардан ташкил топган дeгaн савoлга жавоб топа олсак-да, бу ўринда қисмларнинг қайси бири муҳим, қайси бири иккинчи ёки учинчи даражали деган савол кўндaлaнг турмайди

Қонун

Law

Закон

бу объектив борлиқда турли ҳодисалар киши онгидан ва ихтиёридан ташқари вa мавжуд бўлган зарурий боғланиш, муносабат. Масалан, ижтимоий тарaққиёт қонунлари, мувозанат қонунлари ва ҳ.к

Тамойил

Principle

Принцип

майл, мойиллик, тенденция.

Мақсад

Target

Мишень

бу муддао, мурод, яъни у ёки бу ниятга эришмoқ учун кўзда тутилган мyштapaк орзу

Фyнкция

Fynktsiya

Фyнкция

бирор кимса ёки нарсанинг иш, фаолият доираси, вазифаси дeгaн маъноларни билдиради

Бошқариш структураси

Management structure

Структура управления

бошқарув мақсадларини амалга оширувчи ва функцияларини бажарувчи бир-бири билан боғланган турли бошқарув органлари ва бўғинларининг мажмуи тушунилади

Бошқариш бўғини

Management unit

Блок управления

бу бошқаришнинг айрим ёки қатор функцияларини бажарувчи мустақил структураси бўлимлари

Вазирлик

ministry

министерство

бу ўзига тегишли тармоқнинг хўжалик тизимида бошқаришнинг энг олий бўғини

Давлат қўмиталари

State committees

Государствен-ные комитеты

бу вазирлик ва идораларнинг фаолия-тини тартибга солиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш йўли билан социал-иқтисодий ривожланиш фаолиятига раҳ-барлик қилишга мўлжалланган марказий тармоқ бошқарув органларидир

Концерн

Concern

Концерн

бу ишлаб чиқаришнинг диверсифи-кацияси (ўзгариши, хилма-хиллигининг кўпайиши) асосида таркиб топадиган йирик, кўп тармоқли корпорация

Уюшма

Union

Союз

бу жисмоний ва юридик шахсларнинг кўнгилли жамоат бирлашмалари. Бундай уюшмалар ўз фаолиятини мувофиқ-лаштириш, манфаатларини ҳимоя қилиш ва ягона илмий-техник сиёсатни таъминлаш мақсадида республика ҳудудида кенг тармоқ ёзган

Ассоциация

The Association

Ассоциация

бу корхоналарнинг пайчилик асосида кўнгилли бирлашмаси. У бир ёки бир неча ишлаб чиқариш - хўжалик вазифа-ларини биргаликда амалга ошириш мақсадида корхоналарнинг шартномавий асосида бирлашиши натижасида ташкил топади

Корпорация

The Corporation

Корпорация

бу ривожланган йирик акционерлар жамиятлари ва трестлар бирлашмаси. Корпорациялар негизи акционер жамиятлари ҳисобланади

Концорциум

Kontsortsium

Концорциум

бу аниқ вазифалар, йирик мақсадли дастур ва лойиҳалар, шу жумладан, илмий-техникавий, қурилиш, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа дустурларни амалга ошириш мақсадида ташкил этиладиган муваққат бирлашма

Холдинг компанияси

Holding company

Холдинговая компания

бу энг аввало, молиявий жамғарма бўлиб, корхоналарни эмас, балки сармоя-ларни бирлаштиради. Холдинг компа-нияси таркибига кирувчи акционерлар жамиятлари “акцияларининг назорат пакети” компаниянинг ихтиёрида бўлади

Интизомий жавобгaрлик

Disciplinary liability

Дисциплинар-ная ответственность

бу хизмат бурчларини бузиш, суистеъмол қилиш натижасида келиб чиқади

Субсидия

Subsidy

Субсидия

бу дaвлaт томонидаи аниқ мақсад йўлида ишлатиш учун қайтариб олмаcлик шарти билан ажратилaдиган пул маблағи.

Санация

Readjustment

Санация

иқтисодиёт учун аҳамияти катта корхо-наларни тaнг ҳолатидан чиқариб, улар-нинг нормал ишлаб туришини таъминлaш, ҳaмдa корхоналарни оммавий банкрот бўлишигa йўл бермасдан, рақобатчи корхоналар сонини керакли меъёрда caқлаб туриш мақсадида амалга ошиpилади

Трансферт тўловлар

Transfer payments

Трансфертные перечисления

бу ўткaзма тўловлар, давлат бюджети воситаларини қайта тақсимлаш шаклларидан бири

Низо

The dispute

Спор

бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар орасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнииг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлигини билдиради

Менежер

Manager

Менеджер

бу махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг сир-асрорлари, қонун-қоидаларини пухта эгаллаган малакали мутахассис

Стереотип қарорлар

Stereotypes decisions

Стереотипы решения

одатда қатъи йўриқномалар, меъёрий ҳужжатлар доирасида қабул қилинади. Бундай қарорлар баъзан кундалик, баъзан масалалар бўйича қабул қилинади, лекин ўзгаришлар асосан муддатларга, айрим сифат параметрларига, ижрочиларга тааллуқли бўлади

Консенсус

Consensus

Консенсус

бу қарорларни ишлаб чиқиш жараёнида барча баxсли масалалар ва турли-туман фикрлар юзасидан бир битимга келиш ёки келишиш

Ташкилий маданият

Organizational culture

Организационная культура

бу фаолиятнинг расмий ва норасмий қонун ва меъёрларни, индивидуал қизиқишлар, мавжуд ташки-лотда ишчининг алоҳида ҳулқи, бошқарувчи стилининг фарқлари, ишчининг мақсади ривожланиши, урф-одат ва анъаналар тизимидир

Ижтимоий сиёсатнинг мақсади

The aim of social policy

Целью социальной политики

барча фуқаролар ҳаёт сифатини ошириш ва аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган механизмлар ёрдамида, турли ижтимоий манфаатлар мувозанати асосида ижтимоий муҳит ва ижтимоий келишувни яратиш

Бошқарув услуби

Management style

Стиль управления

бу ташкилот қўйган мақсадларга эришиш учун бошқарилаётган объектларга таъсир қилиш усуллари йиғиндиси

Алоқа

Сommunication

Связь

бошқарув тизими элементларининг ўзаро ҳамкорлиги учун муҳим элементлардан бири бўлиб, унинг воситасида ушбу тузилма учун маълум муносабатлар шаклланадилар.

Аттестация

Attestation

Аттестация

мутахассисларнинг лавозимига лаёқатини, малакасини, билим даражаси ва хулк-атворини аниклашга ва шу асосда ишга тайинлаш ёки унвон беришга, шунингдек ишдан четлатишга хизмат килади.

Ахборот

Information

Информация

маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, мазмунан, янгилик унсурларига эга бўлади ва бошқарув вазифаларини хал этиш учун ўта зарурдир.

Ассоциация

Association

Ассоциация

корхоналарнинг пайчилик асосида кунгилли бирлашмасидир.

Адолат

Justice

Справедливость

барча фазилатлар ичидаги энг олий фазилатдир. Адолатпарвар раҳбарнинг ахлоқий хислатлари бемалол қонун ўрнини боса олади.

Бошқарув

Management

Управление

иккита объектлар ўзаро ҳамкорлигининг маълум тури- бунда улардан бири бошқарув субъекти ҳолатида, бошқаси эса– бошқарув объекти ҳолатида бўлади.

Бошқарув вазифалари

Management functions

Функции управления

бошқарув фаолиятининг нисбатан мустақил, ихтисослаштирилган ва ажратилган турлари.

Бошқарув жараёни

Management process

Процесс управления

ташкилот ресурсларини у томонидан ўзининг мақсадларига етишиш учун шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича узлуксиз ўзаро боғлиқ ҳаракатларнинг мажмуаси.

Бошқарув иерархияси

The management hierarchy

Иерархия управления

мураккаб турли-туман ва ўзаро боғланган жараёнларни бошқаришнинг асосий тамойилларидан бири. У бошқарувнинг даражалари билан таърифланади, уларнинг сони қанчалик кўп бўлса, тизим шунчалик йирикдир.

Бошқарув меҳнатининг вертикал тақсимланиши

Labor vertical distribution

Вертикальное распределение труда

ташкилотда бошқарув даражаларини ажратишга асосланган тақсимлаш. Унинг асосида ходимлар ёки бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ётади.

Бошқарув меҳнатининг горизонтал тақсимланиши

The distribution of labor in the horizontal

Распределение труда по горизонтали

меқнатни ишларнинг турлари, вазифалар бўйича тақсимланиши. У мутахассисларни ажратилиши, ташкилотда вазифавий хизматлар ва бўлинмаларни ташкил қилинишида намоён бўлади

Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш

The organization of scientific work

Организация научной работы

бошқарув ходимлар меҳнатини шундай ташкил қилишки, у фан ютуклари ва илғор тажриба, хўжалик юритишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, техник воситаларини қўллашга асосланади ва хизматчиларни бир бирлари ва ишчилар билан ўзаро ҳамкорликни яхшироқ тарзда ўрнатишга имкон беради, ҳамда бошқарув вазифаларини амалга ошириш, ва ишлаб чиқариш (тижорат)ни мухандислик- техник ва иқтисодий таъминлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланишга асосланади.

Бошқарув объекти

Facilities management

Управление объектами

бошқарув субъекти томонидан бошқарувчи таъсирларни қабул қилувчи идора.

Бошқарув субъекти

The subject of management

Субъект управления

бошқарув тизимининг бошқарув объектига таъсир кўрсатиш манбаи бўлган бўғини ёки қисми.

Бошқарув тамойиллари

Governance principles

Принципы управления

бошқарув субъектлари аниқ объектларни бошқариш жараёнида амал қилишлари керак бўлган объектив қонунлардан келиб чиқувчи асосий қоидалар.

Бошқарув тизими

Management system

Система управления

бошқарувни амалга оширувчи бўғинлар ва улар ўртасидаги алоқаларнинг йиғиндиси.

Бошқарув усуллари

Management methods

Методы управления

бошқарувчи тизимча– бошқарув субъектини бошқарилувчи тизимча– бошқарув объектига қўйилган мақсадларга эришиш учун таъсир кўрсатиш усулларидир.

Бошқарув қарори

Management decisions

Управленческие решения

ҳаракатларнинг маълум вариантини топиш, фаолият жараёнининг ўзи, унинг якуний натижаси.

Бошқарув мақсади

The aim of the management

Цель управления

ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий тузим сифатидаги эришилиши керак бўлган исталган, эҳтимол бўлган ва зарур ҳолати. Бошқарув мақсадини белгилаш – бошқарув жараёнининг бошланғич босқичидир.

Бошқарувчанлик кўлами

The scale of controllability

Масштаб управляемости

бошқарув идорасининг бошқариш қобилияти ва бошқарув объектининг мураккаблиги ўртасидаги нисбат.

Баҳо

Appreciation

Оценка

товар ва хизматларнинг пулда ифодаланган кийматидир.

Ваколат

Of office

Полномочия

вакиллик хукуки булса, маъсулият бирор иш, ҳатти-ҳаракат оқибати, натижаси учун бўлган жавобгарликдир

Вазифа

Duty

Обязанность

амалга оширилиши,хал килиниши лозим булган масала,ишилиши лозим булган, кузда тутилган максад, ёки бирор бир топширик, хизмат, юмуш, хизмат лавозими, мансаб амал.

Вазирлик

Ministry

Министерство

ўзига тегишли тармоқнинг хўжалик тизимида бошқаришнинг энг олий буғинидир.

Бизнес–режа

Business plan

Бизнес-план

корхонанинг иш жараёнини тасвирлаб, корхона рахбарларининг ўз максадларига кандай эришишларини, биринчи навбатда ишнинг даромад келтиришни қай тариқа ошириш мумкинлигини кўрсатиб беради.

Интизомий жавобгарлик

Disciplinary liability

Дисциплинарная ответственность

хизмат бурчларини бузиш, суъистемол қилиш натижасида келиб чиқади.

Кенгаш

Council

Совет

муайян масалани мухокама этиш ва оқилона қарор қабул қилиш мақсадида уюштириладиган мажлисдир

Концерн

Concern

Концерн

ишлаб чикаришнинг диверсификацияси асосида таркиб топадиган йирик, куп тармокли корпорациядир.

Корпорация

The Corporation

Корпорация

ривожланган йирик акционерлар жамияти ва трестлар бирлашмасидир.

Консенсус

Consensus

Консенсус

карорларни ишлаб чикиш жараёнида барча бахсли масалалар вав турли-туман фикрлар юзасидан бир битимга келиш ёки келишишдир.

Лавозим

Position

Положение

корхона, муассаса, идора ва ташкилотларда бирор расмий хизматни бажариш билан боғлиқ бўлган вазифа.

Меҳнатни илмий ташкил этиш

Scientific organization of labor

Научная организация труда

ишлаб чиқаришга тизимли жорий қилинадиган илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган меҳнатни ташкил этиш, у энг яхши техника ва одамларни битта ишлаб чиқариш жараёнига йиғишга имкон беради, материал ва меҳнат ресурсларидан энг самарали фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятининг узлуксиз боришини таъминлайди, инсон соғлиғини сақлашга ёрдам беради.

Меҳнатни вазифавий тақсимлаш

Division of labor

Распределение труда

алоҳида ишчилар гуруҳи, уларнинг жамоат фаолиятидаги вазифаларига қараб тақсимлаш.

Мониторинг

Monitoring

Мониторинг

тизим ёки объект ҳолатини кузатиш, баҳолаш, башорат қилиш, унинг фаолиятини назорат қилиш. Мониторинг корхонага мол ҳолда корхона фаолиятининг турли соҳаларга оқиб келувчи жараёнлар ҳақидаги ишончли ва вақтидаги ахборотлар бошқарув аппаратини тўлиқ таъминлаш учун чиқарилган.

Мотивация

Motivation

Мотивация

инсонни аниқ мақсадларга эришиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун ҳаракатга ундовчи амалдаги ички ва ташқи кучлар мажмуи.

Мезон

Criteria

Критерии

таққослаш ёки баҳолаш учун ўлчов, андоза. Масалан, меҳнат – киши қадр-қимматининг мезонидир.

Низо

The dispute

Стресс

рахбар, ишчи ва бошка ходимлар орасида муайян масалаларни хал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.

Назорат пакети

Control packet

Контрольный пакет

эгасини (акциядорни) акциядорлик жамиятида амалдаги ҳокимият (овозларнинг кўплиги) билан таъминловчи акция улуши.

Низом

Regulations

Устав

ташкилотлар корхона (АЖ) нинг юридик мақомини белгиловчи таъсис ҳужжатларидан бири. Низом мазкур ташкилотнинг таъсисчилари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

“Ноу-хау”

"Know-how"

“Ноу-хау”

илмий, техник, ишлаб чиқариш, маъмурий, молиявий, тижорат ва бошқа халқ бойлигига айланмаган характердаги турли хил билим ва тажрибалар йиғиндиси (мажмуи).

Ташкилий техника

Office equipment

Оргтехника

чизма ишлари, ҳисоб-китоб операциялари, ҳужжатларни тайёрлаш, уларни кўпайтириш, қайта ишлаш, сақлаш ва автоматик қидириш ва бошқалар учун техник воситалар мажмуи. Унинг таркибига ёзув машинкалари, факслар, картотекалар, нусха олиш аппаратлари, чизма приборлари, электрон ҳисоблагичлар ва бошқалар киради.

Офис

Office

Офис

идора, канцелярия (ёзув чизувлар) хизмат биноси.

Рағбатлантириш

Promotion

Продвижение по службе

ташкилот олдида турган масалани ечишда кишининг уриниши, ҳаракати, матонати ва ҳалоллигига мақсадли ёндашиш.

Рейтинг

Rating

Рейтинг

бирор нарсани бирон бир синфга, разрядга ёки тоифага киришини аниқлаш, баҳолаш.

Хавф-хатар

Risks

Риски

корхона (АЖ) режалари ва бюджетини амалга ошириш ноҳушликлар (муваффақиятсизликлар) нинг юзага келиш эҳтимоли.

Тадбиркор

Entrepreneur

Предприниматель

ташкилотга фойда келтирадиган иш берувчи.

Ташаббускорлик

Initiative

Инициатива

тадбиркорлик, яратувчанлик, тажрибачилик.

Обрў

Prestige

Престиж

хамма томонидан тан олинган хамда мехнат эвазига ортирилган, рахбар учун зарур ишонч ва калкондир.

Психология

Psychology

Психология

инсонниг рухиятини, урганувчи фандир. Инсон рухиятига эса сезиш, идрок этиш, тасаввур, тафаккур, таассуф жараёнлари, хотира, диккат, эътибор, ирода, шунингдек инсон шахсининг рухий хусусиятлари, чунончи, кизикиш, кобилият, феъл-атвор ва мижоз киради.

Структура

Structure

Структура

лотинча суз булиб, нарсалар таркибий кисмларининг узаро боглик равишда жойлашиши, тузилишини билдиради.

Стратегия

Strategy

Стратегия

грекча «стратегос» иборасидан олинган булиб, «генерал санъати» маъносини билдиради.

Стресс

Stress

Стресс

инглизча суздан олинган булиб, асабийлик, кескинлик деган маънони англатади.

Услуб

Style

Стиль

ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йул, усул маъносини англатади.

Фазилат

Feature

Особенность

ижобий хислат, яхши сифат ёки хусусиятдир.

Юридик шахс

Legal entity

Юридическое лицо

хўжалик қарамоғидаги алоҳида мулкка эга бўлган ва уни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот, у бу мулкка жавоб беради, мулкий ва хусусий номулкий ҳуқуқга эга бўлиши, мажбурият олиши, судда давогар жавобгар бўлиши мумкин. Юридик шахс мустақил баланси ва сметасига эга бўлиши шарт.

Холдинг компанияси

Holding company

Холдинговая компания

бошқа фирма ва компанияларнинг акция пакетига улар фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш мақсадида эгалик қилувчи компания. Холдинг компаниясининг икки тури фарқланади: белгиланган функцияларни бажариш учун ташкил этилган ҳақиқий холдинг ва аниқ тадбиркорлик фаолияти (саноат, савдо, транспорт, молия-кредит ва бошқалар) билан ҳам шуғулланувчи аралаш холдинг.

Хулқ

Behavior

Поведение

қандайдир мақсадга эришишга қаратилган фаолият.

Хўжалик механизми

Economic mechanism

Хозяйственный механизм

иқтисодиётни бошқаришга ёрдам берадиган иқтисодий дастак ва рағбатлар ҳамда ташкилий шакллар мажмуи ва бирлиги. Хўжалик механизми режалаштириш, бошқарув усуллари, баҳолар, молиявий ва кредит дастаклари, меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва бошқа иқтисодий рағбатларни ўз ичига олади.

Хеджир

Hedge

Хеджир

баҳо бўйича таваккалчилик суғуртаси, фъючерс шартномаси.

Қарор

Decision

Решение

бажарилиши мумкин бўлган ишнинг аниқ йўлини танлаб олишдир.

Етакчилик

Leadership

Руководство

бошқаруви ўзаро ҳамкорликнинг, ҳукмронликнинг ҳар хил манбааларини самаралироқ бирлашишига асосланган ва одамларни умумий мақсадларга эришишга ундашга қаратилган ўзига хос одоб.

Етакчининг касбга эгалиги

Leader's professional background

Профессиональный опыт лидера

менежер томонидан ишлаб чиқариш (ти- жорат)ни ташкил қилиш ва бошқарув соҳасидаги махсус билимлар ва кўникмаларни эгаллаши, ҳар хил соҳалардаги одамлар билан ишлаш маҳорати.

Иқтисодий бошқарув усуллари

Methods of economic management

Экономический метод

бошқарув субъекти ва объекти ўртасидаги муносабатларни мамлакат ва худуднинг солиқ тизими, молия – кредит механизми, божхона тизим, фирмани фаолият юритишнинг иқтисодий норативлари, сифатли меҳнат учун мотивация тизими, менежмент мавсадларини мувофиқлаштириш усулларини қўллаш ёрдамида иқтисодий тартибга солиш усулларидир.

Маъмурий бошқарув усуллари

Administrative management methods

Методы административно-го управления

аник мақсадларга эришиш учун ташкилий муносабатларга таъсир кўрсатиш усулидир. Биттагина ишни ҳар хил ташкилий шароитлар, уни ташкил қилишнинг ҳар хил турлари: қатъий тартибга солиш, ҳозиржавоблик билан жавоб қайтариш, умумий вазифа- ларни қўйиш, фаолиятнинг йўл қўйиладиган чегараларини белгилаш ва ҳ. к. бажариш мумкин. Жамоага ташкилий таъсир кўрсатишнинг ишлари самарали ва сифатли бажарилишини таъминловчи маълум шароитлари учун энг ҳақиқий турларини аниқлашда ташкилий усуллар ўзларини намоён қиладилар.

Маънавий - руҳий ҳолат

Spiritual and mental state

Духовное и психическое состояние

ижтимоий гуруҳнинг қадриятли мўлжаллниши ва шахслараро муносабатларнинг характерини акс эттирувчи барқарор руҳий ҳолат.

Менежер

Manager

Менеджер

доимий равишда бошқарув лавозимини эгаллаб турувчи ва бозор шароитларида фаолият юритувчи ташкилот фаолиятининг айрим турлари бўйича қарор қабул қилиш ваколати берилган шахс.

Менежерни ўзини ўзи назорат қилиши

Manager self-control

Самоконтроль менеджер

менежерни ўз фаолияти натижалари устидан назорат қилиши, шу туфайли меҳнат жараёни яхшиланади, қўйилан мақсадга эришилдими ёки йўқлгии текширилади, ҳамда керакли тузатишлар киритилади.

Менежмент

Management

Менеджмент

ишлаб чиқариш ёки тижоратни бошқариш; ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ва фойдани кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган бошқарув томойиллари, усуллари, воситалари ва шаклларининг мажмуасидир.

Менежментнинг самарадорлиги

Effectiveness of management

Эффективность управления

ижтимоий–иқтисодий категория, бошқарув фаолиятининг натижавийлиги, моддий, молиявий, меҳнат ва одам ресурсларидан фойдаланишнинг мувофиқлик даражаси. Бошқарув натижалари ва уларга эришишга сарфланган ресурсларни солиштириш воситасида аниқланади. Менежмент самарадорлигининг вазифавий роли-унинг ривожланиши даражаси ва динамикасини, ушбу жараённинг сифатий ва миқдорий томонларини акс эттиришдир.

Меҳнат жамоаси

Working team

Рабочая группа

ходимларни биргаликда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи бирлашмаси.

Мотивация

Motivation

Мотивация

менежментнинг, инсон хулқининг мотивациясидан уни фаолиятини бошқариш амалиётида фойдаланишни кўзда тутувчи вазифаси. Ҳар бир кишининг ҳулқи мотивация, яъни одамнинг маълум ҳаракатларни амалга оширишга ундовчи ички кучлар билан белгиланади.

Мувофиқлаш-тириш

The coordination

Координация

бошқарув вазифалардан бири бўлиб, уни амалга ошириш фирманинг ички ҳолатини ташқи муҳит шароитлари билан мувофиқлаштириш, тизимнинг барча бўғинлари ишдаги мувофиқликни улар ўртасида рационал алоқалар (коммуникациялар), тизимчалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликларни ўрнатиш йўли билан таъминлаш, бошқарувнинг барча вазифаларининг ягоналиги ва мувофиқлигини таъминлашдан иборат бўлади.

Назорат

Control

Контроль

менежментнинг дастурлар, режалар, вазифалар, бошқарув қарорларини бажарилишини таъминлаш бўйича вазифаси.

Низо (жанжал)

Conflicts (debate)

Конфликты (дебаты)

иккита ёки кўпроқ томонлар, яъни аниқ шахслар ёки гуруҳлар ўртасидаги зиддият бўлиб, бундан ҳар бир томон ўзининг нуқтаи назари ёки мақсади қабул қилинишига ҳаракат қилади ва бошқа томонни шундай қилишига ҳалақит қилади.

Новербал ахборотлар

The spoken information

Разговорная информация

жўнатувчи томонидан сўзлардан фойдаланмасдан юборилган ахборотлар.

Норасмий жамоа

Informal group

Неофициальная группа

одамларнинг сиртқи таъсир натижасида эмас, балки ички сабаб натижасида вужудга келган гуруҳи, у маълум мақсадларга эришиш учун вақтинчалик ўзаро ҳамкорликка киришади.

Раҳбарни ўзини ўзи бошқариши

Leader of self-managed

Лидер самоуправляемые

раҳбар томонидан кунлик амалиётда ишнинг синалган усулларидан изчил ва мақсадга қаратилган ҳолда фойдаланилиши, унинг ўзини ўзи ривожлантириши.

Режалаштириш

Planning

Планирование

бошқарувнинг ташқи муҳитнинг вазиятлари ва омилларини таҳлил қилиш, мақсадларга эришишнинг муқобил вариантларини башоратлаш, мувофиқлаштириш, баҳолаш, тизимнинг бўлғувси ҳолати, унга етишиш йўллари, усуллари ва воситаларини белгилаб берувчи режаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлган вазифаларидан биридир.

Синергетик самара

Synergistic effect

Синергетический эффект

ташкилотнинг ягона бир бутун сифатидаги салоҳияти ва имкониятлари унинг алоҳида элементларининг салоҳиятлари ва имкониятларидан ошиб кетади, бу нарса уларни ўзаро қўллаб-қувватланишлари ва тўлдирилишлари билан асосланган.

Ижтимоий–психологик бошқарув усуллари

Social and psychological methods

Социально-психологические методы

ходимларнинг саломатлиги ва жамоадаги яхши маънавий -руҳий ҳолатни сақлаш, қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш шароитида қўйилган мақсадга эришиш бўйича жамоа (ходим)даги ижтимоий–психологик жараёнларни бошқаришга қаратилган усулдир.

Ташкилий маданият

Organizational culture

Организационная культура

ташкилотнинг ичида ва унинг чегарасидан ташқаридаги муносабатлар асосидаги ташкилотнинг каттароқ қисми томонидан қўлланиладиган фалсафа, қадриятли мўлжаллар, ҳулқнинг меъёрлари, қоидалар ва муҳитдир.

Ташкилот

Organization

Организация

одамларнинг маълум мақсадлари: бошқарув вази- фаларига эришишни кўзда тутувчи тизимлаштирилган, онгли бирлашмаси.

Ташкилотнинг миссияси

The mission of the organization

Миссия организации

ташкилотни мавжуд бўлишининг маъносини очиб берувчи шакллантирилган тасдиқ, унда ушбу ташкилотнинг бошқалардан фарқи намоён бўлади.

Ташкилотчилик қобилияти

The ability of the organization

Способность организации

одамга ташкилий фаолият усулларини эгаллаш ва уларни муваффақиятли амалга ошиишга имкон берувчи шахснинг шахсий–психологик хусусиятлари.

Харизма

Charisma

Харизма

якка шахснинг хусусиятларига асосланган, унга пайғамбар, доҳий ёки ислоҳотчи вазифасини амалга оширишга имкон берувчи, унинг олдида таъзим қилиш ва унинг имкониятларига сўзсиз ишонишни келтириб чиқарувчи мутлоқ истеъдод, алоҳида сифатлар берилганлиги. Харизма – ҳукмронликни ташкил қилишнинг алоҳида тури.

Ходимлар

Personnel

Персонал

ишлаб чиқариш ёки бошқарув операцияларини бажарувчи ва меҳнат воситаларидан фойдаланиш билан меҳнат предметини қайта ишлаш билан банд бўлган барча ходимлар.

Ходимларни бошқариш

Staff management

Управление персоналом

инсоний ташкил қилувчиларга ходимлар имкониятлари ва ташкилот мақсадлари, стратегияси, ривожланиши шароитларини мувофиқликка келтиришга йўналтирилган максадга қаратилган таъсир.

Ходимларни танлаб олиш

The selection of staff

Отбор персонала

бўш лавозимларга номзодларни баҳолаш. Ўз ичига қуйидаги босқичларни олади: дастлабки суҳбатлашиш, анкета маълумотларини таҳлил қилиш; номзод ҳақида маълумотларни тўплаш; текширувчи синовлар, тест ўтказиш, тиббий кўрикдан ўтказиш; асосий суҳбат; экспертлар хулосасини тайёрлаш.

Download 194,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish