Озиқ-овқат саноати. Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида озиқ-
овқат саноати энг муҳим мавқени эгаллайди. Саноатнинг бу тармоғида асосан
хомашѐни қайта ишлашга асосланган бўлиб, Республика умумий саноати
маҳсулоти ҳажмида озиқ-овқат саноати 1995 йилда 9,8%, 2003 йилда эса
12,3%ни ташкил этган. Озиқ-овқат саноати тармоғида гўшт-сут, ѐғ-мой, балиқ
маҳсулотлари, ун-ѐрма, нон, макарон, мева-сабзавот консервалари, қандолат,
чой қадоқлаш, узум ва шампан виноси, спирт, ароқ, тамаки, пиво, чанқоқбосар
ичимликлар, совун ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган кўплаб саноат
корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Республика мустақилликка эришганидан сўнг озиқ-овқат саноатида чуқур
ташкилий ва иқтисодий ўзгаришлар амалга оширилди. Кўпгина корхоналар
давлат тасарруфидан чиқарилиб очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига
айлантирилди, илгари тармоқ корхоналарига раҳбарлик қилган вазирликлар
тугатилиб, «Озиқовқатсаноат» давлат-акциядорлик концерни, «Ўзмевасабзавот-
холдинг» компанияси, «Ўзгўштсаноат» давлат-акциядорлик уюшмаси,
«Ўздонмаҳсулот», «Ўзбалиқ» давлат-акциядорлик корпорациялари ташкил
этилди.
45
4
Мавзу: Саноат ишлаб чиқаришда нарх ва нархлаш
4.1. Нарх – бозор муносабатларининг иқтисодий категорияси сифатида
4.2. Нарх тушунчаси ва унинг функциялари
4.3. Нархнинг турлари ва структураси
4. 1. Нарх - бозор муносабатларининг иқтисодий категорияси сифатида
Нарх бозор категорияси бўлиб, товарлар айирбошланганда юз берадиган
муносабатларни англатади. Оқилона, илмий жиҳатдан асосланган нарх ва
нархлаш иқтисодиѐтнинг илмий ва амалий воситаларидан бири ҳисобланади.
Нарх сиѐсати - бу давлатнинг иқтисодий сиѐсати ва иқтисодий
стратегиясининг муҳим ажралмас қисмидир. Шу сабабли ижтимоий-иқтисодий
тараққиѐтни жадаллаштиришда, меҳнаткашларнинг ташаббуси ва
омилкорлигини ривожлантиришда нарх белгилаш сиѐсати алоҳида ўрин
эгаллайди. Нархни хўжалик механизми ва ўзини ўзи пул билан таъминлашнинг
кўтариб турувчи устуни дейиш мумкин. Жамоанинг ва айрим ходимнинг
даромадлари, улар иқтисодий манфаатлари нархнинг, яъни нархнинг тўғри
белгиланишига боғлиқдир.
Нарх бамисоли барометр каби бозор ҳолатини кўрсатиб туради, у пасайиб
кетса, товар бозори касодга учрайди, товар нафсиз бўлиб, уни бошқа товар
билан алмаштириш ѐки унинг сифатини яхшилаш зарурлиги кун тартибига
қўйилади.
Нарх пул муомаласи ҳолатига, кредитлаш самарадорлиги ва
иқтисодиѐтнинг молиявий соғломлиги билан боғлиқ. Давлатнинг, корхона
(фирма) лар ва уларда ишловчиларнинг, умуман аҳолининг ўзаро режали
боғланиши нарх ѐрдамида амалга оширилади, ижтимоий ресурслардан
фойдаланиш таъминланади, ялпи ички маҳсулотни ҳисобга олиш ва
тақсимлаш амалга оширилади. Нархни товар қиймати белгилайди, аммо бозор
иқтисоди шароитида у аниқ қийматдан юқори ѐки кам бўлиши мумкин, бу эса
бозордаги ўша маҳсулотга бўлган талаб ва таклифга боғлиқ бўлади. Товар
нархининг даражаси, Шунингдек, товарнинг ижтимоий фойдалилиги
даражаси ва бошқа товарлар ўрнини боса олиши, муомаладаги пулнинг харид
қувватига ҳам боғлиқ бўлади. Бозор иқтисодиѐти шароитида нарх ѐрдамида
корхоналар ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асосий муоммоларидан бири,
нима ишлаб чиқариш фойдали эканлигини ҳал этади. Нарх товар таклифи,
аҳолининг тўлов қобилияти, ишлаб чиқариш ресурсларининг ошиб ѐки камайиб
кетиши тўғрисида корхона эгаларига ахборот берувчи восита ҳамдир. Нархнинг
яна бир вазифаси қиймат ўлчовидир, бунда қилинган харажатлар ва олинган
натижа маълум бир нарх ѐрдамида ҳисоб-китоб қилинади.
Хўжалик юритиш амалиѐтида эса нарх муҳим иқтисодий восита, дастак
деб қаралади. Маълумки, қиймат ишлаб чиқариш категорияси бўлиб, ишлаб
чиқаришдаги меҳнат сарфланиши билан боғлиқ муносабатларни ифода этади.
Товарнинг яратилишида моддийлашган ва жонли меҳнат сарф этилади.
Уларнинг мажмуаси қийматдир. Аммо қиймат ҳар қандай меҳнат сарфи эмас.
46
Қиймат товарни яратишга кетган ижтимоий зарур меҳнат сарфи, аниқроғи
эҳтиѐжни қондира олгани сабабли бозорда тан олинган меҳнат сарфидир, чунки
меҳнатнинг бир қисмини, агар у керакли бўлмаса, бозор инкор этади ва шу
қисми қийматни яратишда иштирок этмайди.Муайян нарх шароитида кўпроқ
фойда олиш учун харажатларни камайтириш зарур.
Нархлар товар-пул муносабатлари муомаласининг шакли ва реализация
қилинадиган маҳсулот турига кўра фарқланади. Аммо нархнинг турлари бир
бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, улар ягона тизимни ташкил этади. Мазкур
тизимнинг муҳим элементлари қуйидагилардир:
а) улгуржи нархлар. Улар фирмалар ўз маҳсулотларини катта ҳажмда
бошқа фирмаларга ѐки воситачиларга ва улгуржи савдо ташкилотларига
сотаѐтганлирида қўлланилади. Улгуржи нарх корхоналарга ишлаб чиқариш
харажатларини қоплашни, зарур фойда олишни таъминлаб бериши зарур;
б) чакана нархлар. Улардан товарларни бевосита истеъмолчиларга
сотишда фойдаланилади. Бу нархларга давлат савдоси, хусусий мулк эгалари
дўконлари ва бозорда юзага келаѐтган нархлар киради. Чакана нарх даражаси
аҳолининг реал даромадлари билан белгиланади.
в) харид нархлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат
томонидан сотиб олинишида ишлатилади.
г) дунѐ нархлари халқаро савдо муносабатларида қўлланилади.
Нархлар товар ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ўз вазифалари
орқали таъсир этади. Бозорда турли меҳнат сарфлари умумий, яъни ижтимоий
зарур меҳнат сарфига келтирилади ва шу сарфнинг пулда ифодаланиши нархни
ҳосил қилади.
Бозорда сотувчи билан харидор ўртасидаги иқтисодий муносабат
бўлганидан нархнинг шаклланишида ҳар икки томон иштирок этади. Харидор
деганда, биз товар ва хизматларни истеъмол этувчилар – фуқаролар, ишлаб
чиқаришни юргизиш учун ресурсларни сотиб олувчи фирмаларни тушунамиз.
Нархларнинг шаклланишида товарни ишлаб чиқаришдан тортиб, истеъмолга
етгунгача бўлган меҳнат сарфлари иштирок этади. Жамики харажатлар нарх
таркибига киради.
Нархни шакллантирадиган асосий омиллар эса қуйидагича:
1. Иқтисодий харажат даражаси;
2. Товарларнинг нафлилик даражаси;
3. Товарга бўлган талаб ва унинг таклифи;
4. Рақобат шакллари ва усуллари;
5. Товарни истеъмол қилиш вақти.
Рақобат чекланган бозорларда (соф монополия, монополистик рақобат,
олигополия) ишлаб чиқарувчиларнинг ўрни бозор нархларини белгиловчи
муҳим омиллардан ҳисобланади. Монополия шароитида бозорда бир турдаги
маҳсулотлар таклиф қилиниши сабабли нарх устидан тўлиқ назорат амалга
оширилади.
Бу дегани монополист ишлаб чиқарувчиларнинг нарх белгилашдаги
ҳукмронлиги, истеъмолчи даромадлари чеклангани бўлиб, тўқнаш келади.
47
Ўрнини босувчи товарларнинг мавжудлиги ҳам уларнинг нарх белгилашдаги
мутлақ имкониятини чеклайди.
Олигополия шароитида эса алоҳида ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар)
бир-бирига боғлиқ бўлганликлари сабабли нархларни мустақил белгилашга
ботина олмайдилар. Фақат нарх белгилашда яширинча келишишлари мумкин.
Нархнинг шаклланишини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |