Менежмент асослари


Иқтисодиѐт тармоқлари бўйича аҳоли бандлиги



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

Иқтисодиѐт тармоқлари бўйича аҳоли бандлиги 
ва унинг 1995-2000 йиллардаги ўсиш суръати 
Минг киши ҳисобида 
Ўсиш, 
фоизда 
1995 й. 
2000 й. 
Иқтисодиѐтда бандлар. Жами
8449 
8983 
106,3 
Шу жумладан, саноат 
1087 
1145 
105,3 
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 
3485 
3093 
88,7 
Қурилиш 
528 
676 
128,0 
Транспорт ва алоқа 
348 
382 
109,9 
Савдо, умумий овқатланиш, таъминот, 
сотиш ва тайѐрлов 
705 
754 
106,9 
Уй-жой- коммунал хўжалик ва
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш 
214 
251 
117,3 


26 
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, 
спорт ва ижтимоий таъминот
487 
587 
120,5 
Таълим, маданият, санъат фан ва 
илмий хизмат кўрсатиш 
1054 
1146 
108,8 
Молия, кредитлаш ва суғурта 
40 
52 
130,0 
Бошқарув аппарати 
97 
146 
150,0 
Бошқа соҳалар 
404 
751 
185,7 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитаси маълумотлари 
Ўзбекистонда меҳнатга лаѐқатли аҳолининг 13 фоизи саноат ишлаб 
чиқариш ҳиссасига тўғри келади. Шуни таъкидлаш керакки, келажакда 
республика саноатининг жадал суръатлар билан таъминланиши янада 
яхшиланиб, меҳнатга лаѐқатли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнат билан 
машғул бўлиши, яъни бандлик даражаси анчагина юксалади. Жамиятнинг 
етакчи, бунѐдкор, қудратли кучи бўлган кадр (ходим)ларнинг анчагина қисми 
саноатда хизмат қилади. Бу тармоқнинг янада улкан ривожи саноат кадрлари 
сонининг ошишига ва уларнинг жамиятдаги мавқеини кўтаришга олиб келади. 
Ўзбекистон Республикаси саноатининг тараққиѐти юқори малакали ишчи 
кадрлар, муҳандис ва техник ходимларни яратди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон 
саноатида 1,2 миллионга яқин ходим ишламоқда. Улардан 462 минг киши олий 
маълумотли мутахассис, 600 мингдан ортиғи ўрта ва ўрта махсус маълумотли 
ходимлардир. 
Жамият тараққиѐтининг муўим қонуниятларидан бири саноат 
ходимларининг маданий – техник савияси ўсиши, ишлаб чиқариш малакаси ва 
тажрибасини тинмай ошиб боришидир. 
Ижтимоий – иқтисодий тараққиѐтни жадаллаштиришни таъминловчи 
буюк ҳаракатлантирувчи куч – рақобат ҳам аввало, саноат соҳасида вужудга 
келди ва ривожлана бошлади. Тадбиркорлар, ишбилармонлар беллашувнинг 
байроқдори бўлиб майдонга чиқдилар. Республика саноатида ҳам рақобат 
ўзининг оддий босқичидан энг юқори босқичига кўтарилиб, чинакам умумий 
дастакка айланмоқда. 
Мустақилликнинг афзалликлари ва давлат иқтисодий сиѐсатининг 
етакчилик ролини янада оширмоқда. Олий Мажлиснинг қонунлари, Президент 
фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари энг аввало, саноат соҳасида 
амалга оширилмоқда ва сезиларли самара бермоқда. 
Саноат табиатда учрайдиган моддий бойликларни қазиб чиқариш ва 
тайѐрлашни, уларни ва қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни қайта 
ишлашни ўз ичига қамраб олади. У барча халқ хўжалиги тармоқлари учун 
ишлаб чиқариш кучларининг асосий элементларидан бири ҳисобланган 
жамиятнинг табиат устидан ҳукмронлигини бирмунча орттирадиган, фан-
техника тараққиѐтини белгилайдиган, инсон меҳнатининг унумдорлигини 
оширишга имкон берадиган, меҳнат ва ишлаб чиқариш қуролларини 
яратадиган соҳадир. 
Саноат тараққиѐти ишлаб чиқариш кучларининг бир томонлама 
ривожланишига хотима беради, мамлакат ва унинг ажралмас қисми бўлмиш 


27 
вилоятларнинг табиий бойликларидан, хомашѐ ва меҳнат ресурсларидан 
кенгроқ ва ҳар томонлама фойдаланиш имкониятини яратиб беради. 
Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши меҳнат тақсимотининг 
ўсиши, ишлаб чиқаришни дифференциялаш ва интенсивлаштириш билан 
чамбарчарс боғлиқ. 
Ҳозирги замон йирик саноати бир бири билан чамбарчарс боғлиқ бўлган 
кўпгина тармоқлар ва ишлаб чиқаришлардан ташкил топади. Бугунги кунда 
республика саноатида 175 тармоқ, 1500 га яқин йирик ва ўрта саноат 
корхоналари мавжуд. 
Саноатнинг миллий иқтисоддаги роли ва ўрнини қуйидаги жадвалдан 
аниқроқ кўриш мумкин. 
2- жадвал 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish