Тузувчи:
Абдурахмонова Г.Қ -ТДИУ “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси”кафераси доценти, иқтисод фанлари доктори
Тақризчилар:
Маматов А.А – ТМИ “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессори,иқтисод фанлари доктори.(турдош ОТМ)
Зокирова Н.К - Г.В Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шахридаги филиали “Меҳнат иқтисодиёти ва бошқарув” кафедраси мудири иқтисод фанлари доктори, профессор (турдош ОТМ)
Умурзоқов Б.Х- “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”илмий-тадқиқот маркази,”Демография ва меҳнат бозори” сектори мудири иқтисод фанлари доктори, профессор (кадрлар буюртмаси)
Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган.(2018 йил “ 30 “ 04 даги 10-сонли баённома)
КИРИШ
Ушбу дастур меҳнат иқтисодиёти фанининг моҳияти, предмети ва мазмуни, меҳнат жараёнларини ташкил этиш, бозор хужалиги тизимида меҳнат бозори, мехнат ресурслари, салоҳияти, аҳолини иш билан бандлигининг шаклланиши, ишсизлик сабаблари, хусусиятлари ва камайтириш йўллари, мехнат унумдорлиги, унинг омиллари, захиралари, иш ҳақини ташкил этиш, уни ислох қилиш хамда демографик вазият ва унинг жамият тараққиётидаги роли, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими ва уларнинг таҳлили каби масалаларни қамрайди.
Фаннинг махсад ва вазифалари
"Меҳнат иқтисодиёти" фанининг асосий мақсади талабаларда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида меҳнат жараёнида юзага келадиган ижтимоий-меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, унинг назарий ва амалий асослари ва ривожланиш тенденцияларини баҳоланиши ва мониторинги буйича илмий-назарий билимларини чуқурлаштириш хамда мазкур фан буйича мустаҳкам билим, куникмаларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси - уни ўрганувчиларга меҳнат жараёнларини ташкил этиш, меҳнат салоҳияти, ресурсларнинг моҳияти, мазмуни ва шаклланиш жараёнини курсатиб бериш, мехнат унумдорлиги, уни ошириш омиллари ҳамда заҳираларини аниқлаш, бозор механизми тизимида меҳнат бозорининг моҳияти, ахамияти, назарий асослари, классификацияси ва сегментациясини ифодалаш,бозор муносабатлари шароитида аҳолини иш билан банлиги муаммолари ва уларнинг ечимини топиш, ишсизликнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, таркиби, тузилиши ва уларни аниқлаш, ходимлар меҳнатини баҳолаш ва иш ҳақини ташкил этиш тизимини ўрганиш, ижтимоий шерикчиликнинг моҳияти, аҳамияти, асосий мақсади, элементлари, тамойиллари ва ташкил этиш йулларини ўрганиш, иш ҳақи шакллари ва уни тақсимлаш таҳлили ҳамда мехнат унумдорлиги ва бошқа иқтисодий курсаткичлар таҳлилини ўрганиш, бозор муносабатлари шароитида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни ташкил этиш йулларини ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |