Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/52
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#35390
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52
Bog'liq
Меҳнатни-муҳофаза-қилиш-бўйича-ишларни-ташкил-этиш-юзасидан-Тавсиялар

Вазир А. Икрамов 
Тошкент ш., 2012 йил 
10 июль, 200-сон 
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғига ИЛОВА
Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида 
НИЗОМ 
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Давлат 
санитария 
назорати 
тўғрисида»ги 
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-
модда), «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва «Фуқаролар соғлиғини 
сақлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 
1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки 
тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан (бундан буён матнда вақти-
вақти билан деб юритилади) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Низом тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган лавозимларга эга бўлган 
ташкилотларга тааллуқлидир. 
2. Мазкур Низом талаблари бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббий 
кўрикдан ўтказиладиган ходимлар тоифаси учун қўлланилмайди. 


3. Тиббий кўриклар юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва 
тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва 
бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига асосан иш 
берувчи ушбу Кодексга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларни, 
шу жумладан мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган рўйхатларда 
назарда тутилган ишлардаги ходимларни тегишли равишда меҳнат шартномаси 
тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни 
ташкил қилиши шарт. 
5. Тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-
профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот 
жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан 
ўтказилади. 
Вақти-вақти билан ўтказиладиган тиббий кўриклар Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти 
ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг тегишли клиникаларида ҳам ўтказилиши 
мумкин. 
6. Вақти-вақти билан ўтказиладиган тиббий кўриклар иш давомида ўтказилади. 
7. Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва 
ўртача иш ҳақи сақланади. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish