Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


IХ. Меҳнат бўлимлари ходимлари томонидан ишсиз аҳолини ҳисобга олиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

IХ. Меҳнат бўлимлари ходимлари томонидан ишсиз аҳолини ҳисобга олиш 
ва рўйхатдан ўтказиш
84. Ишсиз аҳолини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш — меҳнат бўлимларига иш 
қидириш мақсадида мурожаат қилмаган, ушбу туман (шаҳар) ҳудудида доимий истиқомат 
қилаётганлар жумласидан бўлган, ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган 
ша хслар сони ва таркибини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
85. Қуйидагилар иш билан таъминланган аҳоли сифатида рўйхатга олинмайди.
ёлланиб ишлайдиганлар, жумладан тўланадиган хақ учун тўликсиз иш вакти мобайни-
да иш бажарувчилар, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа иш билан банд бўлганлар, вак-
тинчалик, шу жумладан фуқаролик — ҳуқуқий тартибда шартномалар (меҳнат келишу-
ви, пудрат шартномаси, топшириқ ва бошқалар) асосида амалга ошириладиган ишларни 
бажарувчилар:
касаллик, таътилда бўлиш, ишлаб чиқаришнинг тўхтатиб турилиши, қайта тайёр-
гарлик, малака оширишдан ўтиш ҳамда қонуний ҳужжатларга мувофиқ ходим учун 
иш ўрни сақланиб қоладиган бошқа ҳоллар муносабати билан вақтинчалик иш ўрнида 
бўлмаганлар;
ўзини ўзи мустақил иш билан таъминлайдиганлар, тадбиркорлар, шу жумладан юридик 
ша хс бўлмасдан туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланаётган, кооператив (ширкат) 
аъзолари, фермер ва улрнинг ишлаб чиқаришда иштирок этаётган оила аъзолари (ҳўжалик 
китобида ёки фермер ҳўжалиги аъзоси сифатида кўрсатилганлар);
Маҳаллий солиқ органларига — Пенсия жамғармаси учун белгиланган тартибда бадал-
лар тўлайдиган деҳқон хўжалиги аъзолари;
Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар 
вазирлиги, Божхона хизмати органлари ва қўшинларида хизмат қилаётганлар ҳамда муқобил 
хизматни ўтаётганлар;
Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда 
таълим олаётганлар;
Ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган жамоат бирлашмалари 
ва диний муассасаларда ишлаётганлар.
86. 16 ёшга доир пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган барчаm ша хслар, 
шунингдек ногиронлар иш билан таъминланган аҳоли сифатида, мазкур
Низом 85-бандида кўрсатилганлардан ташқари, рўйхатга олинишлари шарт.


215
87. Иш билан таъминланмаган аҳолини аниқлаш ва рўйхатга олиш, одатда, фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари худудларига фуқароларнинг яшаш жойи бўйича бириктирил-
ган ходим томонидан ўзига бириктирилган ҳудудни ҳовлима — ҳовли юриб сўров ўтказиш 
йўли билан амалга оширилади.
Айрим ҳолларда, фуқаролар билан сўров ўтказишга меҳнат бўлимининг бошқа ходимла-
ри хам жалб қилинишлари мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудини ҳовлима — ҳовли айланиб 
чиқишни ўтказиш учун, шунингдек, жамоатчилик асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи вакилини ҳам жалб қилиш тавсия қилинади.
88. Меҳнат бўлимнинг ҳодими, ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшаётган фуқаролар 
билан сўров ўтказиб, ҳар бир аниқланган иш билан таъминланмаган фуқарога «Иш билан 
таъминланмаган аҳолини рўйхатга олиш варақаси»ни тўлдиради (варақа шакли мазкур 
Низомнинг 12-иловасида келтирилган) ва унда:
рўйхатга олиш варақасиниг ортиб бориш тартибидаги тартиб рақамлари;
иш билан таъминланган фуқаронинг фамилияси, исми, отасиниг исми;
жинси;
туғилган санаси ва жойи;
доимий яшаш манзили;
маълумоти;
касби ва малакаси;
оилавий аҳволи;
боқимандалариниг мавжудлиги;
охирги иш ўрни (*бўлган бўлса);
охирги иш жойидан бўшатилган ёки ўқишни тугатган вақтдан кейин ҳисобланган ишсиз-
лик муддати (ойларда);
ишдан бўшатилиш сабаблари (агар рўйхатга олишдан олдин ишлаган бўлса);
ҳаёт кечириш манбалари (рўйхатга олинган кунда);
меҳнатга лаёқатлилигини чекловчи ҳолатларнинг мавжудлиги (ногиронлик, соғлиғининг 
аҳволи);
ишга жойлаштириш масалалари бўйича иш билан таъминланмаган фуқарорларнинг иста-
клари кўрсатилади.
Кўрсатилган маълумотлар Иш билан таъминланмаган аҳолини рўйхатга олиш варақасига, 
одатда, иш билан таъминланмаган ша хснинг сўзларидан ёзиб олинади. Айрим ҳолларда, 
рўйхатга олишни амалга оширадиган туман (шаҳар) меҳнат бўлимларининг ҳодимлари ишсиз 
ша хсдан юқорида кўрсатилган маълумотларни тадиқлайдиган ҳужжат талаб қилиши мумкин.
89. Ишсиз аҳолини рўйхатга олиш бўйича тўлдирилган варақа туман (шаҳар) меҳнат 
бўлимининг иш билан таъминланмаган аҳолини ҳисобга олиш ва ишга жойлаштириш шуъ-
басига таҳлил ва умумлаштириш учун топширилади.
Кўрсатилган Иш билан таъминланмаган аҳолини рўйхатга олиш варақалари, таҳлил 
ва умумлаштиришдан сўнг меҳнат бўлиминиг архивида сақланади.
90. Иш билан таъминланмаган аҳолини аниқлаш ва рўйхатга олиш мақсадида ҳовлима-
ҳовли юриб сўров ўтказишлари, меҳат бўлими ҳодимларига бириктирилган ўзини ўзи 
бошқариш органлари ҳудудларида жойлашган уй хўжаликларини 100 фоиз қамраб олиш-
ни инобатга олган ҳолда, ҳар ярим йилда бир марта ўтказилади. Иш билан таъминланма-
ган аҳолини ҳисобга олиш мақсадида ҳовлима — ҳовли сўров ўтказишлар ва муддатлар 
меҳнат бўлимининг бошлиғи томонидан белгиланади ва фуқароларнинг тегишли ўзини — 
ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари билан келишилади.
91. Айрим ҳолларда, иш билан таъминланмаган аҳолининг сони ва таркиби тезкор маъ-
лумотлар олиш мақсадида, туман (шаҳар) ҳокимининг фармойиши бўйича уй хўжаликларни 
ҳовлима — ҳовли юриб сўров ўтказиш мақсадида бошқа ташкилотлар ва муассасаларининг 


216
ҳодимлари ҳам жалб қилинишлари мумкин. Бу ҳолда, уй жойларининг ҳовлима — ҳовли 
юриб сўров ўтказишни амалга оширувчи ҳодимлар ҳам Иш билан таъминланмаган аҳолини 
рўйхатга олиш варақасини тўлдирадилар.
Бошқа ташкилотлар ҳодимларининг иштирокида иш билан таъминланмаган аҳоли тўғрисида 
тезкор маълумотлар тўплашни амалга оширишда, иш билан таъминланмаган аҳолини рўйхатга 
оилш бўйича ишларни умумий мувофиқлаштириш меҳнат бўлимларига юклатилади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish