Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


ИШЛАМАЙДИГАН ОНАЛАРГА БОЛА ИККИЁШГА ЕТГУНГА ҚАДАР УНИ ПАРВАРИШ ҚИЛГАНЛИГИ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ИШЛАМАЙДИГАН ОНАЛАРГА БОЛА ИККИЁШГА ЕТГУНГА ҚАДАР УНИ ПАРВАРИШ ҚИЛГАНЛИГИ 
УЧУНОЙЛИК НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги 
«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-
қувватлашни кучайтириш тўғрисида» ПФ-3017-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож 
қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002–2003 йилларга 
мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 33-сон қарорига 
мувофиқ ишлаб чиқилган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 
бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлик учун ойлик нафақа (бундан кейин — 
болани парвариш қилиш нафақаси) тайинланиши ва тўланиши тартибини белгилайди.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бола икки ёшга етгунга қадар 
ҳақиқатда уни парвариш қилган ша хсларга болани парвариш қилиш нафақасини, шу жум-
ладан қуйидагиларга тайинлайдилар:
а) ишламайдиган оналарга ёки улар ўрнини босадиган ша хсларга (одатда ота, ўғил қилиб 
олувчи, васий ёки бошқа қариндошларга);
б) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус ва ўрта ҳунар ўқув юртларида 
пулли-контракт асосида ўқийдиган оналар ёки улар ўрнини босадиган ша хсларга;
в) юридик ша хсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи она-
ларга (она ўрнини босадиган ша хсларга), шунингдек фаолиятни юридик ша хсни ташкил 
этмасдан амалга оширадиган деҳқон хўжаликлари аъзоларига.
3. Болани парвариш қилиш нафақасини тайинлаш учун қўрғон, қишлоқ, овул, маҳалла 
фуқароларининг йиғинида ёки ушбу нафақани тайинлаш ва тўлаш масалаларини ҳал этиш 
учун фуқаролар йиғини ваколат берган комиссия томонидан қабул қилинган қарор асос 
бўлиб ҳисобланади.
4. Болани парвариш қилиш нафақаси ҳар ойда, парвариш қилинадиган болалар сонидан 
ва мазкур нафақани оладиган ша хснинг меҳнат стажидан қатъи назар, қуйидаги миқдорларда 
тўланади:
2002 йил 1 февралдан — Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 
170 фоизи;
2003 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 
200 фоизи.
5. Мазкур Низомнинг болани парваришлаш нафақасини тайинлаш тартиби, муддатлари 
ва бошқа шартларига тааллуқли қуйида келтирилган барча бандлари 2002 йил 1 февралдан 
кейин болани парвариш қилиш нафақаси хусусида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-
ларига мурожаат қилган ша хсларга татбиқ этилади. 2002 йил 1 февралга қадар тайинланган 
болани парвариш қилиш нафақалари фақат 2003 йил 1 февралдан бошлаб, муҳтожликдан 
келиб чиқиб, қайта кўрилади.
6. Нафақа она ёки унинг ўрнини босувчи ша хснинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш 
органига мурожаат қилган ойидан, лекин бола туғилган ойдан кейинги ойдан қолдирмай 
тўланади. Нафақа ўн икки ойга тайинланади, лекин бола икки ёшга тўлган ойдан ошиб кет-
маслиги керак.


263
Бундан кейин мазкур нафақани олишга муҳтожлик сезса, уни олаётган ша хс болага 
икки ёш тўлишига қадар болани парвариш қилиш нафақасини танаффуссиз тўлаш масала-
сини ҳал этиш учун белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, 
тўловларнинг аввалги ўн икки ойлик муддати тугашидан бир ой олдин такроран мурожа-
ат қилишга ҳақлидир.
7. Болани парвариш қилиш нафақасини тўлаш жорий ой учун амалга оширилади.
8. Агар икки ва ундан кўп туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул 
қилинган болалар парвариш қилинаётган бўлса, болани парвариш қилиш нафақаси бир 
миқдорда, кичик ёшдаги бола икки ёшга тўлишига қадар тўланади.
9. Болани парвариш қилиш нафақаси қўрғон, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролари йиғини 
ёки махсус ваколатли комиссия томонидан, она ёки амалда болани парвариш қилаётган бошқа 
ша хс қўрғон, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига берадиган аризаси-
га асосан тайинланади. Ариза ҳудудида мазкур ша хс рўйхатдан ўтказилган фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органига берилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасидан кўчирма нусха;
б) меҳнат дафтарчасидан кўчирма нусха — илгари ишлаганлар учун;
в) ариза топширилган ойгача оила аъзоларининг охирги ўн икки ойдаги даромадлари 
тўғрисида маълумотнома;
г) боланинг ногиронлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи ВКК хулосаси кўчирма нусхаси 
(зарурат бўлганда);
д) никоҳнинг бекор қилингани тўғрисида гувоҳноманинг кўчирма нусхаси ёки тегишли 
суд қарорларидан кўчирмалар (зарурат бўлганда);
е) онаси бўлмаган болани амалда парвариш қиладиган ша хслар онасининг йўқлигидан 
далолат берувчи ҳужжат — боланинг онаси вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома, она-
ни оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш тўғрисида суд органлари томонидан берилган 
маълумотномани ёки боланинг (болаларнинг) онаси болани парвариш қилиш нафақасини 
олмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этадилар;
ж) жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг нусхаси. Нафақа тайинлаш учун зарур 
ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларда тақдим этилади.
10. Мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган оилалар-
даги ишламайдиган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи ша хсларга) болани парвариш қилиш 
нафақаси оила даромадини ҳисобга олган ҳолда тайинланади.
Нафақа оила даромадларини ҳисобга олмаган ҳолда сўзсиз тартибда қуйидагиларга тай-
инланади:
а) тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ота ва оналарга. Бунда бола-
нинг тўлиқ бўлмаган оилада она (ота) томонидан тарбияланиш фактини, муайян ҳолатларни 
ҳисобга олган ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи белгилайди;
б) ногирон болани тарбиялаётган оналарга (ёки уларнинг ўрнини босадиган ша хсларга). 
Бунда болаларнинг қайси бири ногирон эканлигининг аҳамияти йўқ.
11. Ишламайдиган оналарга (мазкур Низомнинг 10-банди «а» ва «б» кичик бандларида 
кўрсатилганлардан ташқари) болани парвариш қилиш нафақасини тайинлаш чоғида оила-
нинг муҳтожлигини белгилайдиган мезон бўлиб унинг ҳар бир аъзосига энг кам иш ҳақининг 
1,5 бараваридан кам миқдорда тўғри келадиган оиланинг жами даромади ҳисобланади.
Оилаларнинг муҳтожлигини белгилаш чоғида қўлланадиган энг кам иш ҳақининг ўртача 
ойлик миқдори нафақа сўраб мурожаат қилинган ойдан олдинги 12 ой учун ҳисоб-китоб 
қилинади.
12. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган оиланинг жами даромадини белгилаш 
учун болани парвариш қилиш нафақасини олишга ариза билан мурожаат қилиш ойигача кей-
инги ўн икки ой давомида олинган даромадларнинг барча турлари қўшилади. Қуйидагилар 


264
даромадлар таркибида ҳисобга олинади: солиқ солинадиган даромадлар, пенсиялар, стипен-
диялар ва ижтимоий тусдаги бошқа тўловлар (бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш 
қилиш учун нафақалардан ташқари), шунингдек ша хсий ёрдамчи хўжаликдан олинадиган 
даромадлар.
Агар даромадларни ҳисобга олиш учун қабул қилинган давр (нафақа олиш учун мурожаат 
қилинган ойдан аввалги 12 ой) давомида алоҳида ойлар учун иш ҳақи бўйича ҳисоблаб ёзиш-
лар амалга оширилмаган бўлса, ушбу даврлар жами даромадни белгилаш чоғида ҳисоб-китобга 
қабул қилинмайди. Узоқ вақт иш ҳақи сақланмасдан мажбурий таътилларда (сурункасига 3 
ойдан кўп) бўлган ша хслар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ходимлари бундан мустасно.
13. Оила аъзолари ҳар бирининг ўртача даромади белгиланган мезонга мувофиқлигини 
таҳлил қилиш натижалари бўйича ва комиссия хулосаси асосида болани парвариш қилиш 
нафақасини олишга муҳтож оилалар рўйхати тузилади, у қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла 
фуқароларининг йиғини кўриб чиқишига киритилади.
14. Нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор қўрғон, қишлоқ, 
овул ёки маҳалла фуқароларининг йиғини ёки у махсус ваколат берган комиссия томони-
дан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Агар унга қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла фуқаролар йиғини иштирокчиларининг 
(комиссия аъзоларининг) ярмидан кўпи овоз берса, қарор қабул қилинган ҳисобланади.
Қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла фуқароларининг йиғини, шунингдек махсус комиссия 
томонидан қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади.
15. Нафақа тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда ариза берувчининг фуқаролар 
йиғини ёки комиссия мажлисида иштирок этиши мажбурийдир. Ариза берувчи узрли сабаб 
билан (касаллиги ва бошқа узрли сабаблар билан) фуқаролар йиғинида ёки махсус вако-
латли комиссия мажлисида қатнашмаса, оиланинг бошқа вояга етган аъзоси қатнашиши 
шарт. Ариза берувчи ёки ариза берувчи оиласи бошқа аъзосининг йўқлигида мазкур оила-
га нафақа тайинлаш масаласи кўриб чиқилмайди ва кўриб чиқиш учун фуқароларнинг кей-
инги йиғинига ёки махсус ваколатли комиссиянинг мажлисига кўчирилади.
16. Болани парвариш қилиш нафақасини оладиган, меҳнат шартномаси (контракти) асо-
сида мавсумий ишларда банд бўлган ша хсларга мавсумий ишларни бажариш даврида болани 
парвариш қилиш нафақаси мавсумий ишлар бажарилган жойда, мавсум тугаганда (мавсум-
лар ўртасидаги даврда) — муҳтожликни умумий асосларда ҳисобга олиш билан яшаш жойи-
даги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тўланади. Кейинги мавсум-
да ишлаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларида нафақа тўлаш ишга бориш учун тайинланган ойдан бошлаб тўхтатилади.
17. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида болани парвариш қилиш нафақаларини 
тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
а) парвариш қилинаётган бола икки ёшга тўлганда;
б) боланинг ихтисослаштирилган муассасага тўлиқ давлат таъминотига берилишида;
в) бола вафот этганда;
г) оила бола билан доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб 
кетганда;
д) ишга тушилганда;
е) бошқа жойга кўчганда;
ж) тайинланган муддатнинг биринчи ўн икки ойи охиридаги ҳолат бўйича оила ҳар бир 
аъзосининг даромадлари белгиланган мезондан ошиб кетса.
Болани парвариш қилиш нафақасини тўлашни тўхтатишга олиб келувчи ҳолатлар тўғрисида 
нафақа олувчи ўзини ўзи бошқариш органларига маълум қилиши шарт.
18. Нафақа олувчи вафот этганда ёки ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилганда ёхуд 
бола ҳомийликдан чиқарилганда нафақа амалда болани парваришлаётган ша хсга тўланади 
ва нафақа сўнгги марта тўланган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.


265
19. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи айби билан ўз вақтида олинмаган бола-
ни парвариш қилиш нафақаси ўтган вақт учун бирор-бир муддат билан чеклашсиз тўланади. 
Кўрсатилган ҳолларда болани парвариш қилиш нафақасининг суммалари бир вақтда тўланади.
Тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилинмаган (тўланмаган) болани парвариш қилиш 
нафақалари ўтган вақт учун ушбу нафақалар тўланиши керак бўлган даврда назарда тутил-
ган миқдорларда тўланади.
Тайинланган, олувчининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги доимий яшаш жойига 
кўчиб кетиши, вафот этиши ва бошқа сабабларга кўра бир йил ўтгач талаб қилинмаган (тўланмаган) 
нафақалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисобварақларига ўтказилади.
20. Атайин нотўғри ёки сохта (қалбаки) ҳужжатлар бўйича болани парвариш қилиш 
нафақасини олиш фактлари аниқланганда бундай ҳужжатларни тақдим этган ша хс жавобгар-
ликка тортилади, ортиқча тўланган суммалар эса белгиланган тартибда ундирилиши керак.
Болани парвариш қилиш нафақасини тўхтатишга олиб келадиган ҳолатларнинг юзага кел-
гани тўғрисида ўз вақтида хабар қилинмаганида, ўзини ўзи бошқариш органининг қарорига 
кўра ортиқча тўланган суммалар олувчидан белгиланган тартибда ундирилади.
21. Болани парвариш қилиш нафақасини тўлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига 
амалга оширилиб, улар Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича акс 
эттирилади.
22. Болани парвариш қилиш нафақаси бўйича ижтимоий суғурта ҳисоблаб ёзилмайди.
23. Нафақа фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уч нусхада тузил-
ган, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт рақами ва манзили, шунинг-
дек тўланадиган сумма кўрсатилган қайднома асосида тўланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органи раисининг имзоси ва ўзини ўзи бошқариш органининг муҳри, шунинг-
дек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган, меҳнат, Банд-
ликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази ходими-
нинг имзоси билан тасдиқланган қайднома тегишли туман (шаҳар) молия бўлимига нафақа 
тўланадиган ойнинг 1-кунидан бошлаб тақдим этилади. Тақдим этилган қайдномалар 
туман (шаҳар) молия бўлимининг масъул ходими томонидан текширилиб, ҳар бир варақда 
тасдиқловчи имзо ва тегишли штамп қўйилади. Туман (шаҳар) молия бўлими маблағларни 
нафақа тўлашга тайинланган суммалар доирасида, бироқ бюджетда назарда тутилгани-
дан кўп бўлмаган миқдорда, алоҳида тўлов топшириқномалари билан Халқ банкининг 
бўлинмалари очган ҳар бир фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг «Ишламайдиган 
оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун нафақалар» махсус 
ҳисобварақларига ойнинг 1-кунидан бошлаб, лекин тўлов амалга ошириладиган ойнинг 
25-кунидан кечиктирмай ўтказади. Бунда қайднома бўйича қисман молиялаш тақиқланади.
Қайдноманинг бир нусхаси туман (шаҳар) молия бўлимида қолади. Маблағлар фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисобига ўтказилгач, тасдиқланган қайдномаларнинг иккин-
чи ва учинчи нусхаларини молия бўлими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли 
органига топширади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари уларнинг махсус ҳисобварақларига 
маблағлар келиб тушгач, қайдномаларнинг иккинчи ва учинчи нусхаларини нафақа тўлаш 
учун Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи бўлинмалари (филиаллари)га топширадилар.
Ойнинг охирги иш кунида қайдномалар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб 
қилинмаган нафақа нафақа олувчининг номига махсус депозит ҳисобварағига қайд эти-
лади ва унинг биринчи талабига кўра тўланади. Ёпилган қайдноманинг учинчи нусхаси 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига топширилади. Тўловни нафақа олувчи яшай-
диган жойдаги Халқ банки муассасалари амалга оширади.
24. Болани парвариш қилиш нафақаларини тўлашга ажратилган маблағлар ва қилинган 
харажатлар ҳисоби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оши-
рилади.


266
Болани парвариш қилиш нафақаларини тайинлаш ва тўлашга маблағларни сарфлаш усти-
дан назоратни Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказла-
ри, молия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бош назорат-тафтиш 
бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари амалга оширади.
25. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар ойда бола икки ёшга етгунга қадар 
уни парвариш қилганлик учун нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги ҳисоботни туза-
дилар (мазкур Низомга 1-сон илова*) ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар 
туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этадилар. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳисобот 
ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача йиғма ҳисоботларни ҳудудий молия бошқармаларига 
тақдим этадилар, улар 20-кунгача вилоятлар бўйича йиғма ҳисоботларни мазкур Низомга 
2-сон иловага* мувофиқ Молия вазирлигига тақдим этадилар.


267

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish