Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


VII. Ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

VII. Ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш.
52. Ишсизлик нафақасини мазкур Низомнинг 5-бўлимида белгиланган тартибда ишсиз 
деб эътироф этилган ша хсга тайинланади ва тўланади.
Қарамоғида уч нафардан кам бокимандаси бўлган 35 ёшгача бўлган ишсиз эркакларга 
ишсизлик нафақаси фақат уларнинг жамоат ишларига қатнашишлари шарти билан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган тартибда тўланади,
53. Ишсизлик нафақаси ишсизнинг меҳнат бўлимларида иш қидирувчи ша хс сифатида 
рўйхатга олинган кундан бошлаб меҳнат бўлимининг буйруғи асосида ҳисобланади.
Корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 89-моддасида, 100-моддаси-
нинг 2-қисм 1, 2 ва 6-бандларида ва 106-моддасининг 2-бандида кўрсатилган шартлар асосида 
бўшатилган ишсиз фуқаролар учун, агар улар меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейинги 
10 кун муддат ичида меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган бўлсалар ва уларга Меҳнат кодек-
сининг 67-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 
Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ 3 ой мобайнида мақбул келадиган иш топиб берилмаган 
бўлса, уларга ўрнатилган уч ойлик муддат тугагандан кейинги биринчи кундан бошлаб ишсиз-
лик нафақаси тайинланади.
Агар ишсизлик ша хс Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 89-моддасида, 100-мода-
сининг 2-қисми, 1, 2 ва 6-бандлари ва 106-моддасинин 2-бандида кўрсатилган шартлар асоси-


206
да бўшатилган бўлиб, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейинги 10 кун ичида меҳнат 
бўлимларида рўйхатдан ўтмаса ва унга мақбул келадиган иш топиб берилмаса, ишсизлик 
нафақаси меҳнат шартномаси бекор қилинган санадан кейинги 2 ой муддатдан эртароқ тай-
инланмайди.
54. Ишсизлик бўйича нафақа тўлаш муддати (давомийлиги) Ўзбекистон Республикаси 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ўрнатилади.
Ишсиз ша хс нафақа олиш даврида фаол иш қидириши ва икки ҳафтада камида бир мар-
та меҳнат бўлимида рўйхатдан ўтиши шарт.
55. Ишсизлик нафақасини олаётган ша хс меҳнат бўлимининг йўлланмаси бўйича кас-
бий тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малакасини оширишдан ўтаётган даврда, унга ўқиш 
бошланган кундан бошлаб ишсизлик нафақаси тўлаш тўхтатиб қўйилади ва у ўқишдан 
кейин ишга жойлаштирилмаган ҳолларда, нафақа ўқиш тугаган кундан бошлаб тўлана 
бошлайди.
Ишсизлик нафақасини тўхтатиб қўйиш ва қайтадан тўлаш ишсиз ша хснинг жамо-
ат ишларида иштирок этиши ҳамда ихтисослаштирилган даволаниш — профилакти-
ка муассасасида даволаниш курсини ўтиш даврлари учун ҳам худди шу йўсинда амал-
га оширилади.
Ишсизга касбий тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малакасини ошириш ёки ихтисос-
лаштирилган даволаниш — профилактика муассасасида даволаниш курсини ўтиш даврида 
ишссзлик нафақасини тўлашни тўхтатиб қўйиш ҳамда ўқиш якунлангандан кейин, давола-
ниш курси тугагандан сўнг нафақа тўлашни қайтадан бошлаш тўғрисидаги меҳнат бўлими 
томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.
Бу холда, ишсизлик нафақаси тўлашнинг, у тўхтатиб қўйилгунга қадар ва қайтадан бош-
лангандан кейин тўланадиган даврнинг 12 ой мобайнидаги умумий муддати мазкур Низом-
нинг 54-бандида кўрсатилган муддатлардан ошмаслиги лозим.
56. Ишсизлик нафақаси қуйидаги микдорларда белгиланади:
56.1. Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадлари) маҳрум бўлган ша хслар учун, агар иши-
дан маҳрум бўлганидан кейин 12 ой кўпроқ вақт ўтмаган бўлса, мазкур Низомнинг 55-бан-
дига мувофиқ ҳисобланган, охирги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, аммао 
мазкур нафақа тайинланган пайтда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз 
бўлмаган ва Республикада таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган микдорда. Маз-
кур Низомнинг 55-бандига мувофиқ, ишсизлик нафақасини тўлаш қайтадан бошланганда 
ишсизлик нафақаси микдори ўзгармасдан қолади, қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш 
ҳақининг микдори ўзгариш ҳоллари бундан истисно.
56.2. Ҳарбий хизматдан, Ички ишлар органларида, Миллий Хафсизлик Хизматидан 
бўшатилган ша хслар (аттестацияланган ходим) учун:
илгари (муддатли хизматга чақирилишдан олдин) ишламаган, оддий аскар ва сержант-
лар таркиби учун — қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи микдорида, харбий 
хизматга чақирилишдан олдин ишлаганлар учун, агар ишидаги танаффус муддатли хизмат 
вақтини чиқариб ташлаган такдирда 12 ойдан ошмаса, мазкур Низомнинг 56.1-кичик бан-
дида кўрсатилган микдорда;
контракт (шартнома) бўйича хизматни ўтаб қайтган оддий аскар ва сержантлар таркиби 
учун, шунингдек ҳарбий хизматдан, Ички ишлар органларида ва Миллий хавфсизлик хиз-
матидан бўшатилган генерал, зобит ва пропоршчиклар учун (харбий хизматчиларнинг пен-
сия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, пенсия билан таъминлаш ҳуқуқига эга 
бўлмаган ҳарбий хизматчилар) — пул билан таъминланишнинг 50 фоизи микдорида, бироқ 
қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган ва нафақа тайинланган-
да Республикада таркиб топган ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаган микдорда.
56.3. Илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган ша хслар учун — ишсизлик 
нафақасининг микдори Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 


207
қилиш вазирлиги томонидан1 энг кам иш ҳақига фоиз нисбатида, аммо қонун ҳужжатларида 
белгиланган энг кам иш ҳақининг 75 фоизидан оз бўлмаган микдорда;
56.4. Узоқ муддатли, 12 ойдан ортиқча бўлмаган танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини 
бошламоқчи бўлган ша хслар учун:
мутахассислиги бўлган, шунингдек охирги 12 ойдаги ҳақ тўланадиган ишлари 12 кален-
дарь ҳафтадан кам муддатдан иборат бўлса ва башарти уларни ишга жойлаштириш учун 
касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарлик, малакасини ошириш талаб қилинмаса — энг кам 
иш ҳақига фоиз нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳфаза 
қилиш вазирлиги томонидан ўрнатилган, аммо қонун ҳужжатларда белгиланган энг кам иш 
ҳақидан оз бўлмаган микдорда;
мутахассисилиги бўлмаган, шунингдек 12 ой мобайнида ҳақ тўланадиган ишлардаги банд-
лиги 12 календарь ҳафтасидан кам бўлган ша хсларга — қонун ҳужжатларида белгиланган 
энг кам иш хақининг 75 фоизи микдорида.
56.5. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбий тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малакасини 
оширишни якунлаган ва ишсиз деб эътироф этилган ша хслар учун, меҳнат бўлими йўлланмаси 
бўйича касбий тайёргарликдан ўтган ша хслардан ташкари — Ўзбекситон Республикаси Меҳнат 
ва аҳолини ижтимоий муҳфаза қилиш вазирлиги томонидан энг кам иш ҳақига фоиз нисбатида, 
аммо қонун ҳужжатларда белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган микдорда:
56.6. Ўзининг меҳнат стажини ҳужжатлар билан тасдиқлай олмайдиган ша хсларга ишсизлик 
нафақасини тайинлашда, ишламаган ёки биринчи бор иш қидираётганлар сифатида қаралади.
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган, иш қидирувчи сифатида 
рўйхатга олинишдан олдинги 12 ой давр мобайнида меҳнат стажи мавжудлигини ҳужжатлар 
асосида тасдиқлай олган, бироқ бу даврдаги иш ҳақининг микдорини ҳужжатлар билан тас-
диклай олмаган ишсизларга, охирги 12 ой мобайнидаги ҳақ тўланадиган иши 12 календарь 
ҳафтасидан кам бўлмаган узок, 12 ойдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта 
бошлашга ҳаракат қилаётган ша хслар сифатида қаралади.
56.7. Ишсизлик нафақасини олиш бўйича белгиланган муддати тугаган ва иш қидираётган 
ша хс сифатида рўйхатга олинган пайтдан кейинги 12 ойлик давр тугагандан сўнг такроран 
ишсизлик нафақаси тайинлаш хуқуқини олганларга — узоқ, 12 ойдан ортик танаффусдан 
кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган ша хслар сифатида қаралади 
ва уларга 56.4 кичик бандида кўрсатилган, энг кам иш ҳақининг фоизи нисбатидаги мик-
дорда ишсиздик нафақаси тайинланади.
57. Ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ша хсларга тайинлана-
диган ишсизлик нафақасининг микдорини аниқлаш учун охирги 12 ой мобайнидаги ўртача 
ойлик иш ҳақининг ҳисоблаш — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 
11 мартдаги 133-сонли қарорининг 6-сонли иловасига мувофиқ қуйидаги тартибда амалга 
оширилади:
57.1. Ишидан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ша хсга иш жойидан берилган иш ҳақи ва бошқа 
даромадлари тўғрисидаги маълумотнома асосида, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси 
бекор қилинган ойдаги унинг тариф ставкаси ёки лавозими маошининг миқдори аниқланади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган ойда ходим тўлиқ ишламаган бўлса, у ҳолда ўртача 
ойлик иш ҳақини ҳисоблаш учун ходимнинг ушбу ойдаги амалдаги бир кунлик иш ҳақи асос 
килиб олиниб, бу иш ҳақи олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан, ходим ана шу ойда ишлаш 
лозим бўлган кунлар сонига кўпайтирилади.
Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ойдаги ҳақиқатда ишланган иш кун-
лари меҳнат шартномасининг бекор қилиш тўғрисида унинг меҳнат дафтарчасига ёзилган 
санасига қараб аниқланади.
1 Ишсизлик нафақасининг миқдори Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат Жамғармасининг 
имкониятларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳфаза қилиш вазирлиги 
томонидан белгиланади


208
Агар меҳнат шартномасини бекор қилишидан олдин ходимга вақтбай иш ҳақи (лавозими 
маоши) тўланган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш учун, меҳнат шартномаси бекор 
қилинган кунда тўланган доимий қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисобга олган холда, 
лавозим маошининг микдори олинади.
57.2. -кичик бандига мувофиқ аниқланган тариф ёки лавозим маоши ходимнинг меҳнат 
шартномаси бекор қилинишидан олдин 12 ойдаги, меҳнат шартномасини бекор қилинган 
ойни киритилган ҳолда, иш ҳақидан ортиқ бўлган жамланган қисмининг ўн иккидан бир 
қисми суммасига оширилади.
Агар ходим ҳисоб даври (12 ой) ичида камроқ ойлар ишлаган бўлса, у ҳолда тарификация 
ёки лавозим маоши бўйича иш ҳақи меҳнат шартномаси бекор қилинишидан олдинги 12 ой 
давомида (меҳнат шартномаси бекор килнган ойни хам қўшиб ҳисобланганда) ҳақикатда 
ишланган ойлардаги иш ҳақидан ошган сумманинг шу ойлар сонига бўлиш орқали аниқланган 
қисмига оширилади (агар 6 ой ишлаган бўлса — иш ҳақи тариф ёки лавозим маоши бўйича 
иш ҳақидан ошадиган сумманинг олтидан бир қисмига ошади: агар у 7 ой ишлаган бўлса — 
еттидан бир қисмига ошади ва ҳ. к.).
Мисол: фуқаро рўйхатдан ўтишдан олдин 12 ой мобайнида 6 ой ишлаган ва унга қуйидаги 
микдорда иш ҳақи ҳисобланган эди: 4000 сўм, 5000 сўм, 5500 сўм, 1500 сўм, 700 сўм, 400 сўм 
(меҳнат шартномаси бекор қилинган ойда). Олдинги 6 ойга иш ҳақи ҳисобланмаган, чунки 
бу даврда фуқаро ишламаган. Меҳнат шартномаси бекор қилинган ойда ходим амалда 15 кун 
ишлаган. Жорий ойда олти кунлик иш хафтасидан келиб чиккан холда, 27 иш куни мавжуд. 
Ходим иш билан банд бўлган 6 ойда унга 4200 сўм мукофотлар ҳисобланган ва мунтазам 
характерга эга бўлган, жами қиймати 1200 сўмга тенг бошқа тўловлар тўланган.
1) Меҳнат шартномаси бекор қилинган ойда ходимнинг бир кунлик иш ҳақининг мик-
дори ҳисобланади: 4000 сўм: 15 кун = 266,7 сўм.
2) Ҳодим тўлиқ бир ой ишлаганда олиши мумкин бўлган иш ҳақининг микдори ҳисобланади. 
Бунинг учун ходимнинг бир кунлик иш ҳақи олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан жорий 
ойдаги кунлари сонига кўпайтирилади: 27 кун × 266,7 сўм = 7200,9 сўм.
3) Тариф ёки лавозим маоши бўйича иш ҳақидан ошадиган сумма қисмининг микдори 
ҳисобланади. Бунинг учун барча мукофотлар ва мунтазам характерга эга бўлган бошқа 
тўловлар жамланади ва олган сумма меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдинги 12 ой 
мобайнида ходим банд бўлган ойлар сонига бўлинади (4200 сўм + 1200 сўм): 6 = 900 сўм.
4) Ишсизлик нафақасининг микдорини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик 
иш ҳақининг микдори ҳисоблаб чиқилади. Бунинг учун тарификация ёки ловозим мао-
ши бўйича ойлик иш ҳақининг микдори ушбу иш ҳақидан ошиб кетадиган сумма қисми 
билан жамланади: 7200,9 сўм + 900 сўм = 8100,9 сўм.
5) Демак, ишсизлик нафақасининг асосий миқдори: 8100,9 сўм × 0,5 = 4050,45 сўмни таш-
кил қилади.
57.3. Юридик ша хс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ша хслар 
ҳамда фермер хўжаликлари аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақини (меҳнат даромадини) 
ҳисоблаш учун асос бўлиб, ишдан ва даромадидан маҳрум бўлишидан олдинги 12 ойлик давр 
мобайнида даромад солиқлари олинган даромадлар суммаси ҳисобланадаи. Бу ҳолда, тадбир-
корлик ва фермерлик фаолиятидан олинган ўртача ойлик меҳнат даромадининг миқдорини 
ҳисоблаш учун, 12 ойлик давр ичида олинган ушбу даромадларнинг суммаси 12 (ҳисоблаш 
давридаги ойлар сони) га бўлинади.
58. Қарамоғида 16 ёшгача болалари ёки бошқа боқимандалари бўлган ишсиз ша хсларнинг 
ишсизлик нафақаси, боқимандаларнинг сонидан қатъий назар, 10 % га оширилади. Бу ҳолда 
ишсизлик нафақасининг асосий миқдори ва боқимандалари учун қўшимча суммаси Респу-
блика бўйича ўртача иш ҳақидан ошмаслиги лозим.
16 ёшгача болаларнинг ота-онаси ёки бошқа ша хсларнинг қарамоғида эканлиги исбот-
лаш талаб қилинмайди. Ишсиз ша хснинг ҳаёт кечириши учун маблағ манбаларига (иш ҳақи, 


209
стипендия, пенсия, нафақа олаётган, кооператив, ширкат ва бошқаларнинг ишга лаёқатли 
аъзолари).
59. Барча корхона ва ташкилотлар учун амалда бўлган иш ҳаққига ҳудудий (туман) коэф-
фицентлари қўлланиладиган минтақаларида яшовчи ишсизларга улар мазкур ҳудудларда яша-
ётган даврда олаётган ишсизлик нафақаси миқдори иқтисодий ноишлаб чиқариш соҳалари 
ҳодимлари учун қўлланиладиган ҳудудий коэффицент миқдорига тенг равишда ортади.
Ишсизлик нафақаси ҳудудий коэффицентларига мувофиқ ошириладиган туман ва аҳоли 
пунктларининг номи мазкур Низомнинг 11-иловасида кўрсатилган.
60. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 
томонидан мазкур Низомнинг 56-бандида кўрсатилган ишсизлар тоифалари учун ўрнатиладиги 
ишсизлик нафақасиниг миқдори ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, 
энг кам ҳақи оширилганда энг кам иш ҳақига боғлиқ равишда ўрнатиладиган ишсизлик 
нафақасининг миқдори энг кам иш ҳақининг ошиш коэффицентига кўпаяди.
Охирги иш жойидаги иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ўрнатиладиган ишсизлик нафақасининг 
микдори, Ўзбекситон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, энг кам иш ҳақи ўзгарган такдир-
да, ўзгармасдан қолади. Энг кам иш ҳақининг микдори оширилганда ишсизлик нафақасининг 
микдори қайта ўрнатилган энг кам иш ҳақидан кам бўлиб колиш ҳоллари бундан мустасно-
дир. Бундай ҳолда, ишсизлик нафақасининг микдори белгиланган энг кам иш ҳақи микдори-
гача оширилади.
61. Ишсизлик нафақасининг ундан юқорироқ ўрнатиб бўлмайдиган ўртача иш ҳақининг 
микдори — Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақи тўғрисидаги давлат 
статистика органлари томонидан такдим қилинадиган ахборот асосида Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
1
томонидан белгиланади.
Бу холда, ишидан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ша хслар учун ишсизлик нафақасининг 
энг кам микдорини белгилаш мақсадида муайян ой
2
учун Республика бўйича иш ҳақини 
аниқлаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда, Республика бўйича ўртача иш ҳақи микдори 
кабул қилинади.
Кейинчалик, ишсизлик нафақаси тайинланган ойда ташкил топган Республика бўйича 
ўртача иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни олишда, ўрнатилган ишсизлик нафақасининг 
микдори, зарур бўлганда, қайта ҳисобланади.
62. Ишсизлик нафақаси солиққа тортилмайди.
63. Ишсизлик нафақаси олаётган ишсизлардан суд қарори билан барча ушлаб қолиш тур-
лари (алиментлар, етказилган зарар ва ҳ. к.) белгиланган тартибда амалга оширилади.
64. Тўлиқ бўлмаган календарь ойи учун ишсизлик нафақаси тўлашда ишсизлик нафақаси 
ана шу календарь ойида тўланиши лозим бўлган кунларнинг тўлик календарь ойидаги кун-
лар сонига мутаносиб равишда тўланиши лозим.
Масалан: ишсиз ша хсга ойига 3500 сўм микдорида нафақа тайинланган. Ишсиз ша хс 
10 июнда ишга жойлашди. Тўлиқ бўлмаган ой учун ишсизлик нафақаси қуйидаги кетма-
кетликда ҳисобланади:
1) Мазкур ойдаги кунлар. Ушбу ша хс ишсиз бўлганидаги ана шу календарь ойидаги кун-
лар сонига бўлган нисбати ҳисобланади: 9 кун: 30 кун = 0,3.
2) Ойлик ишсизлик нафақасининг миқдори олинган нисбатга кўпайтирилади ва натижа-
да, тўлиқ бўлмаган ой учун ҳисобланиши шарт бўлган ишсизлик нафақасининг миқдори 
аниқланадаи: 3500 сўм × 0,3 = 1050 сўм.
1 Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳфаза қилиш вазирлиги вилоят меҳнат бош бошқармалари номига 
республикада ташкил топган ўртача иш ҳақининг миқдори ҳақида маълумотномаларни йўллайди, бош 
бошқармалар кечиктирмасдан ушбу маълумотларни туман (шаҳар) меҳнат бўлимларига етказади.
2 Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳфаза қилиш вазирлиги республика бўйича муайян ой учун ўртача иш ҳақи 
тўғрисидаги аниқ аҳборот, ҳисобот ойидан кейин келадиган ойнинг охирида берилади.


210
65. Ишсизлик нафақаси Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасининг 
маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Халқ банки муассасалари томонидан ишсиз 
ша хснинг яшаш жойи бўйича тўланади.
Халқ банклари муассасалари томонидан ишсизлик нафақаларини белгиланган намуна-
даги тўлов варақалари асосида, ойига бир марта, одатда жорий ойнинг 1 дан 5-санасигача 
бўлган оралиғида тўланади.
66. Ишсизлик нафақаларининг тўлови жорий ойда ўтган ой учун амалга оширилади.
67. Ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз ша хс касал бўлиб қолса ишсизлик 
нафақасини ишсиз ша хснинг қариндошлари (отаси, онаси, хотини, вояга етган болалари) 
ёки бошқа ишончли ша хсларга белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асо-
сида олишларига йўл қўйилади.
68. Ишсизлик нафақасининг миқдори тўғрисидаги ҳар ойлик маълумотлар (шу жумладан, 
тўлиқ бўлмаган ойлар учуни тўланадиган ишсизлик нафақаси) иш қидирувчи фуқаронинг 
Ша хсий ҳисобга олиш варақасида ва унинг Қўшимча варағида қуйидагилар кўрсатилган 
ҳолда:
ишсизлик нафақаси тўланаётган ой;
ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг рақами ва чиқарилган санаси;
тўлов варақасининг рақамлари;
тўланадиган пул миқдорлари акс эттирилади.
Иш қидираётган фуқаронинг Ша хсий ҳисобга олиш варақасини ва унинг Қўшимча 
варағини тўлдираётган Меҳнат бўлимининг ҳодими ҳар ойда Варақа ва унинг Қўшимча 
варағида ишсизлик нафақасини тўлаш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатиши шарт. Ша хсий 
ҳисобга олиш варақасининг Қўшимча варағини тўлдиришда ишсизлик нафақасини тўлаш 
тўғрисидаги маълумотлар бевосита Меҳнат бўлимининг ҳисобхонасидан олинади.
Шунингдек, Ша хсий ҳисобга олиш варақаси ва унинг Қўшимча варағида Меҳнат бўлиминиг 
йўлланмаси бўйича касбий тайёргарлик. Қайта тайёргарлик ва малакасини оширишда ўтаётган 
ша хсларга стипендиялар тўлаш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Ша хсий ҳисобга 
олиш варақасини ва унинг Қўшимча варағини тўлдириш — айнан юқорида кўрсатилган 
тартибда амалга оширилади.
69. Ишсизлик нафақасини олаётган ишсиз ша хслар;
а) ишсиз ша хсларнинг меҳнат бўлимига ёки фуқарорларнинг ўзини ўзи бошқариш органла-
ри худудларига бириктирилган ходимнинг ҳузурига келиб туриш учун жадвалга мувофиқ 
белгиланган муддатларда ёки ишга жойлаштириш, касбий тайёргарликдан, қайта тайёр-
гарликдан ва малакасини оширишдан ўтиш имкониятлари тўғрисида хабар бўйича неча 
марта таклиф этилса, шунча марта келиб турушлари;
б) ўзига мустақил равишда фаол иш қидириш;
в) уч кундан кечиктирмасдан меҳнат бўлимини:
• мустақил равишда ишга жойлашганлиги (меҳнат шартномаси тузилганлиги) тўғрисида;
• фермер ёки дехқон хўжалигини юритиш мақсадида фойдаланиш учун ер майдони 
олганлиги тўғрисида;
• тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан даромад олганлиги тўғрисида;
• мустақил равишда (меҳнат бўлимининг воситачилигисиз), муддатидан ва идоравий 
тасарруфидан қатий назар, касбий тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малакасини оши-
риш курсларига кирганлиги тўғрисида:
• пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, пенсия билан таъминланиш 
ҳуқуқини олганлиги тўғрисида;
• ҳарбий мажбуриятларни бажариш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик билан боғлиқ 
бўлган тадбирларга қатнашиши тўғрисида;
• яшаш жойининг ўзгарганлиги тўғрисида;
• болалари ва оиланинг бошқа аъзолари қарамоғидан чиққанлиги тўғрисида;


211
• ишсизлик нафақасини тўлашда ўзгаришларга олиб келадиган бошқа ҳоллар тўғрисида 
хабардор қилиш шарт.
70. Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги холларда бекор қилинади:
ишсиз ша хс ишга жойлашганда;
ишсиз ша хс ишсизлик нафақасини олиб турган даврда, мақбул келадиган иш бўйича 
таклифни рад этганида;
ёши 35 гача бўлган, қарамоғида уч нафардан кам боқимандаси бор ишсиз эркак киши-
нинг ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашишни рад этганда ёки ана шу ша хснинг ҳақ 
тўланадиган жамоат ишларига қатнашишга розилик олганидан кейин бош тортганда (кел-
маганда);
ишсиз ша хс қонун ҳужжатларига мувофиқ, пенсия таъминоти ҳуқуқини олганда;
ишсиз ша хс суд қарори бўйича қамоққа олинганда ёки озодликдан маҳрум қилишга 
ҳукум қилинганда;
ишсиз ша хс нафақасини алдаш йўли билан олганида;
ишсиз ша хс ишсизлик нафақаси олиш даврида меҳнат бўлимини ҳабардор қилмасдан 
вақтинчалик ишга жойлашганида;
ишсизлик нафақаси олиш даврида стипендия ёки бошқа тўловлар тўланадиган кас-
бий тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малакасини ошириш курсларига (меҳнат бўлими 
йўлланмасдан ташқари) кирганда;
ишсиз ша хс вафот этганда.
Юқорида кўрсатилган ҳолатлардан бирортаси вужудга келса, ишсизлик нафақасини тўлаш 
ана шу ҳол рўй берган пайтдан бошлаб бекор қилинади.
71. Агарда ишсиз ша хс белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтишдан мунтазам 
узирсиз сабабларга кўра бош тортса ёки ишга жойлаштиришга йўлланма олиш учун меҳнат 
бўлимига келмаса, ишсизлик нафақасини тўлаш муддатидан илгари — қонун ҳужжатларида 
белгиланган ишсизлик нафақасини тўлаш муддати тугаш вақтигача уч ойдан кўп бўлмаган 
муддатга — бекор қилиниши мумкин.
72. Мазкур Низомнинг 70-бандида кўрсатилган алоҳида асосларга кўра ишсизлик нафақаси 
тўлашни бекор қилиши қуйидаги белгилар (шарт ва ҳоллар) мавжуд бўлганда амалга оши-
рилади:
72.1. Ишсиз ша хсни ишга жойлаштириш — ишсиз ша хс томонидан ҳар қандай хақ тўланадиган 
ишни (меҳнат бўлими йўлланмаси бўйича хақ тўланадиган жамоат ишлари бундан мустасно), 
шу жумладан, вақтинчалик характерга эга бўлган ишларни бажаришни назарда тутади. Ишга 
жойлаштиришнинг асосий ва мажбурий белгиларидан бири — ша хснинг ўз меҳнати учун хақ 
олиши ёки тадбиркорлик фаолиятидан даромадга эга бўлишидир. Бунда, иш берувчининг ким 
бўлиши (хусусий ша хс, жамоат ташкилоти, давлат корхонаси ва ҳ. к.) ва ишни бажариш учун 
шартнома қандай шаклда, ёзма ёки оғзаки тузилиши аҳамиятга эга эмас.
Айрим ҳолларда, агар ишсиз ша хс хақ тўланадиган вақтинча ишларни бажарса ва бу хақда 
меҳнат бўлимини хабардор қилса, меҳнат бўлимининг қарори бўйича нафақасини тўлаш 
тўхтатиб қўйилмаслиги мумкин;
72.2. Ишсиз ша хснинг мақбул келадиган иш бўйича иккита таклифни рад этиши — унинг, 
мақбул келадиган ишга жойлаштириш бўйича меҳнат бўлимининг йўланмасини рад этишдан 
ёки йўлланма бўйича корхонага ишга жойлаштиришга келмаслигидан дарак беради. Ишсиз 
ша хснинг ишсизлик нафақасини олиш даврида, меҳнат бўлими мақбул келадиган ишга берган 
йўлланмасини олишдан бош тортиши ёки йўлланма бўйича ишга жойлашиш учун корхонага 
келмаслиги ҳолати икки марта рўй берса, унга ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади;
72.3. Фуқаронинг ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олиши — ишсиз ша хс томони-
дан қалбаки ҳужжатларни онгли равишда тақдим этиш орқали ишсизлик нафақасини олишга 
эришишидир, яъни фуқаронинг алдов ҳаракатлар билан нафақа тўланиши ўртасидаги саба-
бий боғланишнинг мавжудлигидир;


212
72.4. Ёши 35гача, қарамоғида уч нафардан кам боқимандаси бўлмаган ишсиз ша хснинг 
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашишдан бош тортиши (келмаслиги) қуйидаги омил-
лардан бири мавжудлигининг англатади:
ишсизнинг узурсиз сабабларга кўра, меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда иш 
жойига келмаслиги;
хақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашувчининг меҳнат мажбуриятларини бузиши;
72.5. Ишсиз ша хснинг пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлиши — ишсиз ша хснинг 
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига 
мувофиқ ёши бўйича, ногиронлиги, боқувчисидан маҳрум бўлиши туфайли ҳамда ҳарбий хиз-
матчилар ва уларнинг оила аъзоларининг пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларга 
мувофиқ пенсия олиш хуқуқига эга бўлишини англатади.
72.6. Ишсиз ша хснинг касбга тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малакасини оширишдан 
ўтишни рад этишга мақбул келадиган ишни рад этиши сифатида қаралмайди ва ишсизлик 
нафақасини тўлашни бекор қилишга олиб келмайди.
73. Мазкур Низомнинг 55-бандида назарда тутилган қуйидаги ҳолларда ишсизлик 
нафақасини тўлаш тўхтатиб қўйилади:
Ишсиз ша хснинг қайтадан рўйхатдан ўтиши учун белгиланган муддатларда меҳнат 
бўлимларига узурсиз сабабларга кўра келмаса, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муд-
датга тўхтатиб қўйилиши мумкин;
Шунингдек, ишсиз ша хснинг давлат олдидаги бурчини бажаришга доир, ҳарбий хизмат-
га алоқадор бўлган ҳарбий ва бошқа тадбирларга қатнашган даврида, агар бу даврда ишсиз 
ша хс тегишли муассасанинг қарамоғида бўлса, ишсизлик нафақасини тўлаш ана шу давр 
мобайнидан ҳам тўхтатиб қўйилади.
74. Меҳнат бўлими томонидан қайта рўйхатдан ўтиш учун белгиланган муддатларда 
меҳнат бўлимига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари худудларига бирик-
тирилган ходим ҳузурига узурсиз сабабларга кўра мунтазам равишда келмаганда;
мақбул келадиган ишга йўлланма олиш учун меҳнат бўлимига ташрифини бесабаб рад 
этиш ҳолларининг мавжудлигида;
меҳнат бўлимлари йўлланмаси бўйича корхоналарга ишга жойлашиш учун узурсиз 
сабабларга кўра келмаганда — ишсизлик нафақаси миқдори дастлаб тайинланган нафақа 
миқдорига нисбатан 25–30%га камайтирилиши мумкин. Бу холда, камайтирилган миқдорда 
тўланадиган ишсизлик нафақасининг миқдори ўрнатилган энг кам иш хақидан кам бўлишига 
йўл қўйилади.
75. Ишсизлик нафақасини бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ҳамда унинг миқдорини камай-
тириш учун асос бўлиб, меҳнат бўлими бошлиғининг, мажбурий тартибда ишсизлик нафақаси 
тўлашни бекор қилиш (тўхтатиб қўйиш, миқдорини камайтириш) сабаблари ва ишсизлик 
нафақасини тўлашни бекор қилиш (тўхтатиб қўйиш, микдорини камайтириш)нинг бошла-
ниш санаси кўрсатилган буйруғи ҳисобланади.
Ишсизлик нафақасини бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва миқдорни камайтириш каби бар-
ча ҳолларда, меҳнат бўлими комиссиясининг қарори асосида, ишончли тегишли маълумот-
лар олингандан кейин амалга оширилади.
Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш (тўхтатиб қўйиш, миқдорини камайтириш) 
тўғрисида меҳнат бўлимининг ходими томонидан иш қидираётган фуқаронинг ша хсий 
ҳисобга олиш варақасида ва унинг Қўшимча варағида, ишсизлик нафақаси тўлашни бекор 
қилиш (тўхтатиб қўйиш, миқдорини камайтириш)нинг сабаблари ва бу тўғрида чиқарилган 
буйруқнинг санаси ва рақами кўрсатилади. Ушбу Низомга мувофиқ ишсизлик нафақасининг 
миқдори камайтирилган холларда, иш қидираётган фуқаронинг ша хсий ҳисобга олиш врақасида 
ва унинг Қўшимча варағида ишсизлик нафақасининг янгидан белгиланган миқдори кўрсатилади.
Меҳнат бўлими томонидан ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш (тўхтатиб қўйиш, 
миқдорини камайтириш) тўғрисида қабул қилинган қарор албатта ишсизликга етказилмоги шарт.


213
76. Тайинланган, бироқ ишсиз ша хс томонидан белгиланган муддатларда олинмаган 
ишсизлик нафақаси, келгуси ойда, мазкур Низом томонидан белгиланган муддатларда ишсиз 
ша хсга тўланади.
77. Ошиқча тўланган ишсизлик нафақасининг суммаси ишсизлик нафақаси олаёт-
ган ша хсдан, ҳисоблашда йўл қўйилган хатоликлар ёки ишсиз ша хснинг суйистеъмол 
қилиши натижасида содир бўлган ҳолларда ушлаб қолинади. Ушлаб қолишлар — ишсиз-
лик нафақасининг кейинги даврдаги тўловларидан амалга оширилади.
Ҳисоблашда йўл қўйилган хатоликлар натижасида рўй берган оширилган тўловлар сум-
масининг ушлаб қолиш тўғрисидаги қарори охирги марта тайинланган ишсизлик нафақаси 
тўланган кундан кейин уч ойдан кечиктирилмасдан қабул қилинмоғи лозим. Ишсиз томони-
дан йўл қўйилган суистеъмоллик натижасида олинган оширилган тўловларни ушлаб қолиш 
тўғрисидаги қарор чегаралари қўйилмаган муддатларда қабул қилинади.
78. Агар нафақа олаётган ишсиз ша хс ноқонуний равишда ишдан бўшатилган бўлса суд 
ёки ваколатли органнинг қарори бўйича олдинги ишга тикланиб, унга етказилган зарур 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ қопланган ҳолларда 
ушбу ша хс томонидан олинган ишсизлик нафақасининг тўлиқ миқдори Иш билан тамин-
лашга кўмаклашувчи давлат жамгармасига ихтиёрий равишда қайтарилиши керак. Агар маз-
кур ша хс олинган ишсизлик нафақасини ихтиёрий равишда қайтариб беришдан бош тортган 
ҳолларда, тўланган ишсизлик нафақаларининг тўлиқ микдори ана шу фуқародан суд тарти-
бида ундириб олинади.
79. Ишсизлик нафақасининг тайинлашнинг тўғрилиги ва муддатлари, шунингдек микдо-
ри тўғрисида келиб чиққан низолар юқори ташкилотлар томонидан, норози бўлган тақдирда 
суд орқали ҳал қилинади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish