Меҳнат шартномасини ўзгартириш Меҳнат шартлари тушунчаси


Меҳнат шартномасини ўзгартириш тартиби



Download 19,02 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi19,02 Kb.
#250721
1   2   3
Bog'liq
Маъруза матни

2. Меҳнат шартномасини ўзгартириш тартиби.
Корхонадаги меҳнат шартлари барча ходимлар учун умумий бўлган ва корхонанинг хўжалик-ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини ўзига қамраб олади. Меҳнат шартномаси шартлари эса айрим якка ходимга оид меҳнат шартларидан иборат.
Иш берувчининг ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи. Иш берувчи ходимнинг розилигини олдиндан олмаган ҳолда ўз ташаббуси билан меҳнат шартларини фақат қонунда бевосита назарда тутиб қўйилган асослар ва ҳолатлар мавжуд бўлгандагина ўзгартира олади.
Ана шундай асослардан бўлиб қуйидагилар саналади:
а) технологиядаги ўзгаришлар туфайли (янги ускуналар, технология жараёнлари жорий этилиши);
б) меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар (ишни самарали ташкил этилиши, таркибий ўзгаришлар амалга оширилиши ва бошқалар);
в) ишлар (хизматлар) ҳажмининг қисқариши (цехлар, бўлимлар-нинг ёпилиши, қўшиб юборилиши) ва шу туфайли ходимлар сони (штатлар) қисқариши кабилар.
Меҳнат шартларининг ўзгараётган ва бундай ўзгаришлар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларининг ҳам ўзгаришига олиб келаётгани ҳақида иш берувчи манфаатдор ходимларни камида икки ой аввал ёзма огоҳлантирган ҳолда ва унда содир бўлаётган ўзгаришлар, уларнинг ходим билан тузилган меҳнат шартномалари мазмунига таъсирини аниқ-равшан кўрсатишлари лозим. Ходим бундай огоҳлантирилгани ҳолда тилхат беради (огоҳ¬лантириш хатининг бир нусхасига имзо қўяди ва ҳ.к.).
Янги (ўзгарган) меҳнат шартномасида ишни давом эттиришга рози бўлган ходимлар билан меҳнат муносабатлари давом этади ва улар билан тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин. Икки ойлик огоҳлантириш муддати давомида юз бераётган ўзгартиришларга эътироз билдирмаган ходим ҳам янги шартларда ишни давом эттиришга рози бўлган саналади ва огоҳлантириш муддати тамом бўлганидан сўнг ушбу асосга кўра низо қўзғашга ҳақли бўлмайди.
Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи. Меҳнат шартлари ўзгартирилишини ходим иш берувчидан илтимос қилиши мумкин (масалан, сменали ишдан кундузги ишга ўтказиш, касаначилик асосида ишлаш, тўлиқсиз иш кунида ишлашга рухсат бериш ва ҳ.к.). Ходим меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги ўз аризасини иш берувчига тақдим этади ва ушбу ариза узоғи билан уч кун ичида иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши, қабул қилинган қарор ҳақида асослантирилган жавоб берилиши лозим.
Иш жойини ўзгартириш. Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди. Меҳнат шартлари ва меҳнат шартномасида назарда тутилган муҳим шартлар ўзгармагани ҳолда ходимни бир иш жойдан бошқа иш жойга ўтказиш учун ходимнинг розилиги талаб этилмайди. Чунки, ўз корхонасидаги мавжуд меҳнат ресурслардан ўринли фойдаланиш иш берувчининг ваколатларидан ҳисобланади.

Download 19,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish