Меҳнат муҳофазаси. Меҳнат низолари


Ишлаб чиқариш санитарияси нормалари



Download 21,69 Kb.
bet2/2
Sana13.05.2022
Hajmi21,69 Kb.
#602645
1   2
Bog'liq
10-мавзу.маъруза

Ишлаб чиқариш санитарияси нормалари, қоидалари ва санитария-гигиена нормативлари деганда, илмий тадқиқот ва бошқа муассасалар томонидан ишлаб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими тушунилади. Санитария нормалари, қоидалари ва санитария-гигиена нормативлари корхоналарда ходимлар учун қулай ва хавфсиз иш жойларини яратиш (ёруғлик, иссиқлик, шовқин, зарарли чанглар, радиация ва бошқаларга оид кўрсаткичларни белгилаш) корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар, кўрсатадиган хизматлар, бажарадиган ишларнинг ўзгалар учун хавфсизлигини таъминлаш, эпидемиология, инфекцион хавф-хатарлар юз беришининг олдини олиш каби мақсадларга қаратилган бўлади.
Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва уни ташкил қилишга оид асосий талаб ҳамда қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган. Ходимнинг муайян касбий касалликка чалинишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар зарарли ишлаб чиқариш омиллари ҳисобланади. Ходимнинг ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олишига олиб келадиган омиллар хавфли ишлаб чиқариш омиллари ҳисобланади. Хавфсиз меҳнат шароити- ишлаб чиқаришнинг зарарли ёки хавфли омиллари мавжуд бўлмаган ёхуд белгиланган минимал даражадан юқори бўлмаган меҳнат қилиш шароитларидир. Иш жойи деганда ходим иш берувчининг бевосита ёки билвосита назорати остида бўлган ҳолда иш бажариши лозим бўлган макон тушунилади. Якка тартибдаги ёки жамоавий ҳимояланиш воситалари – ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсирини бартараф этувчи ёки камайтирувчи, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида ифлосланишнинг олдини олиш учун ишлатиладиган техник воситалар. Ишлаб чиқариш фаолияти ходимлар томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндисидан иборат бўлиб, унинг натижасида ресурслар тайёр маҳсулотга айлантирилади, қурилиш ишлари бажарилади, хизматлар кўрсатилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати:
– ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш;
– меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
– давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
– барча ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни белгилаш;
– меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
– ходимларни ҳимоя қилувчи хавфсиз техника, технология ва воситаларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини рағбатлантириш;
– фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибадан фойдаланиш;
– ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш;
– халқаро ҳамкорликни амалга ошириш принципларига асосланади.
Амалдаги меҳнат кодекси 212-моддасида белгиланганидек, ходим меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқномаларига, шунингдек маъмуриятнинг ишни бехатар олиб бориши ҳақидаги фармойишларига риоя қилиши, олинган шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган ҳар қандай ҳолат ҳақида, шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида ўзининг раҳбарини дарҳол хабардор қилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнда 746-сон билан давлат рўйхатига олинган “Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хужалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилот ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидалари” 1.5.3-бандига кўра, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш ходимнинг бурчларидан эканлиги кўрсатиб қўйилган.
Ходим иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузилаётган пайтда ва у ишни бошлашидан аввал зарарли ёки ноқулай меҳнат шароитларида ишлаши билан боғлиқ равишда унга бериладиган имтиёзлар ҳақида хабардор қилиниши лозим. Иш берувчи меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари тўғрисида, муаян иш ўринларида меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида ходимларни ўз вақтида хабардор қилиши лозим. Ўз ўрнида иш берувчи томонидан ана шундай ахборотлар билан ўз вақтида таъминланмаганлиги, бундай маълумотлар яширилганлиги, бузиб кўрсатилганлиги, нотўғри маълумотлар берилганлиги туфайли ходим кўрган барча моддий ва маънавий зарарлар унга, агарда у ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган тақдирда эса, унинг қарамоғида бўлган меҳнатга яроқсиз шахсларга тўлиқ тўлаб берилади.
Иш берувчи меҳнат шартномасини тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
- ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
– олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
– ногиронлар;
– меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
– озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
– умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлар
Меҳнат шароити ноқулай ишлар бажарилаётганида дастлабки тарзда вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ушбу шахслар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.
Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларини таъминлаши ва уларни билимларини текшириб туриши шарт. Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқувдан ўтмаган ходимларни ишга қўйиш таъқиқланади.
1.2. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ
Меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш меҳнат қонунчилигининг асосий функцияларидан бири бўлиб, улар воситасида бузилган ҳуқуқлар тикланади, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрни қопланади. Меҳнат муносабатларида юзага келувчи низолар деганда меҳнат қонун ҳужжатлари, жамоа шартномлари ва келишувлари, меҳнат шартномасида назарда тутилган норма ва қоидаларни қўллаш юзасидан ўзаро ҳал этилишининг имкони бўлмаган ихтилофлар кўзда тутилади. Меҳнат низоларида тортишувчи томонлар сифатида ходим ва иш берувчи (тегишли ҳолларда ходимларнинг вакиллик органи) иштирок этади. Айтиб ўтиш жоизки, ишга қабул қилинишини рад этиш ёки ишдан бўшаган собиқ ходимнинг талаблари билан боғлиқ низолар ҳам, гарчи даъвогарлар меҳнат шартномаси тарафи бўлмасаларда якка меҳнат низолари сифатида эътироф этилади.
Якка меҳнат низоларининг предмети жумласига ходимнинг ёки иш берувчининг меҳнат қонунларини, бошқа қонун ҳужжатларини (шу жумладан, жамоа шартномаси, меҳнат шартномаси шартларини) қўллаш чоғида қонуний ҳуқуқлари ёки манфаатларини бузилган деб тахмин қилиниши, қонун талабларининг бажарилмаслиги ҳоллари киритилади.
Меҳнaт низолaри юзага келиши ўзигa хос ижтимоий-иқтисодий вa тaшкилий-ишлaб чиқaришдаги ўзгаришлар, инновацион янгиликлар ҳамда меҳнат тақсимотидаги юзага келадиган ўзгартиришлар ҳaмдa бўшлиқлaргa боғлиқ бўлaди.
Aйни пaйтдa, xодим вa иш берувчи вaкили бўлгaн мaнсaбдор шaxслaр ҳуқуқий онги вa ҳуқуқий билимлaри етaрли дaрaжaдa эмaслиги, улaр томонидaн ўз меҳнaт ҳуқуқлaрини суиистеъмол қилиниши ҳолaтлaри (ҳуқуқий негилизм) ҳaм меҳнaт низолaри вужудгa келишидa муҳим ўрин тутиши мумкин.
Xодимлaр вa иш берувчи вaкиллaри бўлгaн мaнсaбдор шaxслaр ҳуқуқий мaдaнияти вa сaвиясининг етaрли шaкллaнмaгaнлиги оқибaтидa меҳнaт низолaри юзaсидaн тегишли бўлмaгaн дaвлaт вa жaмоaт оргaнлaригa мурожaaт этилишигa (айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонигa, Вaзирлaр Мaҳкaмaсигa, Олий Мaжлисгa вa бошқa идорaлaргa), ушбу оргaнлaрнинг меҳнат низоларини кўриб чиқилишини талаб қилган ҳолда улaрнинг ўзлaригa юклaтилгaн функциялaр нормaл бaжaрилишигa ҳaлaл берилишигa сaбaб бўлмоқдa.
Меҳнaт кодексининг 8-моддaсигa кўрa, ҳaр бир шaxснинг меҳнaт ҳуқуқлaрини ҳимоя қилиш кaфолaтлaнaди, бу ҳимоя меҳнaт тўғрисидaги қонун ҳужжaтлaригa риоя қилинишини текширувчи вa нaзорaт қилувчи оргaнлaр, шунингдек меҳнaт низолaрини кўрувчи оргaнлaр томонидaн aмaлгa оширилaди.
Меҳнaт низолaри ўзлaрининг xусусиятлaригa кўрa бир қатор оргaнлaр томонидaн кўриб ҳaл этилиши белгилaб қўйилгaн вa бундa улaрнинг қaйси оргaн томонидaн кўриб чиқилишини тез вa тўғри белгилaниши вaқтни вa мaблaғни тежaлишигa, низони ўз вaқтидa кўрилиб, қонунийликни қaрор топишигa xизмaт қилaди. Меҳнат кодексининг 260-моддасига кўра, якка меҳнат низолари меҳнат низолари комиссиялари томонидан ҳамда туман судлари томонидан кўриб чиқилади. Айтиб ўтиш лозимки, ходим низони ҳал қилишини сўраб ўз хоҳишига кўра, меҳнат низолари комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Меҳнат кодексининг 269-моддасида бевосита туман (шаҳар) судларида кўрилиши лозим бўлган меҳнат низолари:
1) агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси тузилмаган бўлса;
2) улар меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш вақти ва асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир бўлса;
3) улар ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг тўланиши ҳақида бўлса;
4) улар меҳнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан маънавий зарарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчи томонидан тўланиши ҳақида бўлса;
5) улар ушбу Кодекс 78-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишга қабул қилиш рад этилганланлиги;
6) улар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб ҳал этилган масалалар юзасидан келиб чиққан бўлса.
Фуқаролик ишлари бўйича таманлараро, муман судлари меҳнат низоларини кўриб, ҳал этувчи асосий орган ҳисобланади ва бугунги кунда меҳнат низолари деярли тўлалигича мазкур орган томонидан кўриб, ҳал этилмоқда.
Якка меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби меҳнат кодексининг 261-моддасида белгилаб қўйилганидек, ушбу кодекс билан тартибга солинади, меҳнат низоларига доир ишларни кўриб чиқиш тартиби Ўз.Р.ФПК нормалари билан тартибга солинади.
Меҳнат низолари комиссияси иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан тенглик асосида тузилади. МНК ни ташкил этиш ёки ташкил этмаслик ҳар бир корхона иш берувчиси ҳамда ходимлар меҳнат жамоасининг ҳуқуқидир. Корхона меҳнат жамоаси ёки вакиллик органининг меҳнат низолари комиссияси таркибига аъзолар ажратиш тўғрисидаги қарори эркин шаклда тузиладиган мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади.
Меҳнат низолари комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпроғи низони кўриб, ҳал этилиши чоғида иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. МНКнинг ўз ваколатлари доирасидан чекга чиқиб қабул қилган қарорлари ҳақиқий ҳисобланмайди.
Меҳнат кодексининг 264-моддасига кўра, Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низосини ариза берилган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Низо ариза берган ходимнинг иштирокида кўрилади. Ходимнинг иштирокисиз низони кўриб чиқишга унинг ёзма аризаси бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Башарти ходим узрсиз сабаб билан комиссия мажлисига келмаса, мазкур аризани кўриб чиқишни кун тартибидан олиб ташлаш хусусида қарор қабул қилиниши мумкин, бу эса ходимни такроран ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Ходим, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи меҳнат низоси кўриб чиқилишида иштирок этиш учун адвокат таклиф қилиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат низолари комиссияси мажлисга гувоҳларни чақиртириш, мутахассисларни таклиф қилиш, иш берувчидан зарур ҳисоб-китоблар ва ҳужжатлар тақдим этишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мажлисда комиссиянинг иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органи вакилларидан иборат тенг миқдордаги аъзолари иштирок этишлари керак.
Меҳнат низолари комиссиясининг ҳар бир мажлисида раислик вазифасини иш берувчининг ва касаба уюшмаси қўмитасининг ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг вакиллари навбатма-навбат бажарадилар. Бунда бир мажлиснинг ўзида раислик ва котиблик вазифасини бир тарафнинг вакиллари бажариши мумкин эмас.
Комиссиянинг ҳар бир мажлисида тарафлар томонидан кейинги мажлиснинг раиси ва котиби тайинланади, уларга мажлисни тайёрлаш ва чақириш вазифаси юклатилади.
Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низосини мазмунан кўриб чиқиш асосида билдирилган талабни қаноатлантириши ёки рад этиши ҳақида қоро қабул қилиши ҳам мумкин. Ушбу қарор ходимлар вакиллик органи ва иш берувчи вакиллари бўлган комиссия аъзоларининг ўзаро келишувлари йўли билан, очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Айтиб ўтиш лозимки, агар тарафлар ўзаро келишувга эриша олмаса, комиссия қарори қабул қилинмайди ва бунда мурожаат қилган ходимга судга мурожаат қилиш орқали ўз талаби қондирилишини мумкинлигини тушунтиради.
Меҳнат қонунчилиги ҳамда фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларида меҳнат низолари комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминловчи тегишли ҳуқуқий механизмлар назарда тутилган. МНК қарорлари ижросини таъминлаш уларнинг келгусидаги иш самарадорлигини таъминлашда катта ҳисса қўшади. МНКнинг чиқарган қарори қонуний кучга киргандан сўнг, яъни қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кунлик муддат ўтгач мажбкрий ижро этиладиган ҳужжатлар сирасига киради. Меҳнат низолари комиссияси қарори кучга кирганидан сўнг ходимнинг илтимосига кўра унга ижро ҳужжатига тенглаштирилган қарор қабул қилинганлиги ва у қонуний кучга кирганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
Меҳнат низолари комиссияси 10 кунлик муддат ичида меҳнат низосини кўриб чиқмаса ёки ҳал эта олмаса, манфаатдор ходим ушбу низони кўришни туман (шаҳар) судларига ўтказишга ҳақлидир. Ўз.Р.Конституциясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслари, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. МКнинг 268-моддасига кўра, қуйидагилар меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар:
1) Ходим(касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи орқали)
2) Меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори;
3) Иш берувчи, меҳнат низоларининг қароридан норози бўлган тақдирда шунингдек, унга ходим томонидан етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги низолар;
4) Прокурор
Меҳнат низоси юзасидан ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида энг аввало ўз ҳуқуқлари бузилган деб тасаввур қилинаётган ходим судга мурожаат қилиши мумкин. Корхона ёки ташкилотнинг иш берувчиси ўзининг раҳбари сиймосида меҳнат низолари бўйича судга даъво талаби билан мурожаат этиши мумкин.
Амалдаги меҳнат кодекси 270-моддасида меҳнат низоларини ҳал қилишни сўраб мурожаат қилиш муддатлари берилган бўлиб, унга кўра,
ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.
Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.
Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.
Белгиланган даъво муддатларининг ўтказиб юборилиши даъво аризасини суд томонидан қабул қилиниши учун рад этилишига асос бўлмасада, аммо, суд муҳокамаси давомида бу муддат асоссиз ўтказиб юборилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳуқуқ мажбурий ҳимоя қилинмаслиги мумкин. Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ўта бошлайди.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 273-моддасида кўрсатилишича, ғайриқонуний равишда бекор қилинганда уни ишга тиклаш, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилиши лозим.
Download 21,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish