Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган 2018 йил “ ”


VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ



Download 126,59 Kb.
bet8/27
Sana25.02.2022
Hajmi126,59 Kb.
#276317
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Жамоа шартномаси

VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ
МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Қуйидаги ходимлар моддий жавобгар ҳисобланади:


а) Бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
б) Бошқарма бош бухгалтери ва унинг ўринбосари;
в) филиаллар бошқарувчилари ва уларнинг ўринбосарлари;
г) филиаллар бош бухгалтерлари ва уларнинг ўринбосарлари;
е) банк тизимидаги барча кассирлар ва кечки касса бухгалтерлари;
ё) пластик карталар, кредитлаш ва валюта бойликлари билан ишловчи ходимлар;
ж) умумий бўлим бошлиғи ва банк ҳайдовчилари;
з) валюта айирбошлаш шахобчалари ходимлари;
и) ахборот технологиялари бўлими бошлиғи ва ходимлари.

7.2. Банк бошқармаси бажарилаётган ишнинг хусусиятидан келиб чиқиб бошқа ходимлар билан ҳам моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузишга ҳақли;


7.3. Банкда ташкил этилган “Меҳнат низолари комиссияси” Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 259-270 моддаларига мувофиқ иш олиб боради.





  1. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ



Иш берувчининг мажбуриятлари

8.1. Иш берувчи 2016 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Бошқарувнинг 2015 йил 8 июндаги 44/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш жойида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича Йўриқнома”, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текшириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатга олинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низомлар асосида ишларни ташкил этади.


8.2. Меҳнат муҳофазаси бўйича битим календар йил учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 04 апрелдаги


6-44 “с” – сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш бўйича тавсиялар”га мувофиқ тузилади ва жамоа шартномасига илова қилинади (3-илова).

8.3. Иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги ва “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 245 – сонли Қарори асосида иш юритади.


8.4. Иш берувчининг айби билан иш фаолиятидаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида меҳнат қобилиятини тўлиқ ёхуд қисман йўқотган ходимга бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жабрланувчининг йиллик иш ҳақидан, вафот этганида, зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлганларга, Иш берувчи томонидан бериладиган нафақанинг миқдори эса марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.


8.5. Иш берувчи меҳнат муҳофазаси бўйича вазифаларини бажариш мақсадида ушбу шартнома асосида йиллик тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга ошириш учун ҳар йили режага асосан маблағ ажратади.


8.6. Экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлайди ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилади. (Меҳнат кодексининг 52-моддаси, 2-хатбоши, 5-банди).


8.7. Жойларда хавфсиз ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиб беради. “Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини шаҳодатдан ўтказиш ҳамда меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти”га асосан иш жойларини камида 5 йилда бир маротаба шаҳодатдан ўтказади.


8.8. Иш берувчи меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоида ҳамда меъёрлари бузилиши оқибатида (ходимнинг айбисиз) иш жойларида меҳнат жараёни тўхташи сабабли ишламай турган пайтда ходимларнинг иш жойлари ва ўртача ойлик маоши сақланишини таъминлайди. Меҳнат шароитининг хавфсизлиги таъминланмаган тақдирда ходим ишдан бош тортса, бу унга нисбатан интизомий жазо қўллашга асос бўлмайди.


8.9. Ушбу жамоа шартномасига 5-иловада кўрсатилган ходимлар банк томонидан махсус кийим-бош, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ҳамда дезинфекциялаш воситалари билан таъминланади.


8.10. Касаба уюшмалари барча босқичларда меҳнат муҳофазасини, шунингдек Иш берувчи томонидан бу борадаги ўз мажбуриятларининг бажарилиши устидан назорат қилади. Касаба уюшмаси ташкилотнинг меҳнат муҳофазаси борасида қабул қилган қарорлари Иш берувчи томонидан бажарилиши шарт.


8.11. Иш берувчи Афғонистон уруши ногиронларига, шунингдек Чернобиль ҳалокатида соғлиғини йўқотганлар учун Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунида белгиланган барча шароитлар ҳамда имтиёзларни яратиб беради.




Касаба уюшмаси қўмитасининг мажбуриятлари:

8.12. Ходимнинг меҳнат муҳофазаси талабларига қандай амал қилаётганликлари устидан доимий назорат ўрнатади.


8.13. Ходимларга бериладиган махсус кийим, махсус пойабзалларининг бутунлиги, ишга яроқлилиги, улардан мажбурий фойдаланишни назорат қилиб боради.


8.14. Жамоа шартномасининг бўлимлари ва унинг меҳнат муҳофазаси бўйича битими лойиҳаларга таклифларни тўплайди ҳамда уларни меҳнат жамоаси мажлисларида муҳокама этилишини ташкил қилади.

8.15. Банкдаги меҳнат муҳофазасининг ҳолати ўрнатилаётганда Шартнома ва унинг меҳнат муҳофазаси бўйича битими бажарилишини текширади.


8.16. Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра белгиланган тартибда дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил қилинишини назорат қилади.

8.17. Касб касалликларини текширишда, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) мажлисларида иштирок этади ёки юқори касаба уюшмаси ташкилотининг масъул ходимларини таклиф этиши мумкин.




Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитасининг ўзаро мажбуриятлари:

8.18. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитасининг янги технология ва асбоб-ускуналарнинг меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб бериш-бермаслиги юзасидан ўтказиладиган ҳар қандай давлат экспертизаларида қатнашиш, иш шароитининг ходим соғлиғига қандай таъсир қилишини аниқлаш мақсадида ўз мустақил экспертизасини ўтказиш ҳамда бу ишга бошқа ихтисослашган ташкилотлар ёки тегишли мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқини тан олади.


8.19. Томонлар шунга келишдики, иш берувчи иш шароитига бўлган меъёрий талабларни, банкдаги ижтимоий-маиший хизмат меъёрларида кўзда тутилган меҳнат ва дам олиш бўйича белгиланган тартибни қўпол равишда бузса, ходимни зарур бўлган ҳолатларда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминламаса, бунинг оқибатида ходимнинг ҳаёти ҳамда соғлиғи учун бевосита хавф туғилса, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилувчи ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар киритилмагунча у тегишли ишни бажаришдан бош тортишга ҳақлидир.


Юқорида кўрсатилган сабаблар туфайли иш тўхтатилган вақт давомида ходимнинг иш жойи сақлаб қолинади ва унга ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.


Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда:

8.20. Меҳнат муҳофазаси бўйича энг фаол вакиллар ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиясининг энг фаол аъзоларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2011 йил 27 январдаги 1-9-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда юқори касаба уюшмаси ташкилотларига тавсия этиши мумкин.


8.21. “Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низом (Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатга олинган) талабларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган Низомга биноан банкда меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан маъмурий-жамоатчилик назоратининг уч босқичли услубини жорий этади ва олиб борилишини таъминлайди.


8.22. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар учун банк уларнинг олдида моддий жиҳатдан жавобгар эканлигини томонлар қайд этади.


8.23. Томонлар шунга келишдики, банк жабрланувчига кўрилган зарар учун товон тўлашдан ташқари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жабрланувчига ёки зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга қуйидагиларни:


а) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган ходимларга уларнинг меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларида тўланиши кўзда тутилган миқдорида бир марталик нафақа тўлайди;
б) зарар кўрганга ёки зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тўланиши керак бўлган ойма-ой тўлов ҳақига қўшимча ҳақ тўлаши мумкин. Кўрилган зарар миқдори йўқотилган касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги ҳисобга олинган (Банкнинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб) ҳолда белгиланади;
в) ўқиш давомида жабрланувчига аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи тўланиб турилади ва ўқиш билан боғлиқ барча сарф-харажатларни қоплашни ўз зиммасига олади.

8.24. Меҳнат кодексининг 9 ва 223-моддаларига кўра меҳнат тўғрисидаги қонун харажатларига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиш устидан жамоат текшируви ва назорат қилишни Касаба уюшмаси қўмитаси амалга оширади.






  1. Download 126,59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish