Меҳнат бозорининг шаклланиши миллий иқтисодиёт ривожланишининг омили сифатида



Download 64 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2022
Hajmi64 Kb.
#682905
  1   2
Bog'liq
Миллий иктисодиёт


Меҳнат бозорининг шаклланиши миллий иқтисодиёт
ривожланишининг омили сифатида
Фарғона давлат университети
Ижтимоий иш мутахассислиги
1-босқич магистранти
Турғунбоев Абдусамат Фарходович


Илмий раҳбар - Абдурахмонова М.М.
и.ф.н-доцент

Ижтимоий иш” кафедраси мудири, ФДУ
1991 йил мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришган дастлабки даврдан бошлаб иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар билан бир қаторда меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши борасидаги йўналишларни қайта кўриб чиқиш, аҳоли бандлиги структурасини шакллантиришга янгича ёнашувларини ишлаб чиқиш ва бу соҳадаги бозор муносабатлари тизимини тўғри йўлга қўйиш заруратини тақозо этди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг умумий контекстида самарали фаолият кўрсатадиган меҳнат бозорини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. Мамлакатимиз бу жараёнда қуйидаги тенденциялар мавжудлигидан далолат берувчи ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича жахон тажрибаларини тўлиқ хисобга олишга ва улардан фойдаланишга харакат килади:

  • Иқтисодиётни ислоҳ қилиш шароитида малакасиз кадрларнинг улуши бошқа гуруҳларга нисбатан анча юқори;

  • Бозор иқтисодиёти шароитидаги барча мамлакатлар қатори ишсизликнинг купайиши даврида ёшлар ишсизлиги юқори даражада бўлиши.

  • Ислоҳотларнинг бошланишида аёллар ишсизлигининг кескин ўсиб бориши.

Ҳар қандай давлатда инсон ресурслари шаклланиши шароитлари ва омилларини ўрганишда авваламбор, демографик вазият таҳлил қилинади.
Демографик вазият ҳар доим ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, аҳолининг табиий ва миграцион харакатида намоён бўлади. Ҳар қандай бошқа мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам аҳолининг ёш ва жинси таркибининг умумий ўзгариши, ҳамда меҳнатга лаёқатли ва лаёқатли бўлмаган аҳоли ўртасидаги мутаносиблик натижасида демографик омиллар инсон ресурслари шаклланиши динамикасига сезиларли таъсир кўрсатади.
Демографик вазиятни таҳлил қилишни, одатда, асосий демографик кўрсаткичларни ўрганишдан бошланиб, улар ичида аҳоли сони кўрсаткичи кўпроқ аҳамиятга эга. Айни дамда Ўзбекистонда аҳоли сони 30 млн. кишидан ошиб кетди, уларнинг қарийб учдан икки қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилишади. Шу билан бирга, аҳолининг табиий ўсиши даражасида камайиш ҳолати кузатилаётган бўлсада, бу кўрсаткич хали ҳам юқори хисобланади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз мустақилликка эришган даврдан эътиборан давлат томонидан аниқ демографик сиёсат олиб борилиб, комплекс иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширила бошлади. Ушбу ва бошқа демографик омилларни хисобга олган ҳолда бозор ислоҳотларининг бошланғич давридаёқ аҳолининг меҳнат ва бандлик соҳасидаги янги сиёсати ишлаб чиқилди. Унинг асосида қуйидаги мақсадлар ётади:

  • Инсон ресурсларини сифат жиҳатдан шакллантириш;

  • Замонавий тартибга солинадиган меҳнат бозори тизимини яратиш;

  • Унинг самарали фаолият кўрсатишига эришиш.

Мамалкатимиз ижтимоий жихатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида жуда кўплаб социал муаммоларга дуч келмоқда. Бундай муаммоларни биринчи навбатда ишсизлик, аҳолини оқилона бандлигини таминлашдаги муаммолари тизими туради. Бозор муносабатларига ўтиш даврида ишсизликни юзага келиши муқаррардир. Чунки хусусийлаштириш жараёни чуқурлашиб бориши. Мулкчиликнинг турли шакллари вужудга келиши, аҳолини иш билан таминлашда бир қанча қийинчиликлар туғдиради. Республика аҳолисининг 60% қишлоқларда, яшаши, хозирда қишлоқ хўжалигининг ўзи бундай миқдорда ишчи кучини иш билан таминлай олмайди.
Республика кўп йиллар давомида меҳнат кўп талаб қилувчи тармоқлар, озиқ овқат саноати, енгил саноат, майиши хизмат кўрсатиш йўналишлари секин ўсадики, бу ишсизликка олиб келади. Айниқса, собиқ иттифоқ даврида йирик шаҳарларда саноат, қурилиш, транспорт ва бошқа айрим соҳаларга четдан кўплаб ишчи хизматчилар жалб қилинмоқда. Бу нарса ишсизликни ортиб боришига замин яратди, шунингдек бугунги бозор муносабатларининг янги босқиига ўтиш даврида саноат таркибий ўзгаришларини амалга ошириши ортиқча ишчи кучини қисқартиришга олиб келади. Шу билан биргаликда бозори шаклланиб боради. Бозор иқтисодиётига қанчалик тез кириб борилса меҳнат борзоридаги рақобат шунчалик кучайиб боради.
Бундай вазиятда фақат юксак малакали мутахассисларгина меҳнат бозоридаги рақобатга дош бериши мумкин. Акс холда дипломли мутахассис ҳам ишсиз қолиши табиий ҳол. Айниқса, юқорида такидлаб ўтганимиздек, ислоҳотлар жараёнида қишлоқ аҳолисида иш билан боғлиқ бўлган муҳим муаммолар бўлади. Шу туфайли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг юқори самарали индустриал усуллари, агрокимёнинг илғор усулари ғоят секин жорий этилмоқда ва бунинг натижасида меҳнат унумдорлиги паст даражада. Шу сабабли қишлоқ ва чекка ҳудудларда замонавий технологияга эга иш шаклини тез ўзгартира олувчи кичик корхоналарни очиш зарур ҳисобланади. Булар фақат қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишловчи корхоналарнигина эмас, балки каштачиликка асосланган сермеҳнат ишлаб чиқаришлар, халқ хунармандчилик корхоналари ҳам бўлмоғи лозим. Шунингдек, ортиқча меҳнат ресурсларини бевосита индустриал соҳаларга жалб қилиш энг муҳим вазифа хисобланади. Сервис, хизмат кўрсатиш турларини ривожлантириш аҳолини ортиқча қисмини меҳнат билан банд бўлиши имкониятини беради. Бу эса аҳолини оқлона бандлигини таминлаш билан бирга турмуш фаровонлигини ҳам оширади. Албатта бўлаётган жараёнларни хисобга олган холда хукуматимиз тарафидан аҳолини иш билан таминлаш борасида кўплаб қонун ва фармонлар ишлаб чиқилди.
Хусусан, “Тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Кичик корхоналарни ривожлантириш тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таминлаш тўғрисидаги” ва бошқа бир қанча қонунлар шулар жумласидандир. Шунингдек иш билан бандликка кўмаклашиш фонди ижтимоий суғурта фондлари ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар аҳолини иш билан таминлашда, ишсиз қисмига ишсизлик нафақаларини тўлаш каби вазифаларни амалга оширмоқда. Бу фондлар ёрдамида сўнги йилларда қўшимча 10 минга яқин иш ўрни ташкил этилди. Лекин булар хали ишсизлик муаммосини тугатилди дегани эмас. Аҳолини аксарият қисми қишлоқда яшаши бу ерга ислоҳотларни секин кириб бориши, турли мулкчилик шаклларини сустлик билан ривожланиши, қишлоқда ишсизлар сонини камайтирмаяпти. Шунингдек қишлоқда кадрлар малакаси ҳам энг муҳим муаммо ҳисобланади.
Маълумки, янги иш жойлари асосан технология, техникага асосланиб, янгича ҳунарни талаб этади. Демак, хукумат янги ҳунарни эгаллаш учун зарур ўқиш жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш ишларини ўз вақтида адо этишни таъминлаш учун қайта ўқитиш, янги касбларни ўрганиш тизимини яратиш бу соҳадаги энг муҳим ишлардан биридир.
Ишсизлик билан боғлиқ вазифаларни муваффақиятли бажаришда меҳнат биржаларининг ўрни катта. Улар ҳудудлар бўйича ташкил этилиб, кенг тармоқли бўлишлари ва имкони борича ўз фаолиятларини кенгайтиришлари, бундай жойлардаги хокимиятлар билан ҳамкорликда иш олиб боришлари юқори натижага эришишга ёрдам беради.
Хулоса ўрнида шуни тдлаш лозимки, меҳнат бозорлари бошқа бозорлардан ўзининг функционал вазифалари ва социал мақомига кўра тубдан фарқ қилади. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган меҳнат бозорлари ўзига хос хусусиятларга эга. Булар қуйидагиларда кўринади.
Биринчидан, меҳнат бозори жойларда ишчи кучларига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб шакллантирилмоқда. Асосий эътибор ёшларни ишга жойлаштириш, уларни юқори малакали замонавий кадрлар сифатида тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қаратилмоқда.
Иккинчидан, меҳнат бозорлари ярмаркалари давлат ва нодавлат ташкилотлари ташаббуслари билан ўтказиб келинмоқда. Бу ярмаркаларда замонавий касб-хунарга эга бўлган ходимларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Учинчидан, меҳнат бозорларига табора қишлоқ аҳолиси кириб келмоқда. Қишлоқда шаклланиб қолган ортиқча ишчи кучларини халқ хўжалигини бошқа соҳаларига самарали жалб қилиш, биринчи навбатда хизмат кўрсатиш тизимига жойлаштириш жадал суръатлар билан ривожланмоқда.
Тўртинчидан, меҳнат бозорининг ҳуқуқий асослари шакллантирилиб, бу борада халқаро тажрибалардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.
Мавзуни тадқиқ этиш Ўзбекистонда бандлик масаласини чуқур ўрганиш ва айрим муҳим хулосалар чиқариш имкониятини беради. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва бандлик масалалари билан давлат идоралари шуғилланиб келмоқда. Тадқиқот жараёнида биз бандликка кўмаклашувчи идоралар фаолиятига урғу берган ҳолда мазкур идораларнинг маълумотларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бандликка кўмаклашувчи идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш учун қуйидаги таклиф ва тавсияларни бериш мумкин. Биринчидан, аҳолининг бандлик масаласин аниқ ўрганиш учун тизимли ва мақсадли социологик тадқиқотлар ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Иккинчидан, тажрибалардан шуни кўрсатиб келмоқдаки, статистик маълумотларда доимий бандлик ва вақтинчалик бандлик категориялари ҳамма вақт аниқ хисоб-китоб қилинмаган. Бу ҳаракат доимий бандлик масаласини ўрганишга жиддий халақит беради.
Меҳнат бозорларини ривожлантириш ва аҳолини иш билан бандлигини оширишда бир қатор социал муаммоларни ҳал этиш талаб этилмоқда. Улар қуйидагилардан иборат:

    • ёшларни замонавий касб-хунарларга тайёрлашда меҳнат бозори эҳтиёжларини тўлиқ эътиборга олиш;

    • аҳоли орасида меҳнат бозори тўғрисидаги янгиликларни кенг тарғибот қилиб бориш, ҳар бир янги иш ўринларини оммага етказиш;

    • таълим ва амалиёт тизимини узвий уйғунликда ривожлантиришга эришиш;

    • иқтидорли ёшлар билан ишлашда нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг ички имкониятларидан самарали фойдаланиш;

    • қишлоқларга инвеститция олиб киришни кўпайтириш йўли билан ёшларни замонавий ишчи кучига айлантиришга кўмаклашиш;

    • аҳолининг тиббий хизматларга бўлган талабларини ўрганиш, суғурта хизматини йўлга қўйиш.



Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish