Мен куйидаги лавозим йўриқномасига асосан ишлайман.
Бирламчи тизимдаги оила (участка) ҳамшираси–“олий ҳамширалик иши”, «умумий амалиёт ҳамшираси», «фельдшер», “тиббиёт ҳамшираси”, «акушерка» касбий йўналишлари бўйича махсус тиббий маълумотга эга бўлган ёки «умумий амалиёт ҳамшираси» дастури бўйичадипломдан кейинги ихтисослигини муваффақиятли ўтган дипломли мутахассисдир.
Оила ҳамшираси иш фаолиятида бириктирилган аҳолига, жинси ва ёшидан қатъий назар бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва карантин, ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларни олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказади.
Оила ҳамширасиумумий амалиёт шифокори билан хамкорликда ва ўзи мустақил равишда УАШнинг бевосита назорати остида фаолият юритади.
Оила ҳамшираси ўз иш фаолиятида ташкилий-услубий масалалар бўйича бевосита назорат қилувчи УАШга, махсус ҳамширалик иши масалалари бўйича –бош, катта ҳамшира/фельдшерга, умумий масалалар бўйича эса муассаса раҳбарига бўйсинади.
Оила ҳамшираси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги директив ва меъёрийҳужжатлари,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги буйруқлари, меъёрий хужжатлари, санитария қоида вайўриқномалари,Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят бошқармалари, худудий ва махаллий органларнинг буйруқлари, муассасанинг ички буйруқ ва кўрсатмаларига, шунингдек мазкур Низомга асосан ўз фаолиятини амалга оширади.
Оила ҳамширасини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш амалдаги меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда, муассаса раҳбари томонидаи амалга оширилади.
Мени вазифаларим куйидагилардан иборат.
Бириктирилган аҳолига, барча оила аъзоларига касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ишлари бўйича тиббий ёрдам кўрсатаман;
Ҳомиладор вачилла давридаги аёллар, фертил ёшидаги аёллар, эмизикли аёллар, 18 ёшгача бўлган болалар, янги туғилган чақалоқлар кўригини хонадонларда ўтказаман:
Оилаҳамшираси махалла фаоллари ва ижтимоий ходимлар билан хамкорликда ёлғизлар, қариялар, ногиронлар, сурункали касалликлари бўлган беморлар кўригини хонадонларда ўтказиб,тиббий ёрдам кўрсатаман;
Юқумли ва сурункали касалликларни эрта аниқлаш мақсадида профилактик ва мақсадли тиббий кўрикларда ҳамда бириктирилган аҳолининг, биринчи навбатда болалар, ўсмирлар, туғиш ёшидаги аёллар, сурункали беморлар ва декретив контингентнинг умумий диспансеризациясидаиштирок этаман;
Хизмат кўрсатиш доирасидаги аҳоли орасида шикастланиш, ногиронлик, бахтсиз ҳолатларнинг олдини олиш ва камайтириш бўйича тадбирларда қатнашаман;
Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши комплекс чора тадбирлар ўтказиш: профилактик эмлашлар, бириктирилган ҳудуд ва уй хўжаликлари санитар ҳолатини умумий назорати, аҳоли орасида эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаб туришда фаол иштирок этаман;
Аҳолини санитария-гигиена талабларига риоя қилиш, тўғри (рационал) овқатланишни тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш, шу жумладан, ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, оилани оқилона режалаштириш ва исталмаган хомиладорликнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказаман.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, жумладан юқумли, сил, тери-таносил касалликлари, хавфли ўсмалар, қандли диабет, ОИВ/ОИТС касалликлари ва гиёхвандликка қарши курашиш бўйича даволаш-профилактика чора-тадбирларини ўтказишда қатнашаман;
Бемор ҳуқуқларини, шу жумладан, ошкор қилиб бўлмайдиган ва бемор тўғрисидаги тиббий маълумотларни сақлайман;
Тиббий ҳисоб-китоб ва ҳисоботга оид ҳужжатларнинг тасдиқланган шаклларини ўз вақтида ва сифатли юритаман.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги меъёрий ҳужжатлари асосида санитария-гигиена, асептика ва антисептика қоидаларига, эмлашдан кейинги асоратлар, вирусли гепатитлар, ОИВ инфекцияси ва бошқа паразитар ҳамда юқумли инфекцияларни олдини олиш чораларига риоя қиламан.
Вакцина ва дори-дармонларни сақлаш, ташишни музлатгич занжирига риоя қилган ҳолда амалга ошираман.
Аҳолини, жумладан болаларни миллий эмлаш жадвали ва эпидемик кўрсатма асосида хавфсиз эмлашни амалга ошираман.
Участка ҳудудидаги ахолини руйхатга олишни амалга ошираман;
Тиббий асбоб анжомларни дезинфекция, стерилизация ва утилизация қилиш қоидаларига амал киламан.
Турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш, юқумли ва ноинфекцион касалликларни олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида санитария тарғибот ишларни олиб бораман.
Do'stlaringiz bilan baham: |