Мен 4-курс 5-гурух талабаси Давлатов Қудрат Курс лойиҳам бўйича “Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Ўзбекистон” массивида ички ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқдим.
Хоразм вилояти Боғот туманидаги «Ўзбекистон» массиви туманнинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб умумий ер майдони 1869,0 га ташкил қилади. Массив ҳудуди 2021 йил маълумотларига кўра 21та фермер хўжаликларига бириктириб берилган. Хўжаликда 3 та катта кичик қишлоқлар мавжуд бўлиб марказий қишлоқ “Уйшин” қишлоғидир. 21та фермер хўжалиги қайта ташкил этилган.
Массивдаги 21 фермер хўжаликларининг 13 таси пахтта-ғаллачиликка, 2 таси чорвачиликка ва 6 таси боғдорчиликка ихтисослашган. Пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ўртача майдони 71,7 га ташкил қилди.
Биринчи топшириқда биз массивнинг табиий-иқтисодий ва ижтимоий шароитларини ўргандик. Ерлар тўла ўрганилиниб улардан фойдаланишнинг хозирги ҳолати тахлил қилинди. Мавжуд аҳоли яшаш пунктлари, улардаги ижтимоий шароитлар, инфратузилмалар ўрганилди. Массивнинг деҳқончилик ва чорвачилик соҳасидаги иқтисодий кўрсатгичлар аниқланди.
2-топшириш бўйича массивдаги аҳоли яшаш жойлари ўрганилиб уларда аҳоли сонининг ўсишига қараб қишлоқлар кенгайиши аниқланди.
3-топшириқда хўжаликдаги мавжуд йўл тармоқлари ўрганилиб, зарур бўлган йўл тармоқлари лойиҳаланади.
4-топшириқ Ер турлар ва алмашлаб экишни ташкил этиш масаласига қаратилган. Унда қайси ер турларни кўпайтиришимиз мумкин, ҳудуддан келиб чиққан ҳолда алмашлаб экишни ташкил этамиз.
5-топшириқда Алмашлаб экиш ҳудудини ташкил этиш масалалари ечилди. Унда Алмашлаб экиш далалари лойиҳаланди. Суғориш участкалари лойиҳаланди. Дала йўллари, ихота полосалари лойиҳаланди.
6-топшириқда эса Лойиҳани иқтисодий ва экологик асослаш масалалари ишлаб чиқилди. Унда мавжуд кўрсаткичлар билан лойиҳавий кўрсаткичлар таққосланиб самарадорлиги аниқланди. Техник иқтисодий кўрсаткичлар аниқланди.
Лойиҳаланган хўжаликда етиштириладиган маҳсулот миқдори ва уларнинг ялпи қиймати аниқланди. Лойиҳавий иқтисодий кўрсаткичларнинг амалдагилари билан таққосланиши натижасида ялпи маҳсулотнинг киймати 1723100,0 минг сўмга, соф даромад 752865,5 минг сўмга, самарадорлик кўрсаткичи 25,0 % га яъни мавжуд ҳолатидан 7,4%га ошиши аниқланди.
Курс лойиҳасини ишлашдан МАҚСАД: массивнинг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш, қўшимча даромадни кўпайтириш, қишлоқларга қайта ишловчи корхоналар, саноатни олиб кириб, кўплаб янги иш ўринларини яратиш, шахсий манфаатдорлиги ва маъсулиятини оширишдан иборат.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентиниг шу соҳага тегишли бўлган фармон ва қарорларини ўрганиб курс лойиҳасини бажаришда фойдаландик.
Мисол учун ...Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2017 йил 9-октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ПФ-5199-сонли фармони
Ушбу қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритаётган фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларининг ишлаб чиқариш, иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилинмоқда ҳамда уларнинг ер майдонларини мақбул ҳажмларига келтириш, ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги, шахсий манфаатдорлиги ва маъсулиятини ошириш, бўйича жойлардаги ишчи комиссиялар билан ишлар олиб борилмоқда ҳамда назоратнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсад қилиб белгиланган.
Бошқа қарорлар ҳам келтирилади... ҳар бир талаба битта Қарор ёки Фармон топиб тайёрланиб турсин...
Do'stlaringiz bilan baham: |