Пул сифати тизими–бу мамлакатда тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган пул муомаласини ташкил қилиш шаклидир. Пул тизимлари ХВИ-ХVII асрларда ишлаб чиқариш капи-талистик усулининг юзага келиши ва қарор топиши муносабати билан шаклланган, бироқ шундай бўлса ҳам, унинг айрим элемент-лари бундан анча олдин пайдо бўлган. Товар-пул муносабатлари ва ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули ривожланиши билан пул тизимида сезиларли ўзгаришлар юз беради. Пул тизими турлари пул қандай шаклда амал қилишига боғлиқ, яъни умумий эквивалент - товар сифатида ёки қиймат белгиси сифа-тида бўлишига қараб қуйидагича пул тизимлар мавжуд бўлган. 1. Металл пул муомаласи тизимлари. 2. Қоғоз ва кредит пуллар муома-ласи тизимлари. Биринчи тизимда металл пул бевосита муомалада бўлади ва пул-нинг барча функцияларини бажаради, кредит пуллар эса металлга алмашиниши мумкин; Кредит ва қоғоз пуллар муомалага киритилиши билан қоғоз пуллар муомаласи тизими юзага келган. Мамлакатда умумий эквивалент сифатида қабул қилинган ме-таллга ва пул муомаласи базасига қараб пул тизими биметализм ва монометализм пул тизимларига бўлинади. Биметализм – пул тизимида умумий эквивалент ролини металл (кўпинча олтин ва кумуш) бажарган, бу тизимда иккала металлдан ҳам тангаларнинг эркин муомалага чиқарилиши ва уларнинг чексиз алмашишига амал қилинган. ОЛТИН ПУЛ СТАНДАРТ — мамлакатнинг пул ва валюта муносабатларини олтиндан пул товари сифатида фойдаланиш асосида ташкил қилиш шакли. Олтин стандарт олтин танга, олтин ёмби ва олтин девиз (олтин валюта) турларига бўлинади Олтин танга стандарт энг барқарор пул тизими бўлиб, инфляцияни истисно этади, чунки эҳтиёждан ортиқ олтин тангалар муомаладан олиниб хазинага айланади. Олтин стандартни 1821 й. да Англия банки бошлаб берди. Бу тизим ҳуқуқий жиҳатдан 1867 й. да Париж конференциясида давлатлараро битим билан расмийлаштирилди. Миллий валюта курси олтинга қатъий боғлиқ бўлиб, валютанинг олтин таркиби орқали қатъий валюта курси бўйича бирбири билан ўзаро мувофиқлаштирилган. Уларнинг олтин паритети валюталарда расмий белгиланган олтин микдоридан келиб чиққан ҳолда аникланиб, валюталар бевосита олтинга айирбошланар эди. Олтин тангалар чекловларсиз муомалада бўлган ва зарб қилинган, қоғоз пул олтин тангаларга эркин алмаштирилган, нархлар олтинда ҳисобланган. 1-жаҳон уруши даврида деярли барча мамлакатларда қоғоз пулларга олтин алмаштириш тўхтатилди, муомаладаги олтин тангалар муомаладан чикарилди. 20-а. нинг 20-й. ларидан айрим мамлакатларда (хусусан, АҚШ ва Буюк Британияда) олтин ёмби стандарт жорий этилди, бунда банкнотлар 12,5 кг гача бўлган олтин ёмбиларга алмаштирилган, бунинг учун эса банк-ка катта пул микдорини такдим этиш лозим бўлган. Бошқа мамлакатларда кредит пулларини дастлаб олтин ёмби стандарти мамлакатлари валюталаридаги девизларга сўнгра олтинга алмаштириш тартиби пайдо бўлди
Do'stlaringiz bilan baham: |