Международный научно-образовательный


биринчидан, олди-сотди шартномаси ҳақ



Download 3,95 Mb.
bet200/208
Sana20.07.2022
Hajmi3,95 Mb.
#825858
TuriСборник
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   208
биринчидан, олди-сотди шартномаси ҳақ бараварига тузиладиган (пулли) шартнома ҳисобланади. Бунда ҳар доим сотувчи топширадиган мол-мулк (товар) эвазига сотиб олувчи муайян миқдорда пул (сўм, валюта) билан белгиланган ҳақ тўлайди;
иккинчидан, олди-сотда шартномаси консенсуал шартномалар гуруҳига мансуб. Бошқача айтганда, бу шартнома бўйича тарафлар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар шартноманинг барча муҳим шартлари тўғрисида ўзаро келишилган ва шартнома тегишли шаклда расмийлаштирилган вақтдан бошлаб вужудга келади;
учинчидан, шартнома муносабатлари таркибига кўра, у икки томонлама шартнома бўлиб ҳисобланади. Юқорида Фуқаролик Кодексида мустаҳкамлаб қўйилган шартномага берилган таърифдан ҳам кўриниб турибдики, ушбу шартномада икки тараф – сотувчи ва сотиб олувчи қатнашади ва ҳар иккала тараф маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади: сотувчи ашёни топшириш бурчини ва бунинг учун ҳақ олиш ҳуқуқини олади, олувчи эса ашё (товар) қийматини тўлаши лозим ва сотилган ашёнинг ўзига топширилишини талаб қилиш ҳуқуқини олади.
Айни вақтда шуни таъкидлаш жоизки, олди-сотди шартномаси бўйича сотилган ашё (товар)га нисбатан мулк ҳуқуқи сотувчидан сотиб олувчига ўтади ва бу ҳолат шартноманинг энг асосий белгиси ҳисобланади. Бунда товарлар муомаласида бевосита товар эгалари, яъги товарларни тасарруф қилишга ҳақли бўлган шахслар иштирок этадилар.
Бозор муносабатлари тизимида олди-сотди шартномаси хўжалик юритувчи турли субъектлар ўртасида муносабатларни расмийлаштиришнинг муҳим ва асосий ҳуқуқий воситаларидан бўлиб ҳисобланади. Айни вақтда, у кишиларнинг кундалик турмушида ҳам энг кўп қўлланиладиган шартнома сифатида эътироф этилади.
Олди-сотда шартномаси савдо муносабатларининг хусусият ва шаклларига кўра, бир неча турларга бўлинади: улгуржи савдо; чакана савдо; ким ошди савдоси; насияга товарларни сотиш ва ҳ.к. Шартнома предмети бўйича эса у турар-жойларнинг, корхонанинг, кўчмас мулкнинг, қимматли қоғозларнинг олди-сотди шартномалари, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, энергия таъминоти ва шу каби шартномаларга бўлинади.
Олди-сотда шартномаси, нафақат мамлакат ички муомаласида, балки ташқи иқтисодий муносабатларда ҳам кўп қўлланиладиган шартнома ҳисобланади. Ушбу шартнома халқаро миқёсларда кенг қўлланилаётгани сабабли ҳам халқаро ташкилотлар томонидан унинг ҳуқуқий негизлари шакллантирилишига алоҳида
аҳамият берилмоқда. Жумладан, 1980-йили Венада қабул қилинган БМТнинг “Товарларни халқаро олди-сотди шартномалари тўғрисида” 50 ги Конвенцияси, савдо-сотиқда қўлланиладиган, “Инкотермс” атамаларини талқин этиш бўйича халқаро қоидалар, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳақида халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
Вена Конвенцияси халқаро савдо-сотиқда кўпчилик томонидан қўлланиладиган ўзига хос умумий (универсал) ҳуқуқий ҳужжат сифатида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу Конвенцияда умумий ҳуқуқ ва қитъа ҳуқуқи тизимларини савдо-сотиқ бўйича шартномаларининг турлича ёндашувларини, зиддиятларини юмшатиб, ҳуқуқий-техник жиҳатдан муросага келтириш ва умумий қоидалар ишлаб чиқилишига эришилган.
Маълумки, олди-сотди шартномасида қўлланиладиган иборалар турли мамлакатларда турлича талқин этилади. Бинобарин, ташқи савдо муносабатларидаги субъектлар ўртасида бу борада турли англашилмовчиликлар, низолар келиб чиқиши мумкин. Бу ҳолатларнинг олдини олиш учун “Инкотермс” савдо-сотиқ ибораларини талқин этиш бўйича халқаро қоидалар ишлаб чиқилган. Қачон сотувчи ўз мажбуриятини бажарган ҳисобланиши ва демак, сотилган товарнинг шикастланиши ёки нобуд бўлиши натижасида вужудга келадиган зарар ва харажатлар қачондан бошлаб харидор зиммасига юкланиши қоидаларини белгиловчи турларининг ягона талқини ҳам “Инкотермс”да мустаҳкамлаб қўйилган. Бундан ташқари, тегишли шартнома турида товарни суғурталаш, товарнинг экспорти учун божни ким (харидор ёки сотувчи) тўлаши масалалари ҳам назарда тутилган. Тарафлар “Инкотермс” қоидалари орқали ўзлари учун маъқул вариантларни танлаб олишлари мумкин. “Инкотермс”ни қўллаш тадбиркорларга турли мамлакатлар савдо-сотиқ амалиётидаги тафовутлар, бундай фарқлар натижасида келиб чиқадиган низолар ва уларни суд тартибида ҳал этишда вужудга келиши мумкин бўлган муаммолар ва қийинчиликларни бартараф этиш имконини беради.
Олди-сотди шартномасининг шакли

Олди-сотди шартномасининг шаклига нисбатан битимларнинг шакли ҳақидаги қоидалар (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 108-112- моддалари), шунингдек, шартноманинг шакли ҳақидаги қоидалар (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 336-моддаси) қўлланадаи. Бунда шартноманинг тури ва товарнинг ўзига хос хусусиятлари муҳим аҳамиятга эга. Олди-сотди шартномасининг шаклини белгилашда, биринчидан, фуқаролик муомаласининг талаблари, иккинчидан эса, олди-сотди битимлари қонунийлигининг устидан назорат қилиш зарурати, бундай муносабатларда





50 https://lex.uz/docs/-2634626
жамият манфаатлари ёхуд айрим шахслар манфаати ҳимоясини таъминлаш зарурати билан боғлиқ ҳолатлар белгиловчи омил бўлиб ҳисобланади. Масалан, нақд пул ҳисобига амалга ошириладиган чакана савдода тарафларга қулайлик туғдириш учун олди-сотди шартномасини махсус расмийлаштириш талаб этилмайди. Нақд пул бараварига тузиладиган ва тузилиш вақтининг ўзидаёқ ижро этиладиган олди-сотди шартномаси, умумий қоида бўйича суммасидан қатъий назар, оғзаки шаклда тузилиши мумкин. Бинобарин, савдо дўконларида, бозорларда тузиладиган олди-сотди шартномалари товарларнинг харидорларга дарҳол топширилиши ва шу ондаёқ ҳақ тўлангани сабабли оғзаки расмийлаштирилиши мумкин.
Агарда, олди-сотди шартномасини амалга оширишда ҳақ тўлаш ва сотилган товарни топшириш бир вақтнинг ўзида, сотувчи ва харидор томонидан муқобил ижро этилмаса, масалан, товар ҳақини олдиндан тўлаш, насияга товар сотиш, товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 420-422-моддалари) ҳолларида шартнома ёзма равишда тузилиши мақсадга мувофиқ ёхуд бундай ҳолларда тегишли ҳаракатларнинг содир этилганлиги (масалан, пул олдиндан тўланганлиги, товар насияга сотилгани) факти жетон, тилхат орқали гувоҳлантирилиши лозим. Бу эса келгусида тарафлар ўртасида низолар келиб чиқишининг олдини олади ёхуд бундай низоларнинг адолатли ҳал этилишига хизмат қилади.
Кўчмас мол-мулк , шу жумладан, турар-жойлар олди-сотдиси, автомобиллар, ов, ўқ отар қуроллари ва шу каби предметлар олди-сотдиси устидан назорат ўрнатиш ижтимоий аҳамиятга эга.Шу сабабли ҳам бундай шартномалар ёзма тузилиши, нотариал гувоҳлантирилиши, махсус давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилади. Бундай ҳолларда шартнома тегишли шаклда расмийлаштирилмаслиги унинг ҳақиқий саналмаслиги ёки қонунда белгиланган бошқа оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай талаблар ташқи савдо битимларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Олди-сотди шартномасида тарафлар

Олди-сотди шартномасида тарафлар сотувчи ва сотиб олувчи ҳисобланади. Бунда тарафлар сифатида фуқаролар ва юридик шахслар қатнашиши мумкин. Айни вақтда муайян ҳолларда шартномада тараф сифатида давлат ҳам иштирок этиши мумкин.
Олди-сотди шартномаси юқорида кўрсатилган субъектлар ўртасида, шунингдек, ўзаро тузилиши мумкин. Шартномада тараф сифатида фуқаро қатнашганда у муомала лаёқатига эга бўлиши шарт. Бинобарин, вояга етган, яъни 18 ёшга тўлган ва қонунда белгиланган тартибда муомала лаёқати чекланмаган ҳар
қандай шахс шартномада тараф сифатида иштирок эта олади. Айни вақтд, қонун муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз фуқароларнинг ҳам олди- сотди шартномасида тараф сифатида қатнашиш ҳолатларини назарда тутади. Масалан, олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар майда маиший битимлар тузишга, масалан, кичик суммада товарлар сотиш ёки сотиб олишга (музқаймоқ, чанқоқбосди ичимликлар, қалам, дафтар, ҳаво шарлари ва ш.к.) ҳақли (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 29-моддаси). Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадлари ҳисобига товарлар сотиб олиш ёхуд уларни сотишга ҳақли (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 27-моддаси). Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 22-моддаси ва 28-моддасида белгиланган тартибда тўла муомала лаёқатига эга бўлган вояга етмаганлар ҳам олди-сотди шартномасида суммасидан қатъий назар, тўла ҳуқуқли тараф сифатида қатнаша оладилар. Спиртли ичимликлар ёхуд наркотик моддалар истеъмол қилганлиги сабабли муомала лаёқати чекланган шахслар ҳам мустақил равишда майда маиший битимлар туза оладилар (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 31-моддаси). Бундай шахслар, шунингдек, ўн тўр ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар йирик суммадаги олди-сотди шартномаларини фақат ҳомийси, ота-оналари ёки фарзандликка олувчилар розилиги билангина туза оладилар.
Олди-сотди шартномасининг предмети, баҳоси ва муддатлари

Олди-сотди шартномаси бўйича эркин суратда бошқа шахсларга берилиши мумкин бўлган, фуқаролик муомаласидан ташқари чиқарилмаган ҳар қандай ашёлар товар бўлиши мумкин.
Фуқаролик муомаласидан чиқарилган объектлар олди-сотди предмети бўла олмайди. Сотилиши ҳамда сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол- мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”51ги Қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган .Уларни махсус рухсат олиш асосида сотиб олиш ёки сотиш мумкин (масалан, кучли наркотик дорилар фақат рецепт асосида, рўйхатда қайд этилиб сотилади).
Мажбурият билан боғлиқ ҳуқуқларни олди-сотди предмети бўлиши учун қуйидагилар талаб этилади:

Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish