Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №25 (том 3)



Download 19,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/412
Sana23.05.2022
Hajmi19,54 Mb.
#607425
TuriСборник
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   412
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Апрель 2022. Том 3



714 
ФИО автора:
Абдуллаева Жамила Гопировна
Андижон вилояти ХТХҚТМОҲМ
ўқитувчиси 
Название публикации:
«БОЛАЛАРНИ ТАБИАТ БИЛАН ТАНИШТИРИШНИ 
МАКТАБГАЧА ЁШДАН БОШЛАБ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ОИЛА ВА 
МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИДАГИ ЎРНИ» 
Аннотация.
Болаларда билишга қизиқишни тарбиялаш ҳам муҳим аҳамиятга эга 
бўлиб, болаларга ҳайвонлар ва ўсимликларни қандай кузатишни кўрсатиш, 
уларнинг диққатини уларнинг ташқи кўриниши, ҳаракатига қаратиш орқали 
тарбиячи ёки ота-она уларда нафақат табиат ҳақида билимларни, балки уларга 
масъулиятли муносабатни шакллантиради. Фақатгина ҳар доим боланинг ёшини 
ҳисобга олиш ва унинг диққатини мазкур нарса ва ҳодисадаги нимага 
қаратишни билиш зарур. 
Калит сўзлар.
Оила, тарбия, атроф-муҳит, экологик муаммолар. 
Ўзбекистон Республикасининг мактабгача таълим концепциясига кўра 
болаларни табиат билан таништириш жараёнида ўзаро бир-бирига боғлиқ 
таълимий-тарбиявий вазифалар амалга оширилади. 
Ақлий тарбиянинг асосий вазифаси - болаларда жонли ва жонсиз табиат, 
ўсимликлар, ҳайвонлар ҳақида маълумот бериш, уларни табиат вокеа- 
ҳодисаларини етарлича идрок эта олишларига имкон беришдан иборат. 
Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий тузилишининг ўзгариши оиланинг 
шаклланишига, унинг ўзаро алоқа шаклларига таъсир кўрсатади. Айниқса, 
жамиятнинг моддий техника ва маънавий йўналишидаги ўзгаришлари оила 
фаолиятининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар оила қуриш, 
меҳр-муҳаббат, ўзаро дўстлик ва фарзанд кўришни режалаштиришда ўз 
ифодасини топмоқда. 
Давлатимиз оилаларни ўзининг олиб борадиган сиёсати марказида олиб қарайди. 
Шу сабабли имконият доирасида моддий ва маънавий ёрдам беришга мажбур. 


715 
Оилавий тарбияни мактаб, жамоатчилик билан уйғунлигини таъминлашдан 
манфаатдордир. 
Оиланинг энг муҳим хусусиятларидан бири инсонлар авлодини кўпайтиришдир. 
Болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш борасида оила маълум даражада 
ижтимоий ташкилотлар билан жамият тараққиётига ҳамоҳанг ҳолда фаолиятда 
бўлмоқда. Оилавий тарбияни ўзини олиб қарайдиган бўлсак, муаммоларини 
тадқиқ этиш, асосан икки йўналишда олиб борилмоқда. Бир томонда оилавий 
тарбия педагогиканинг анънавий қисми сифатида ўрганилмоқда. Иккинчи 
томондан эса оила социология ва филология йўналишида ҳам тадқиқ этилмоқда. 
Матбуотда эълон қилинган мақолаларда мазкур соҳага қизиққан олимларнинг 
оилавий тарбия хусусиятларига ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан 
ёндашаётганликлари маълум бўлмоқда. Оилада ва таълим муассасаларида ва 
атроф-муҳит ҳақидаги тушунчаларини узлуксиз ва изчил равишда 
шакллантириш жуда муҳим бўлиб, бу бевосита ватанпарварлик каби тушунчалар 
билан боғлиқ жараён ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, болаларни мактабга тайёрлашнинг максади: “бола 
шахсини мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига куйиладиган давлат 
талаблари”га мувофиқ соғлом ва етук, мактабга ўқишга тайёрланган тарзда 
шакллантириб боришдан иборатдир.
Болаларни мактабга тайёрлашнинг асосий вазифалари эса: болаларни 
жисмоний, ақлий, маънавий жихатдан камол топтириш, уларнинг соғломлигини 
мухофаза килиш, болаларнинг ижодкорлик, мустакиллик, эркин фикрлаш 
кобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш каби 
вазифаларини қўяди. 
Мактаб ва оила ўзининг тарихий тараққиёти даврида узоқ ва мураккаб йўлни 
босиб ўтди. Бу йўлнинг ўзига хос хусусиятларидан бири жамиятнинг ўзаро 
алоқалари ва ижтимоий вазифаларини тубдан ўзгарганлигидир. 
Болаларни мактабга тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим 
тўғрисидаги Низомга мувофиқ бола мактабгача таълим-тарбияни уйда, ота-
оналар мустакил таълим бериш оркали, ёки доимий фаолият кўрсатадиган 


716 
мактабгача 
таълим 
муассасаларида, 
шунингдек, 
мактабгача 
таълим 
муассасаларига жалб килинмаган болалар учун, болалар богчаларида, 
мактабларда, махаллаларда ташкил этилган махсус гурухлар ёки марказларда 
олади. Болани мактабга тайёргарлиги мактабгача ва мактаб давридаги хаёт тарзи 
ҳамда фаолияти учун кўприк, вазифасини ўташни оила ёки боғчадаги таълим-
тарбия шароитларидан мактаб таълимига озорсиз ўтказишни таъминлаш 
зарурлигини ҳисобга олиш ва экологик тарбияни узлуксиз амалга ошириш 
лозим. 
Бироқ одамларга моддий неъматлар ишлаб чиқариши учун муайян табиий 
шароитлар талаб қилинишини болага ҳам кўрсатиб, ҳам айтиб ўтишимиз керак. 
Чунки доктор Муҳаммад Ротиб Набилсий Ҳафизаҳуллоҳ айтганидек, 
“Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим 
олишади”.
Маълумки, табиатнинг жамият билан яқиндан алоқа боғлайдиган, унинг
тараққиётига маълум даражада таъсир кўрсатадиган қисми 

Download 19,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   412




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish