Название публикации:
«АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИ ФАОЛИЯТИНИ
МОНТЕ-КАРЛО
УСЛУБИ
АСОСИДА
ОПТИМАЛЛАШТИРИШДА
СИНОВЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ»
Имитацион моделлаштириш жараёнини, моделни яратиш ва ундан
таҳлилий фойдаланиш жараёни сифатида тушуниш мумкин.
Имитацион моделлаштириш тажриба ва амалий услубият бўлиб, унинг
мақсадлари қуйидагича:
— тизим ҳатти-ҳаракатини таърифлаш;
— кузатилаётган ҳатти-ҳаракатларни тушунтира оладиган назария ва
тахминларни яратиш;
— турли ўзгаришлар туфайли юзага келадиган тизим ҳатти-ҳаракатларини
башорат қилиш учун ушбу назариялардан фойдаланиш.
Имитацион моделлаштириш услубининг устунликлари қаторига қуйидагилар
киритилиши мумкин:
o
реал тажрибани амалга ошириш бирон-бир сабабларга кўра мумкин
бўлмаган тақдирда (ҳаётга ҳавф туғдириши, қимматлилиги, ўтмишдалиги ва ҳ.)
тизим модели устидан ИТ амалга ошириш;
o
таҳлилий услубларни қўллаш мумкин бўлмаган масалаларни ечиш,
масалан,
узлуксиз-дискрет
омиллар,
тасодифий
таъсирлар,
тизим
элементларининг чизиқли бўлмаган тавсифлари ва ҳ. вазиятларда;
o
умумтизим вазиятларини таҳлил қилиш ва ЭҲМ ёрдамида қарор қабул
қилиш имконияти, шу жумладан, лойиҳалаштириш босқичида ҳатти-ҳаракат
стратегияларини таққослаш мезонини танлаш мумкин бўлмаган мураккаб
тизимлар учун;
o
муддатларни қисқартириш ва самарадорликни баҳолашнинг айрим
570
мезонлари бўйича оптимал бўлган лойиҳавий қарорларни излашда;
o
катта тизимлар тузилмалари вариантлари, тизим параметрлари
ўзгаришининг унинг тавсифларига таъсирини ўрганишни бошқаришнинг турли
алгоритмлари таҳлилини ўтказиш ва ҳ.
Тизимни моделлаштириш учун, вазиятнинг асосий шартларини акс эттирадиган
сунъий тажриба қўйиш керак. Бунинг учун биз, автомобиллар келиши сунъий
кетма-кетлигини ва уларга хизмат кўрсатиш вақтини имитация қилиш услубини
ишлаб чиқишимиз зарур.
Автомобилларнинг хизмат кўрсатиш линиясига келиши ўртасидаги вақт оралиғи
ва уларга хизмат кўрсатиш вақтини тасвирловчи вақт қаторларига эга бўлиш
керак бўлади. Кейинчалик, тажриба натижаларини рўйхатга олиш керак .Мисол
учун, 20-та автомобил келишини таҳлил қилиш натижасида қандай натижаларни
олиш мумкинлигини 1.1-жадвалдан кузатиш мумкин.
Равшанки, натижалар статистик аҳамиятга эга бўлиши учун анча каттароқ
танланмани олиш лозим.
Автомобил КХ линиясида бўлишининг ўртача вақти
40
,
3
20
68
мин
Ишчининг унумдор бўлмаган иш вақти фоизи
%
47
100
117
55
Юқорилардагидан келиб чиқиб, қуйидаги шароитлардан бири мавжуд бўлган
тақдирда тадқиқотчи, имитациявий моделлаштириш услубини қўллаши
мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш мумкин.
571
Do'stlaringiz bilan baham: |