Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/402
Sana03.03.2022
Hajmi20,94 Mb.
#481069
TuriСборник
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   402
Bog'liq
a62191 d9da4dd4d7a94a5fb747db07c9ca292b

555555 
Итог урока
Поощрять активных учеников. Оценивать ответы 
Постановка домашнего задания: 
Открываем дневники, записываем домашнее задание: 
Запись в дневниках: 
§37, № 840, №841. 
 
Литература 
1.
 
Ш.М.Мирзиеев. О мерах по повышению качества образования и 
развитию научных исследований в области математики. № ПП-4708 от 
07.05.2020 г.
 
2.
А.А.Абдуқодиров – “Инновационные технологий в системе 
образовании”,Т-2008 
3.
М.А.Мирзаахмедов и др. Математика. Учебник для 6-го класса. Т.2017
Резюме


141 
ФИО автора: 
Курбанова Рита Жарасовна
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика инсититутининг «Педагогика ва 
психология» мутахассислигининг 2 курс магистранти 
Название публикации:
«КАСБИЙ МАҲОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
РЕФЛЕКСИЯНИНГ УРНИ» 
Аннотация: 
Мазкур мақола педагогика соҳасида ўқитувчиларнинг 
малакасини оширишда рефлексиянинг роли ҳақида мулоҳазалари жамлаган 
бўлиб, бунда рефлексиянинг таълим-тарбия жараёни инструменти сифатида 
ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун, уларнинг билими, кўникмалари ва 
тажрибалари ва касбий малакасини оширишда муваффақиятга эришиши 
далилланган.
Таянч сўзлар:
педагогик малака, касбий маҳорат, рефлексиф, танқидий 
фикрлаш, педагогик фаолият. 
Педагогика 
соҳасида 
ўқитувчиларнинг 
малакасини 
оширишда 
рефлексиянинг роли муҳим ҳисобланади, жумладан рефлексия таълим-тарбия 
жараёнининг бир инструменти бўлиб, мазмунан рефлексив хусусиятлар 
ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашда, уларнинг билими, кўникмалари ва 
тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда касбий малакасини оширишда 
муваффақиятга эришишга ёрдам беради. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича 
педагогик рефлексия тушунчасининг аниқ бир таснифи мавжуд эмаслиги, 
педагогик жараённи танқидий фикрлаш билан боғлиқлик тарафларини белгилаб 
ўтади. Танқидий фикрлаш жараёнида ўқитувчилар таҳминларни аниқлайди, 
ўзларининг ҳаракатларини бошқаради, таҳминларнинг тарихий ва маданий 
келиб чиқишини ўрганади, тахминларнинг маъносини шубҳа остига қўйиб, 
муқобил ҳаракат усулин ишлаб чиқадилар [Крантон:1996, 76].
Рефлекция (лот. reflexio - орқага қайтиш) - бу ўз-ўзини билиш, англаш, ҳис-
туйғулари ва ҳаёжонлари, хатти-харакатлари ва қобилиятларини таҳлил қилишга 
қаратилган қайта фикрлаш жараёни. Бу атама дастлаб фалсафада пайдо бўлган 
бўлиб, кейинчалик илм-фаннинг бошқа соҳаларида, шу жумладан психологияда 
ҳам ўз-ўрнини топди. 
Жон Локкнинг тадқиқотлари асосида рефлексия фаннинг махсус манбаи 
сифатида талқин этила бошлади ва алоҳида йўналиш (интроспектив психология) 
сифатида шаклланди. Умумий психологик контекстда рефлексия онг 
тузилмаларини ўрганиш қобилиятида акс эттирилиши аниқланди. Рефлекция 


142 
бошланғич мактаб ёшида шакллана бошлайди ва ўсмирлик даврида у хулқ-атвор 
ва ўз-ўзини ривожлантиришни тартибга солишнинг асосий омилига айланади. 
Масалан, Э. Эриксоннинг фикрига кўра, ўсмирликнинг асосий муаммоси “Мен 
кимман?” саволи устидаги фикрлаш билан боғлиқ. 
Рефлекциянинг турли хил турлари мавжуд:
1) лингвистик (одамнинг нутқининг хусусиятларини таҳлил қилишга 
қаратилган); 
2) шахсий (унинг мақсади ўз шахсиятининг хусусиятлари ва ўзига хос 
хусусиятларини билиш); 
3) интеллектуал (одамнинг интеллектуал қобилиятлари ҳақида ғояларини 
шакллантириш);
4) ҳиссий (инсоннинг ҳис-туйғуларини билиш ва ўрганиш). 
Вақт категорияси рефлексия жараёнини амалга оширишдаги турларига 
таъсир қилади: ситуацион, ретроспектив ва истиқболли. Ситуацион рефлексия 
муайян вазият билан боғлиқ бўладиган жараёнда ҳамроҳлик қилувчи 
реакцияларнинг хусусиятларини таҳлил қилиш. Ретроспектив рефлексия ўтмиш 
билан боғлиқ воқеалар ва ҳаракатларни баҳолаш. Истиқболли рефлексия 
келажакдаги 
фаолиятни 
таҳлил 
қилиш 
имконини 
беради 
[https://www.psychologies.ru/glossary/16/refleksiya/]. 
Б.З. Вульфов, В.Н.Харькин каби олимлар рефлексияни - инсоннинг ўзини 
англаши..., касбий рефлексияни эса - ўзини касбий фаолияти давомида англаши, 
ўқитувчи маҳоратида педагогик рефлексияни - педагогик касбий омилкорлиқца 
ўзини англаши деб таърифлайдилар [Холиқов:2010, Б -229]. 
Педагогларнинг маҳоратини оширишда рефлексия аҳамиятли ҳисобланади, 
чунончи ҳар бир ўқитувчи ўз фаолияти давомида ушбу компетенцияни қўллаши 
ва танқидий фикр юритиш ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Рефлексия 
жараёнининг муҳим бир инструменти “журнал, кундалик тутиш” ўқитувчига 
таълимнинг олдинги тажрибаларин реал аудиторига олиб киришга ёрдам беради 
ва таълим жараёнидаги муайян муаммолар ва саволларга аниқ ечим-жавоб 
топишга ёрдам беради. Синфда ўқитишдаги тажрибаларини педагогнинг ёзиб 
бориши, жараённи эслаш, қайта қуриш, қайта яратиш ва ўқувчиларни назорат 
остида ўқитиш амалиётини ривожлантиришга ёрдам беради. Ушбу рефлексия 
амалиёти конструктивистик назарияга асосланади, зотан ўқувчилар томонидан 
олинадиган билим ва кўникмалар педагогнинг ўзи учун билим манбайи сифатида 
хизмат қилади. Чунончи, педагог рефлектив журнал ёзиш мобайнида синф, синф 
муҳити ва ўқувчилар ҳақида ўз тушунчаларини, танқидий табиатини, таълим 
контекстини шакллантиради. Ретроспектив рефлексия билан ўқитувчига аниқ 
бир вақт (чорак якуни, сессия охири, курс сўнгида) ичидаги фаолиятини таҳлил 
қилади ва педагогик фаолияти давомида қилинган хато-камчиликларига 


143 
танқидий фикр юритиб, умумлаштирувчи мулоҳазалар асосида индивидуал 
профессионал истиқболли режаларини ишлаб чиқишга имкон яратилади. 
Албатта, ушбу маълумотлар ўқитувчига касбий маҳоратни ошириш учун 
ҳақиқий мақсадлар асосида талабаларга таълим бериш жараёнида кейинги 
педагогик фаолият учун тажриба вазифасин ҳам бажаради.
Ўқитувчи педагогик маҳоратининг асосий хусусиятларидан бири унинг 
ривожланишида узлуксизликнинг мавжудлигидир. Демак, рефлексив жараёнда 
ўқитувчининг касбий маҳорати, касбий сифатлари мавжудми ёки йўқми деб қайд 
этиш керак эмас, балки уларнинг ривожланишини, бойиб боришини, 
кучайишини рағбатлантириш инобатга олиниши лозим. Таълим жараёни айнан 
шунга хизмат қилиши керак, қачонки билимлар, кўникма ва малакалар онгли 
равишда ўз-ўзини такомиллаштиришга ички ундов билан қабул қилинсагина у 
ишланади [Холиқов:2010, Б -238]. 
Раян ва Купер (2006) ўз тадқиқотларида талабалар ва ўқитувчиларнинг 
рефлексия компитенцияларин тадқиқ қилган ва улрда ушбу жараён ўхшаш 
натижаларни кўрсатган, яъний ижтимоий ва маданий хусусиятларида кўпроқ 
яқин, жумладан уларнинг таълим жараёнидаги хулқ-атворлари академик 
самарадорликга олиб келган [Ryan&Cooper:2006,147].
Рефлексив 
фикрлашдаги 
интроспектив 
тушунчалар 
қадриятлар, 
эътиқодлар, билим ва тажрибалар ўқитувчи фаолиятини осонлаштиради. 
Контекстуал ёндашув амалиёти ўқитувчига диққатни жамлашга, муаммоларни 
ўрганишга имкон беради. Назарий маълумотларни ўрганиб, биз қуйидаги 
шароитларда рефлексияни қўлланишни тавсия этамиз: 
• педагогик фаолият давомида аниқланган муаммолар учун мақсадли 
ечимлар аниқлаш ёки зайф томонларни кучли томонларга айлантиришда; 
• синф хоналаридаги ҳамма жараённи акс эттиришда; 
• очиқ-дарс, кўргазмали чиқишлар ва тақдимотларни амалга оширганда; 
• ўқитувчилар меҳнат фаолиятининг портфолиосин шаклантирганда ва 
ўқувчилар учун ўқиш жараёнида тўпланадиган портфолио яратилганда. 
Рефлектив компетенция ўз-ўзидан рефлектив таълимнинг шаклланишига 
асос бўлди. Яни ўз-ўзини рефлектив фикрлаш, танқид қилиш натижасидаги 
баҳолаш жараёни баҳолаш малакасини ривожлантиради. Рефлектив таълимнинг 
илдизлари Юнон тадқиқотчилари асарларида яққол намоён бўлади, педагог 
тадқиқотчиларнинг таъкидлашича мулоҳаза юритиш ўрганишнинг муҳим 
жиҳати ҳисобланади. Рефлектив фикрлаш эса етакчилик қилади, жумладан 
ўқувчиларнинг қандай-дир муаммоли ҳаракатларин тасодифий ва реактив 
эканлиги ва улар қасддан эмаслигин тасдиқлайди.
Олимларнинг бу каби хулосалари касбий рефлексия ўқитувчининг ўз-ўзини 
ривожлантиришда (бу унинг ўз ижодий меҳнати натижасидан қониқмаслиги 


144 
асло мумкин эмаслиги билан белгиланади) шижоати, касбий фаолиятига оид 
янгиликларни мунтазам изланишида, ижодкорлигида намоён бўлиши билан 
асосланади, 
демак 
рефлексия 
ўқитувчининг 
ўз-ўзини 
касбий 
такомиллаштиришига ҳам асос бўлади, деб айтиш мумкин [Холиқов:2010, Б -
239]. 
Педагогик фаолиятни ўрганиш давомидаги тадқиқотлар натижасида айтиш 
жоиз, касбий педагогика рефлексив жараёнларни нафақат педагогик фаолиятни 
режалаштириш билан боғлиқ ҳодиса, балки рефлексия касбий фаолиятни 
шакллантириш мақсадида ҳам қўлланади.
Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчи педагогик фаолият давомида ўз—ўзини 
тарбиялаш ва ривожлантириш учун касбий малакаларини рефлексия 
компитенцияларин такомиллаштириб, аниқланган педагогик муаммоларига 
ечим топиш ва шахсий ривожланиш дастурини махсус малакалар ёрдамида 
ишлаб чиқиши керак, бу педагогик фаолиятдаги муваффақиятга эришишга 
самарали йўл хисобланади. Ўқитувчининг ўз устида ишлашга тайёргарлиги, 
унинг ўз-ўзини таҳлил қила олиши, ўз-ўзини ташхис қилиш қобилияти қанчалик 
шаклланганлиги билан боғлиқ бўлади. 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish