Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/402
Sana03.03.2022
Hajmi20,94 Mb.
#481069
TuriСборник
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   402
Bog'liq
a62191 d9da4dd4d7a94a5fb747db07c9ca292b

Чтобы найти основу инфинитива,
от формы единственного числа женского 
рода прошедшего времени отнимем конечное -ла: сказать, сказала – основа 
инфинитива сказ -а-.
Чтобы найти основу настоящего времени,
от формы 3-го лица 
множественного числа настоящего времени отнимем -ат или -ут: сказать, 
скажут – основа настоящего времени скаж-. 
Литература
1.
Бабайцева В.В., Чеснокова Л.Д. Русский язык: Теория: Учеб. для 5-9 кл. 
общеобразоват. учеб. заведений / В.В.Бабайцева, Л.Д.Чеснокова. – М., 
Просвещение, 1993. 
2. Морфология. Синтаксис / В.В.Бабайцева, Н.А.Николина, Л.Д.Чеснокова и др.; 
под ред. Е.И.Дибровой. – М., 2008. 
3.Федоров А.К. Трудные вопросы синтаксиса /А.К.Федоров. – М., 1972. 


541 
ФИО автора:
Юнусова Бухажал Алимовна 
Андижон давлат университети 
Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси
Название публикации:
«AМУДАРЁ ЎНГ СОҲИЛИ АНТИК ДАВР 
ЁДГОРЛИКЛАРИНГ ЎРГАНИЛИШИ ТАРИХИ» 
Аннотация: 
Ушбу мақолада Амударё ўнг соҳилида антик давр ёдгорликларининг 
ўрганилиши, Хоразмда олиб борилаётган тадқиқотлар ёритилган. Мустақилликдан сўнг бу 
ҳудудда чет элликлар билан амалга оширилаётган тадқиқот ишлари таҳлил қилинган. 
Калит сўзлар: 
Мустақиллик, Хоразм, археология, тадқиқот,схема, дельта, Оқчахон, 
Жонбосқалъа, Тупроққалъа, Қўйқирилганқалъа, антик, классификация.
 
“Хоразм Жайхуннинг бутун фойдасини олабилган мамлакатдир” 
Истаҳрий 
Мустақиллик эришганимиздан сўнг миллий ўзликни англашга бўлган 
интилиш, ўзбек халқининг ҳаққоний тарихини яратиш масаласи кун тартибига 
қўйилди. 1998 йил июнь ойидаги Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг
бир гурух тарихчилар билан бўлган учрашув, Вазирлар Маҳкамасининг 
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини 
такомиллаштириш тўғрисида”ги 1998 йил 27 июлдаги қарори ҳамда Олий 
Мажлис томонидан 2009 йил 29 августда “Археоголия мероси обеъктларини 
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидагида”қонун қабул қилиниши 
зарур методологик асос бўлди.
Қадимги давр шаҳарсозлик маданиятида, Ўзбекистоннинг қадимий-
тарихий ва маданий вилоятларидан бири бўлган Хоразм муҳим ўрин тутган. 
Хоразм қадимий давлатлардан Миср, Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон, Эрон каби 
энг қадимий давлатлар билан бир қаторда туради. Хоразм тарихи ўзбек 
давлатчилигига оид улкан маълумотлар, моддий ва ёзма ёдгорликлар 
тўпланганлиги унинг қудрати ва қадмийлигининг тасдиғидир. С.П.Толстов 
таъбири билан айтганда Хоразм - “Ўрта Осиё Мисри”,“Ўрта Осиё Венецияси” 
номини олган афсонавий минтақа ҳисобланади. Айнан шу ҳудудда 
Ўзбекистондаги қадимги шаҳарсозлик маданиятига оид бой моддий ва ёзма 
ёдгорликлар тўпланганки, уларнинг чуқур, изчил ва яхлит ҳолда ўрганиш энг 
долзарб илмий муаммолардан биридир. Сўнгги йилларда шарқшунос олимлар, 
тарихчи ва археологлар томонидан амалга оширилган тадқиқот ишлари туфайли, 


542 
Хоразм шаҳарсозлиги тарихини холисона тадқиқ қилиш учун етарли замин 
яратилди.
Қадимги Хоразм тарихини ўрганишда С.П. Толстовнинг хизматлари катта 
аҳамиятга молик ҳисобланади
19
. Я.Ғ. Ғуломов Хоразм воҳаси суғориш 
тарихини
20
, Хоразмнинг суғорилиш тарихи билан боғлиқ кейинги тадқиқотлар 
Б.В. Андрианов ишларида чуқур ўз аксини топди
21
. Е.Е. Неразик урбанистик 
жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган
22
. Б.И. Вайнберг қадимги 
Хоразм тангалари ҳақида асар яратди
23
.
Мустақиллик йилларида Хоразмнинг қадимги тарихини янги маълумотлар 
билан бойитишга В.Н. Ягодин, М. Мамбетуллаев, Г. Ходжаниязов, 
Ю.А.Рапопорт Е. Бижанов, Ю.П. Манилов каби археологлар ўз ҳиссаларини 
қўшдилар. Ю.А.Рапопорт қуйи Амударё ҳавзасида илк давлатчилик ва 
урбанистик жараёнларга оид қатор ишларни эълон қилди
24
. В.Н. Ягодиннинг 
илмий ишлари кенг қамровли бўлиб, истиқлол йилларида олим қадимги Хоразм 
шаҳарсозлиги ва илк давлатчилиги тарихининг қатор жиҳатларига бағишланган 
ишларини эълон қилди
25
.
XX асрнинг 80-йилларидан бошлаб жанубий Хоразмда кенг кўламда 
археологик тадқиқот ишларини олиб бораётган тадқиқотчилар Г. Ходжаниязов
26
ва С. Болелов
27
қадимги Хоразмнинг антик давр ёдгорликларини ўрганиш ишига 
катта ҳисса қўшдилар ва қадимги Хоразм шаҳарсозлиги ва моддий маданиятига 
оид бой археологик маълумотларни қўлга киритдилар. 
Хоразм 
воҳасида 
Ўрта Осиёнинг энг катта дарёси Аму дельтаси жойлашган. Бу ўзан жуда ҳам кенг 
бўлиб, эллик минг квадрат километрга яқин майдонни ишғол қилиб ётади. Унинг 
19
Толстов С.П. Древний Хорезм.М.,1948,c.111.
1948; Ўша муаллиф. По древним дельтам Окса и Яксарта. М.,1962.c117-118. 
20
Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи .Т., 1959.83b. 
21
Андрианов Б.В. Проблема происхождения ирригационного земледелия и современные археологические 
исследования.1968. С. 16–25; Ўша муаллиф. Древние оросительные системы Приаралья. М., 1969. 
22
Неразик Е.Е. К проблеме развития городов Хорезма // Культура и искусство древнего Хорезма.М.,Наука, 
1981.С.219–227;Ўша муаллиф. Древние города Хорезма и пути их развития // Центральная Азия. Источники. 
История. Культура.М.,Изд-во вост. лит., 2005.С. 543–561. 
23
Вайнберг. Б.И. Монеты древнего Хорезма. М., Наука, 1977. 
24
Рапопорт Ю.А. Краткий очерк истории древнего Хорезма // Приаралье в древности и средневековье.М., 
1998.С.28–39; Ўша муаллиф. Хорезм в древности // В низовьях Окса и Яксарта. Образы древнего Приаралья. М., 
2000.С.15–68. 
25
Ягодин В.Н. Древнейшая государственность и проблема «Большого Хорезма» (1–2 цикл) // Вестник ККО АН 
РУз.Нукус,2007.№1.С.75–79;№2.С.70–78; Ўша муаллиф. Генезис и формирование раннехорезмийской 
государственности // История государственности Узбекистана. Т. I.Т.,Узбекистан, 2009.С. 106–131.
26
Ходжаниязов Г.Х., Ягодин В.Н., Хелмс С.У., Макларен Б.К. Раскопки на Акшаханкале // Археологические 
исследования в Узбекистане 2000 г.Самарканд, 2001.С.175–180; Ходжаниязов Ғ. Қадимги Хоразм мудофаа 
иншоотлари.Т.,Ўзбекистон, 2007.
27
Болелов С.Б. К вопросу о южных и юго-западных связях Хорезма во второй половине I тыс. до н.э. по 
археологическим данным (древнехорезмийский археологический комплекс) // Центральная Азия. Источники. 
История. Культура.М., 2005.С.215–234; Ўша муаллиф. Хорезмийское государство // История государственности 
Узбекистана. Т. I. Т., Узбекистан, 2009.С.193–210.


543 
шимоли-ғарбида Устюрт тепалиги, шарқда Султон Увайс тоғи ҳамда Қизилқум, 
жанубда ва жанубий-ғарбда Қорақум саҳролари ўраб олган. 
Амударё дельтаси бутун Евроосиёда энг катта бўлиб, Волга дельтасига нисбатан 
уч ярим ҳисса, қадимги Нил дельтасига нисбатан икки ҳисса кўпроқ майдонни 
эгаллайди. Дельта тупроғи унумли бўлиб, деҳқончилик учун жуда ҳам 
қулай
28
.Антик давр Хоразм воҳасининг анча ривожланган даври ҳисобланиб, биз 
буни ёзма ва археологик материаллар асосида кўришимиз мумкин.
ХХ асрнинг 30 йилларига қадар Хоразм воҳасида антик даврга оид тарихий 
обидаларда 
археологик 
қазиш 
ишлари 
олиб 
борилмасдан 
асосан 
ёдгорликларнинг ўрта аср маданий қатламлари ўрганилган холос. 
Қадимги 
Хоразмда 
шаҳар-давлатчилик 
тарихининг 
ўрганилиш 
тарихшунослигини икки босқичга ажратиш мумкин: 
I-Босқич ёзма манбалардаги маълумотлар бўлиб, XX асрнинг 30 йиллари 
ўрталаригача; 
II-Босқич эса XX асрнинг 30 йил ўрталаридан ҳозирги кунгача бўлган 
тарихий жараённи қамраб олган. 
Биринчи босқичда Хоразм воҳаси тарихига оид маълумотлар Авесто, юнон 
ва рим, аҳамонийлар, Хитой ёзма манбалари, араб сайёҳлари ва геогарфлари, Ал-
Хоразмий, Абу Райхон Беруний асарлари, рус тадқиқотчилари асарларидаги 
маълумотларни қамраб олган
29

Иккинчи босқичда ўзбек ва рус тадқиқотчиларининг Хоразм воҳасида 
мунтазам равишда археологик изланишларининг олиб борилиши натижасида 
олинган ашёлар асосий манба вазифасини бажарган. Хоразм ёдгорликларини 
археологик жиҳатдан ўрганиш XX асрнинг 30-йиллари ўрталаридан бошланади 
ва бу иш ҳозиргача давом этмоқда. Тадқиқотда Хоразм воҳасининг қадимги 
даври қалъаларининг археологик жиҳатдан ўрганилиши тарихи тўрт босқичга 
бўлиш мумкин: уриш давригача (1936-1940) олиб борилган тадқиқотлар; 
уришдан кейинги даврда (1945-1958) олиб борилган тадқиқотлар; 1959-1990 
йилларда олиб борилган тадқиқотлар ва мустақиллик йилларида олиб 
борилаётган тадқиқотлар
30
. Хоразм ёдгорликларини тадқиқ қилишнинг биринчи 
ва кейинги босқичлари академик Я.Ғ.Ғуломов, С.П.Толстов ва яна кўплаб 
археологларнинг номи, ҳамда Хоразм археология экспедицияси фаолияти билан 
боғлиқ.Хоразм воҳасидаги тарихий обидаларни ҳар томонлама чуқур илмий 
асосда ўрганиш 1936 йилда Хоразм археология-этнография экспедициясининг 
ташкил этилиши муносабати жонланиб кетди.1936-1937 йиллари Хоразм 
ваҳосида биринчи ўзбек археологлари Яҳё Ғуломов ва Т.Мирғиёсовларнинг 
28
Исо Жобборов. Антик маданият ва маънавият хазинаси.Т.,Ўзбекистон,1999.15б. 
29
ТолстовС.П.Новые материалы по истории культуры древнего Хорезма.ВДИ №2,1946.С.50-55.
30
Ходжаниязов Ғ.Х.Қадимги Хоразм мудофаа иншоатлари.Т.,Ўзбекистон,2007.22б. 


544 
экспедицияси Манғит қишлоғи яқинида Қубатов тепалигидан милодий I минг 
йиллиги ўрталарига мансуб бўлган зардуштий қабристонини топиб, биринчи 
марта қадимий исломга қадар Хоразм ёдгорлигига дуч келадилар, Геолог 
Архангелский Хоразмнинг қадимги суғориладиган ҳудудида Жонбосқаъла, 
Тупроққалъа, Қизилқалъа, Бозорққалъа, Гулдурсин қалъалари тўғрисида 
маълумот бериб, уларни харитага жойлаштирган, лекин археологик 
тадқиқиқотлар олиб борилмаган. 1937 йилдан бошлаб Хоразм воҳасида 
профессор 
С.П.Толстов 
бошчилигида 
Хоразм 
археологик-этнографик 
экспедицияси ходимлари Гулдурсин қалъада дастлабки қазиш ишларини олиб 
борди. Шу экспедициянинг илмий ходими А.Тереножкин 1937 йили 
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний ва Тўрткул туманларида археологик 
текширув ишларини олиб борди. Унинг фикрича, Кат қалъасининг қадимги 
бўлаги бўлган Пилқалъа ўзига хос қурилишга эга бўлиб, милодий III-IV асрларда 
вужудга келган
31
. Экспедиция 1940 йилда ўзининг асосий иш ҳудудида – 
Амударёнинг ўнг соҳилидаги қадимги суғорма ерларида қазиш ва қидириш 
ишларини олиб борди. 1938 йилда Тупроққалъа шаҳристони текширилди, у ерда 
сўнгги антик Хоразм қалъаси илк бор аниқланди. Шу йили экспедициянинг 
қидирув бўлими томонидан Тупроқ, Пил қалъа қўрғонларида археологик кузатув 
ишлари олиб борилди, сопол идиш қолдиқлари асосида тахминий саналари 
белгиланди. Антик ёдгорликлардан Қўйқирилганқалъа, Қўрғошинқалъа, 
Бозорқалъа, Жонбосқалъа, Қизилқалъа, Тупроққалъа, Катта ва Кичик Қирққиз, 
Анқақалъа, Қўзиқирилганқалъа текширилди
32
. Қорақалпоғистоннинг жанубий-
шарқий ҳудудидаги бошқа ёдгорликларининг схемаси чизилди. 
С.П.Толстов милоддан аввалги VIII-VII асрлар ва антик даврда
Хоразмдаги йирик сувғориш каналларнинг мавжудлигини, қудратли марказий 
давлат сиёсати билан боғлаб, шу ҳудудда давлат ташкилоти бўлмаганда бундай 
йирик ва узун каналларни қазиб ва уларни сақлаб бўлмасди деб тўғри хулосага 
келганлигини қайд қилишимиз лозим
33
.
Иккинчи жаҳон урушигача бўлган даврда олиб борилган ишлар якуни С.П. 
Толстовнинг “Қадимги Хоразм ”монаграфиясида берилди(М.,1948). Ҳозирги 
мезонларга кўра жуда кам бўлган археологик материал асосида Хоразм тарихи 
энг қадимги замонлардан ўрта асрларгача даврлаштириб берилди. Антик Хоразм 
ёдгорликлари тарихига айни шу китобда биринчи даражали аҳамият қаратилди 
ва мудофаа иншоотларининг тарихий шарҳи ҳамда таснифи келтирилди. Антик 
Хоразм ёдгорликларини ўрганиш тўрт даврга бўлинади: 
1) уй-жой деворлари бўлган шаҳристон маданияти (мил.авв.VI-IV асрлар). 
31
Тереножкин А.И. Археологические разведки в Хорезме.СА.М.,1940.-Вып.VI.-С.170.
32
Ходжаниязов Ғ.Х.Қадимги Хоразм мудофаа иншоатлари.Т.,Ўзбекистон,2007.23-24б. 
33
Толстов С.П. Древности Южного Хорезма.М.,Наука,1948.С.341. 


545 
2) “Қанха” маданияти (мил.авв.IV аср -мил.I аср).
3) “кушонлар” маданияти (мил.II-III асрлар). 
4) “кушон-африғ” ўтиш маданияти (мил.III-V асрлар)
34

Юқорида келтирилган ёдгорликларни археологик ўрганиш босқичлари 
йилдан-йилга кўлами кенгайиб боради. Олимларимиз томонидан антик 
даврнинг ўзи ҳам алоҳида даврлаштирилиши, бу албатта ўрганишда бир қанча 
қулайликларни яратди. Шу ўринда бу ҳудудда тадқиқот ишлари олиб бориб 
Хоразм тарихининг ёритилишига ўз ҳиссасини қўшган олимлар ва уларнинг 
хизматлари ҳақида ҳам тўхталадиган бўлсак. А.И.Тереножкин Қуйи Амударё 
ҳавзасида археологик қидирув ишларини олиб бориб,қадимги даврга мансуб 
Жонбосқалъа, Тупроққалъа, Қўйқирилганқалъа ёдгорликлари тўғрисида 
маълумотлар беради
35
.
С.П. Толстов ўзининг тадқиқотлари натижасини бир қатор илмий 
адабиётларда нашр қилиш билан Хоразм тарихини ёритишда алоҳида ўрин 
эгаллади
36
.
Я.Ғуломов тадқиқотлари қадимги Хоразмда суғорилиш маданияти, Хоразм 
қишлоқ ва шаҳарларини,этник жараёнлар, давлатчилик масалалари археологик 
ашёлар ва ёзма манбалардаги маълумотлар асосида кенг кўламли тарзда 
ёритган
37
. Хоразмнинг суғорилиш тарихи билан боғлиқ кейинги тадқиқотлар 
Б.В. Андрианов ишларида чуқур ўз аксини топди
38
.Ю.А. Рапопорт Хоразм 
экспедицияси ўз фаолиятини тўхтатгач, эълон қилинмаган материаллар асосида 
қуйи Амударё ҳавзасида илк давлатчилик ва урбанистик жараёнларга оид қатор 
ишларни эълон қилди
39
. Амударёнинг ўнг соҳиллари ёдгорликларидан бири 
Тупроққалъада Е.Е.Неразик ҳам тадқиқот ишларини олиб бориб, милодий III-
асрга оид янги ашёларни топиб ўрганди
40
. Б.И. Вайнберг қадимги Хоразм 
тангалари ҳақида асар яратди
41
. Ушбу монографияда Хоразмнинг мил. авв. II 
асрдан милодий IX асрларгача бўлган ижтимоий-сиёсий тарихи нумизматик 
материаллар асосида янгича талқин қилинди.
Хоразмнинг қадимги тарихини янги маълумотлар билан бойитишга В.Н. 
Ягодин, М. Мамбетуллаев, Г. Ходжаниязов, Е. Бижанов, Ю.П. Манилов каби 
34
Ходжаниязов Ғ.Х.Қадимги Хоразм мудофаа иншоатлари.Т.,Ўзбекистон, 2007.25б. 
35
Тереножкин А.И. Археогические разветки в Хорезме СА,№ 6 1940 г.
36
С.П.Толстов Последам древнохорезмийской цивилизации М.,Наука,1948г.
37
Я.Ғуломов Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Т.,Фан,1956 й.
38
Андрианов Б.В. Проблема происхождения ирригационного земледелия и современные археологические 
исследования.1968. С. 16–25; Ўша муаллиф. Древние оросительные системы Приаралья. М., 1969. 
39
Рапопорт Ю.А. Краткий очерк истории древнего Хорезма// Приаралье в древности и средневековье.М., 
1998.С.28–39; Ўша муаллиф. Хорезм в древности // В низовьях Окса и Яксарта. Образы древнего Приаралья. М., 
2000.С.15–68. 
40
Е.Е.Неразик Сельское жилище в Хорезме (I-XIVвв)из истории жилища и Семиь Археолого-этеографические 
очерки ТХАЭЭТ-IX.М.,Наука.1976г. 
41
Вайнберг.Б.И. Монеты древнего Хорезма. М., Наука, 1977. 


546 
маҳаллий археологлар ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар. В.Н. 
Ягодиннинг илмий ишлари кенг қамровли бўлиб, истиқлол йилларида олим 
қадимги Хоразм шаҳарсозлиги ва илк давлатчилиги тарихининг қатор 
жиҳатларига бағишланган ишларини эълон қилди
42
.
XX асрнинг 80-йилларидан бошлаб жанубий Хоразмда кенг кўламда 
археологик тадқиқот ишларини олиб бораётган тадқиқотчилар Г. Ходжаниязов
43
ва
С.Болелов қадимги Хоразмнинг антик давр ёдгорликларини ўрганиш 
ишига катта ҳисса қўшдилар ва қадимги Хоразм шаҳарсозлиги ва моддий 
маданиятига оид бой археологик маълумотларни қўлга киритдилар
44
.
Хоразм археология – этнография экспедициясининг топографик 
текширувлар бўлими ходими Б.В.Андрианов томонидан 1956 йилда суғориш 
иншоотлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар жараёнида Беруний туманидаги 
Озод жамоа хўжалигининг шимолий-шарқидаги баланд қизилқум барханлари 
орасида Оқчахон ёдгорлиги очилиб,топографик харитага туширилди ва антик 
даврига оид баҳоланди. Археолог Ғ.Ходжаниязов 1982 ва1985 йиллари Оқчахон 
қалъасида қисқа мудатли тадқиқот ишларини ўтқазди.Натижада қалъанинг 
мил.авв.IV-III асрлардан милодий III-IV асрларгача аҳоли яшаган иншоот 
эканлиги, унинг икки қисмдан иборатлиги, ўша даврдаги энг катта қалъа 
бўлганлигини аниқлади
45
.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиз мустақилликка эришиши 
шарофати билан чет эллик олимлар билан археология соҳасида ҳамкорлик 
ишлари учун кенг йўл очилди. Сўнгги ўн йилдан ортиқ давр ичида 
ўзбекистонлик олимларнинг АҚШ, Франция, Япония, Россия, Германия, Хитой
каби ўнлаб хорижий давлатлар мутахассислари билан биргаликда олиб 
бораётган тадқиқот ишлари бунга далил бўла олади.Ўзбекистон Фанлар 
Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Тарих, археология ва этнография 
институти билан Австралиянинг Сидней университети олимлари ҳамкорликда 
Беруний тумани Тошхирмон ваҳосида олиб бораётган ишлар ҳам халқаро 
ҳамкорликнинг бир кўринишидир. 
 
42
Ягодин В.Н. Древнейшая государственность и проблема «Большого Хорезма» (1–2 цикл) // Вестник ККО АН 
РУз.Нукус,2007.№1.С.75–79;№2.С.70–78; Ўша муаллиф. Генезис и формирование раннехорезмийской 
государственности // История государственности Узбекистана. Т. I.Т.,Узбекистан, 2009.С. 106–131.
43
Ходжаниязов Г.Х., Ягодин В.Н., Хелмс С.У., Макларен Б.К. Раскопки на Акшаханкале // Археологические 
исследования в Узбекистане 2000 г.Самарканд, 2001.С.175–180; Ходжаниязов Ғ. Қадимги Хоразм мудофаа 
иншоотлари.Т.,Ўзбекистон, 2007. 
44
Болелов С.Б. К вопросу о южных и юго-западных связях Хорезма во второй половине I тыс. до н.э. по 
археологическим данным (древнехорезмийский археологический комплекс) // Центральная Азия. Источники. 
История. Культура.М., 2005.С.215–234; Ўша муаллиф. Хорезмийское государство // История государственности 
Узбекистана. Т. I. Т., Узбекистан, 2009.С.193–210.
45
Андрианов Б.В. Древние орасительные системы Приаралья.М.,Наука,1969.С.135.


547 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish