Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/402
Sana11.07.2022
Hajmi20,94 Mb.
#774459
TuriСборник
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   402
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Ноябрь 2021. Том 5

Название публикации:
«ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК ТИЛИДА ИЛМИЙ УСЛУБ 
ХУСУСИЯТЛАРИ» 
Стилистика соҳаси ривожланиб, тилшуносликнинг бир бўлими сифатида 
қарор топиши билан бирга, функционал услублар ва уларни тадқиқ қилиш ҳам 
кенгайиб борди. Хусусан, илмий услуб барқарорлашиб, функционал услуб 
сифатида ўз ўрнига эга бўлганидан сўнг тадқиқот объектига айланган ва уни 
янада мукаммаллаштириш, тушунарли бўлишини таъминлаш учун қатор 
изланишлар олиб борилган. Дунё тилшунослигида илмий услубга оид қатор 
тадқиқотлар амалга оширилган. Дастлаб илмий услуб стилистикага оид илмий 
ишларда бир мавзу сифатида ўрганилди. Кейинчалик илмий услуб яхлит ҳолда 
тадқиқ қилинган монографиялар вужудга келди.
Ўзбек тилшунослигида эса илмий услубга оид масалалари ўтган асрнинг 80-
йилларидан бошлаб ўрганилган. Маълумки, илмий стил тадқиқида ва унинг 
функционал услуб сифатида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлишида М. 
Мукаррамовнинг “Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили” монографияси 
катта аҳамиятга эга. Бу асарда илмий услуб ўзбек тилшунослигида илк маротаба 
монографик тарзда ўрганилган бўлиб, унда стилистика ҳақида умумий 
маълумотлар, стилистиканинг обьекти ва функционал стилистика, функционал 
стиллар тавсифи ҳақида мълумотлар берилган. Бундан ташқари, илмий стилнинг 
лингвистик ва экстралингвистик хусусиятлари яъни илмий стилнинг лексик-
семантик, морфологик ва синтактик хусусиятлари ёритилган. Адабий тил 
бирликларининг илмий стилда қўлланиши ва илмий стилнинг бошқа 
функционал услублардан фарқли жиҳатлри ўрганилган.
51
Шунингдек М. 
51
Мукаррамов M. Хозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили. - Тошкент: Фан. 1984. 


636 
Мукаррамов томонидан “Ҳозирги ўзбек адабий тили илмий стилининг семантик-
функционал аспектлари” мавзусида докторлик диссертатцияси ҳимоя 
қилинган.
52
Профессор М. Ҳакимовнинг “Ўзбек илмий матнининг синтагматик ва 
прагматик хусусиятлари” номзодлик диссертациясида илмий матн тадқиқи 
янгича йўналишдада олиб борилган бўлиб, унда имлий услуб матнларини кўп 
жиҳатдан ўрганиш мумкинлиги исботланган.
53
Қўқонлик тилшунос М. Мамадиеванинг “Ўзбек тилида илмий услубнинг 
синтактик хусусиятлари” номли монографиясида илмий услубнинг шаклланиши 
ва ўзига хос хусусиятлари, илий услуб шоҳобчалари, илмий услубда баённинг 
техник-услубий хусусиятлари, илмий матнда экспрессивлик масалалари, 
гапнинг коммуникатив мақсадга кўра турлари, тасдиқ ва инкор гапнинг 
хусусиятлари , бир бош бўлакли гаплар, кесим ва мураккаблашган содда 
гапларнинг илмий услубда қўлланиши каби мавзуларда сўз юритилган.
54
Буларга қўшимча равишда шуни айтиш мумкинки, кейинги йилларда илмий 
услубга оид бир қанча илмий мақолалар эълон қилинган. Жумладан, Н. 
Маҳмудов, Н. Маҳкамовлар томонидан бир неча мақолалар эълон қилинган.
55
Мақолаларда ўзбек тили илмий услуби турли мавзуларда тадқиқ қилинган бўлиб 
илмий услубнинг янада мукаммаллашиши учун катта аҳамиятга эга. 
Илмий услуб тилшуносликда илмий услуб, илмий проза, илмий адабиёт, 
илмий проза услуби, фан тили, илмий баён услуби, илмий адабиёт услуби, илмий 
функционал тил кўриниши тарзида турлича шаклларда номланиб келмоқда.
56
52
Мукаррамов М. Научный стиль современного узбекского литературного языка в семантико-функциональном 
аспекте. Автореферат дисс. док. фил. наук. – Ташкент, 1985. 
53
Ҳакимов М. Ўзбек илмий матнининг синтагматик ва прагматик хусусиятлари. Филол.фан.номз...дисс. – 
Тошкент, 1994. 
54
Мамадиева М. Ўзбек тилида илмий услубнинг синтактик хусусиятлари. – Тошкент: Фан, 2008. 
55
Маҳмудов Н. Илмий матнда қолиплашган ифодалар // Ўзбек тили ва адабтёти, 2019,№4. Илмий матнда термин 
таносиби ва такомили // Ўзбек тили ва адабиёти, 2020, №2.; Илмий матнда шахс, даража ва замон. Ўзбек тили ва 
адабиёти, 2019, №5; Маҳкамов Н. Илмий матнда субститутция // Ўзбек тили ва адабиёти, 2017, №5; Илмий-
индивидуал услуб // Ўзбек тили ва адабиёти, 2018, №6.; Ўзбек тили илмий услубининг шаклланиши ва тараққиёти 
// Ўзбек тили ва адабиёти, 2019, №5. 
56
Каримов С. Ўзбек тили функционал стилистикаси. – Смарқанд, 2010. – 30-б. 


637 
Бугунги кунда тилшуносликда илмий услуб ва илмий баён улуби терминлари кўп 
қўлланилади. Илмий услубнинг ўзининг объектига, мақсад ва вазифасига ва 
алоҳида хусусиятларга эгадир. 
Илмий матнларни тил ва услуб жиҳатдан ўрганиш, мазкур услубда баённинг 
энг мақбул вариантларини тавсия этиш, ушбу услуб қонуниятларини аниқлаш 
илмий услубнинг объекти ҳисобланади. Тил бирликларининг фан соҳасида, 
илмий баён жараёнида ишлатилиши мазкур услубнинг шаклланишига асос 
бўлди. 
57
Илмий нутқнинг мақсад ва вазифаси илмий алоқадан: информатция 
берувчи – олимлар, қабул қилувчи – олий маълумотли кишилардан: алоқа 
формаси ёзма ёки оғзаки адабий нутқ формасидан иборат бўлишидир.
58
Бунда 
“информатция” атамаси “мазкур нутқий ахборотда мужассамлашган, узатиш, 
сақлаш ҳамда қайта ишлаш объекти деб қаралувчи маълумотлар тушунилади”
59
.
Илмий услуб фан тилидир. Бу услуб шу даражада кенг қамровлики, барча 
фанларнинг тил хусусиятларини ўрганади. Унда тилнинг умумий 
қонуниятларига, хусусан, адабий тил меъёрларига бўйсунилади. Бу жиҳати 
билан илмий услуб расмий услубга яқин туради. Илмий услубдаги матнлар 
бошидан охиригача мантиқий фикрлаш, мулоҳаза қилиш, муҳокама юритиш,
берилган маълумотни исботлашга бағишланган бўлади. Булар орқали 
тадқиқотчи ёки илмий изланувчи қўйилган мавзуга, масалага ечим топади ва 
хулоса орқали фикрини якунлайди. Илмий матн қисқа, лўнда ва тушунарли 
бўлиши зарур. Соҳага оид терминлардан унумли фойдаланиш, фикрларнинг 
мантиқий изчилликда жойлашиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Илмий услубнинг бошқа услубларда бўлгани каби икки муҳим белгиси бор. 
Булар лингвистик ва экстралингвистик белгилардир. Экстралингвистик омиллар 
орқали бир услубнинг бошқа услубдан фарқли томонлари, ўзига хослиги 
57
Ўша ерда.
58
Мукаррамов M. Хозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили. - Тошкент: Фан. 1984. – 16-б. 
59
Ахманова О.С. Словар лингвистических терминов. – Москва, 1966. – С.178. 


638 
билинади. “Экстралигвистик омиллар – бу муаййан фаннинг тараққиёти ва унинг 
жамият ҳаётидаги аҳамияти, илмий амалиёт мақсадлари, ушбу фан объектининг 
ўрганилганлик даражаси ва соҳаларнинг ихтисослашуви, шунингдек илмий 
ижоднинг психологик хусусиятларидир”
60
. Илмий тафаккур қилишда фақат 
факт ва далилларга тайанилади, экстралингвистик омиллар эса илмий баён 
услубининг шаклланишида, шунингдек унинг юзага келишида муҳим ўринга эга.
Илмий адабиётларда илмий баён услубининг экстралинвистик белгилари 
тўғрисида турли хил қарашлар мавжуд. Илмий стилни ўрганган тилшунос олим 
М. Мукаррамов илмий стилнинг экстралигвистик белгилари сифатида илмий 
стил сатҳи, илмий стилнинг жанр хусусиятлари, унинг яхлитлиги, композитцион 
қурилиши кабиларни кўрсатади. 
61
Бунда илмий стил сатҳлари сифатида 
аниқлик, логик изчиллик, объективлик, қисқалик, тўлиқлик, кабилар орқали 
илмий баён шаклланади. Илмий стилнинг сатҳлари лингвистик белгилар орқали 
намоён бўлади. 
Аниқлик – илмий баёнда аниқлик муҳим аҳамиятга эга бўлиб у сўзларнинг 
бир маънода қўлланилишида, терминларнинг ўринли берилишида кўринади. 
Илмий матн – тил бирликларининг фан соҳасида, илмий баён жараёнида 
ишлатиладиган, объектив борлиқни идрок етишда фақатгина далил ва фактларга 
таянадиган матн.
62
Илмий стилда табиат ва ижтимоий ҳаётдаги ҳодисалар аниқ 
таърифланади, тушунтирилади. Бу стил алоҳида махсус функцияга ега еканлиги 
билан ажралиб туради
63
. Илмий стилга берилган таърифлардан кўриниб 
турибдики, аниқлик ушбу услубнинг енг асосий хусусияти ҳисобланади. 
Логик изчиллик – абстракт отлар ва терминларнинг кўп қўлланишида, 
фикрнинг бир-бирига мантиқий боғлланишида, изчил баён этилишида, 
такрорнинг кўп бўлишида, такрорнинг илмий нутқ учун норма экнлигида, илмий 
60
Сенкевич М. П. Стилистика научной речи и литературное редактирование научный произведений. – Москва: 
ВШ, 1934, С.34. 
61
Мукаррамов M. Хозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили. - Тошкент: Фан. 1984. – 16-32-б. 
62
Qurbonova M., Yo’ldoshev M. Matn tilshunosligi. – Toshkent: Universitet, 2014. – 104-bet. 
63
Halilova M. O’zbek stilistikasi asoslari. – Farg’ona, 2009. – 47 -bet. 


639 
нутқда изчилликни юзага келтирувчи махсус ўзига хос сўз ва бирикмаларнинг 
мавжудлигида акс этади.
64
Буларга қўшимча илмий баёнда логик изчиллик 
бўлмаса, фикрлар мантиқий кетма-кетликда берилмаса, ўрганилаётган мавзу 
мукаммал бўлмайди. 
Объективлик – ҳар қайси илмий тадқиқотнинг объекти кўрсатилиши 
бугунги кундаги илмий ишларнинг талабидир. Айнан шу орқали берилаётган 
назариялар исботланади. Булар фикрнинг мисоллар, фактик материаллар, 
теорема ва формулалар билан исбот қилинишида янада аниқ кўринади. “Илмий 
матнниг объективлиги деганда борлиқдаги нарса-ҳодисаларни ҳаққоний акс 
эттириш ва холисона баҳо бериш тушунилади. Аммо бу жараён ниҳоятда қийин 
бўлиб, унинг реаллашувида фақатгина тил бирликларига тайаниб иш кўриш 
қийин кечади”
65

Қисқалик – илмий баёнда фикрлар аниқ ва қисқа бўлиши лозим. Унда 
баддий услубда бўлгани каби нарса ва ҳодисаларни батафсил тасвирлаш керак 
емас. Бундай ҳолат юз берса, ўқувчининг диққати бўлинади, мавзудан 
йироқлашиши кузатилади. 
Тўлиқлик – илмий услубда фикрлар тўлиқ гаплар орқали ифодаланади. 
Сўзлашув услубида бўлгани каби тўлиқсиз гаплардан ёки бадиий услубдагидек 
атов гаплардан фойдланиш кузатилмайди. Муаллиф фикрининг тўлиқ
исботланиши илгари сурилаётган назарияларга ўқувчининг қўшилишини, 
қўллаб-қўвватлашини таъминлайди. 
Илмий стилнинг муҳим хусусияти деб яна шуни кўрсатиш лозимки, илмий 
баён умумий ва мавхум бўлишига қармасдан, мантиқийлик яққол сезилиб 
туради. Бундан иккинчи хусусият, яни бу стилда қўлландиган лисоний 
бирликларнинг ишлатилиш даражаси ва стилга хос бўёғи келиб чиқади. Илмий 
стилнинг типик бўлган хусусиятлари қуйидагича: 
64
Ўша асар. – 16-б. 
65
Каримов С. Ўзбек тили функционал стилистикаси. – Смарқанд, 2010. – 39-б. 


640 
1)
Терминларнинг қўлланиши; 
2)
Бир маънолилик; 
3)
Образлиликнинг деярли булмаслиги; 
4)
Яширин эмотсионаллик; 
5)
Баённинг объективлиги; 
6)
Баённинг қуруқ ва қатъийлиги.
66
Ҳақиқатда, илмий услуб дейилганда дастлаб терминлар кўз олдимизга 
келади. Ҳозирги пайтда маълум бўлган барча фанлар ўзининг терминларига 
эгадир. “Илмий матн у ёки бу миқдордаги терминларсиз мавжуд бўла 
олмайди”
67
. Чунки термин орқали илмий матн аниқ ва қисқаликка эга бўлади. 
Бундан ташқари, олимлар фанларнинг терминлашганлигига қараб, унинг 
ривожланиш даражасини белгилайдилар. Илмий матнда терминлар бир маънода 
қўлланилади. Юқорида кўриб ўтилганидек, илмий услуб матнларида 
қўлланадиган терминлар кўлами уни бошқа услублардан фарқини яққол намоён 
қилади. Илмий услубнинг қўлланилиш доираси бошқа услубларга қараганда тор 
бўлгани учун, унда турли арго, жаргон ва шу каби бошқа лексемалар қўлланила 
олмайди. Сўзлар бир маънода қўлланилади, синонимия омонимия каби 
ҳодисалар контекстда қўлланмайди. Буларга қўшимча, илмий стилда яширин 
образлилик ва эмотционаллик мавжуд. “Ҳар қандай услуб матни бирор муаллиф 
томонидан яратилар экан, ана шу яратилган ижодий матн хоҳ у бадиий, хоҳ у 
публитцистик, хоҳ илмий услуб матни бўлсин, ўша матнда муаллифнинг 
объектга нисбатан хусусий муносабати акс этади”.
68
Табиийки, ифодаланган 
хусусий муносабатда яширин образлилик ҳам, эмотционаллик ҳам бўлиши 
мумкин. Яна шуни айтиш ўринлики, илмий услубда айниқса аниқ фанларнинг 
илмий баён услубида баён қуруқ ва қисқа бўлади. Боиси, аниқ фанлар учун 
рақамлар, формулалар хосдир.
66
Sultonsaidova S. Sharipova O’. O’zbek tili stilistikasi. – Toshkent, 2009. – 21-bet.
67
Маҳмудов Н. Илмий матнда термин такомили ва таносиби // Ўзбек тили ва адабиёти, 2020, №2. – 3-бет. 
68
Xакимов М., Газийева М. Прагмалингвистика асослари. – Фарона, 2020. – 310-bet.


641 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish