207-модда. Зарарни ундириш тартиби Ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда етказилган зарар суммаси айбдор ходимдан иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади. Фармойиш зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир ой ичида чиқарилиши мумкин.
Етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат ўтган бўлса, зарар суд тартибида ундирилади.
208-модда. Корхонага унинг раҳбари томонидан етказилган зарарнинг тўланиши Корхона мулкдори ёки у ваколат берган орган билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган корхона раҳбари томонидан корхонага етказилган зарар ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга риоя этилган ҳолда тўланади.
Корхона раҳбаридан етказилган зарарни ундириб олиш суд тартибида амалга оширилади. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон қонуни таҳриридаги қисм)
209-модда. Зарарни ундириш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи Иш берувчининг мол-мулкига етказилган зарарни ундириш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
210-модда. Ходимдан ундириладиган зарар миқдорининг суд томонидан камайтирилиши Суд айбнинг даражаси ва шаклини, аниқ ҳолатларни ва ходимнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб ундириладиган зарар миқдорини камайтириши мумкин.
Суд ундириладиган зарар миқдорини камайтириш ҳақидаги келишув битимини тасдиқлашга ҳақлидир.
Ходимдан ундириладиган зарарнинг миқдорини, агар зарар ғаразли мақсадлар билан содир қилинган жиноят натижасида етказилган бўлса, камайтиришга йўл қўйилмайди.
XIII БОБ. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ 211-модда. Меҳнатни мухофаза қилиш талаблари
212-модда. Ходимнинг меҳнатни мухофаза қилиш нормалари, қоида ва йўриқномаларига риоя этиш мажбурияти
213-модда. Ходимнинг меҳнатни мухофаза қилиш хақида маълумот олиш ҳуқуқи
214-модда. Тиббий кўрик
215-модда. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш
216-модда. Меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларига ажратиладиган маблаглар
217-модда. Ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув, шахсий химоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш
218-модда. Соглиги холатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
219-модда. Ходимнинг ўз хаёти ёки соғлиғига тахдид солаётган ишни бажаришни рад этиш ҳуқуқи
220-модда. Ногиронлар меҳнатини мухофаза қилишнинг қўшимча чоралари
221-модда. Ходимларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш
222-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ҳисобга олиб бориш ва текшириш
223-модда. Меҳнатни мухофаза қилишнинг холати устидан назорат қилиш ва текширув ўтказиш