Bog'liq 6.-SXBX Suv xo‘jalik tashkilotlarida asosiy vositalar hisobi
Бошқа юридик ва жисмоний шахслардан асосий воситалар ташкилотга (омборга) келиб тушганда ташкилот раҳбари томонидан тузилган доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан АВ-1-сон шаклдаги бюджет ташкилотларида асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида далолатнома икки нусхада тузилади. Мазкур далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва унга ушбу асосий воситага тегишли бўлган барча техник ҳужжатлар (паспорт, чизмалар ва бошқалар) илова қилинади.

Агарда асосий воситалар ташкилот ичида бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтказилса (ёки ташкилотнинг бир бўлимидан иккинчисига берилса) у ҳолда АВ-2-сон шаклдаги асосий воситаларни ички жойдан-жойга кўчириш бўйича юк хати тўлдирилади.
Қўшимча қурилган, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, реконструкция ёки модернизация қилинган асосий воситалар бўйича тугалланган ишларни қабул қилиш АВ-3-сон шаклдаги қўшимча қурилган, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, реконструкция ёки модернизация қилинган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома мазкур ишларни амалга оширган ва қабул қилиб олган шахслар томонидан имзоланади.

86. Асосий воситалар омбордан ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган 434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) бўйича берилади. Мазкур юк хати (талабнома) икки нусхада ёзилади. Биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси эса, мазкур асосий воситани берган моддий-жавобгар шахсда қолади.