Маърузачи: Бухгалтерия ҳисоби ва аулит кафедраси доценти Табаев Азамат Зарипбаевич
МАВЗУ: СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ
СУВ ХЎЖАЛИГИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ФАНИ
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР -
қонунчиликка мувофиқ зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкилот томонидан узоқ вақт давомида (бир йилдан ортиқ) фойдаланадиган, шунингдек, ижарага бериши мумкин бўлган моддий активлардир.
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҚУЙИДАГИЛАР НАТИЖАСИДА ТАШКИЛОТ БАЛАНСИГА КИРИМ ҚИЛИНАДИ:
олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;
капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш;
беғараз келиб тушиш;
товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш;
асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар.
СОТИБ ОЛИНГАН АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ҚИЙМАТИ ҚУЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРДАН ТАШКИЛ ТОПАДИ:
етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
асосий воситаларни сотиб олиш (қуриш) муносабати билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари, шу жумладан божхона божлари ва йиғимлари (агар улар қопланмаса);
асосий воситаларни сотиб олиш (қуриш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
асосий воситаларни етказиб бериш (қуриш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
активдан фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
Асосий воситаларни сақлаш учун моддий жавобгар бўлган шахслар асосий воситаларнинг инвентар рўйхатини (АВ-13 сон шакл) юритиши керак. Моддий жавобгар шахслар асосий воситаларнинг сақланишини кузатиб борадилар ва барча ўзгаришлар ҳисобини юритадилар.
Моддий жавобгар шахс алмашган тақдирда унинг жавобгарлигида бўлган асосий воситаларни инвентаризацияси ўтказилади ва бу ҳақда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади. Бу далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.