Ушбу формулани юқорида келтирилган механизмлар учун қўллаймиз. 2.2-расмда кўрсатилган ричагли механизм учта қўзғалувчи звено ва тўртта қуйи кинематик жуфтлар – А,В,С ва D нуқталардаги шарнирлар. Олий кинематик жуфт ва ортиқча звенолар йўқ.
Хулоса: механизм битта чиқиш звеносига эга.
2.3-расмдаги ричагли механизм тўртта қўзғалувчи звенога ва бешта қуйи айланма кинематик жуфтга эга:
Хулоса – механизм иккита чиіиш звеносига эга, яъни механизмни ҳаракатга келтириш учун унинг иккита звеносига ҳаракат бериш керак.
Кўпчилик механизмлар битта эркинлик даражасига эга, бу механизмнинг анализида W қ 2 келиб чиқиши иккита кириш звеноси бор хулосага келиш мумкин 2.3-расмда кўрсатилганидек. Иккинчи эркинлик даражасини бўлиши ёрдамчи шартлар орқали тушинтирилади.
2.1а-расмда кўрсатилган ричагли механизмни кўриб чиқамиз: унда учта қўзғалувчи звено ва тўртта қуйи кинематик жуфтлар – учта айланма ва битта илгарланма.
2.1б-расмда кулачокли механизм учун структура формуласини ёзамиз. Бу механизм учта қўзғалувчи звенога, А, В ва С нуқталарда учта қуйи кинематик жуфтларга ва К ролик кулачок билан контакт нуқтасида битта олий кинематик жуфтга эга.
Механизм иккита эркинлик даражасига эга, бу унинг иккита чиқиш звеноси борлигини билдирмайди, бунда битта кириш звеноси – кулачок бор.
Иккинчи эркинлик даражаси – бу ролик 2-нинг айланма ҳаракатидир. Ролик ўіи яхши ёғланганда, у кулачок сиртида юмаланади, ролик ўіида тиіилганда (заклинивает) ролик 3 звенога нисбатан қўзғалувчи бўлиб, кулачок сиртида сирпанади. Умумий ҳолатда ролик сирпаниб юмаланади, яъни унинг ҳаракати механизм бошқа звенолар ҳаракатига боғлиқ бўлмайди. Хулоса: Механизм битта бош ҳаракатчанликка - 1 кириш звеносига ва битта жойли (местный) ҳаракатчанликка 2 звено ҳракатига боғланмаган.
2.1в-расмда тишли механизм учта қўзғалувчи звенога (1, 2 ва 3 тишли ғилдираклар), учта қуйи айланма кинематик жуфтга ва тишли ғилдираклар илашмасидаги иккита олий кинематик жуфтларга эга:
Хулоса: механизм битта кириш звеносига эга: 1 тишли ғилдиракка.
“қайтарувчи боғланиш ёки ортиқча звено” тушунчаларини яхши тушунтириш учун 2.4а-расмдаги ричагли механизмни кўриб чиқамиз.
Бундай механизмни шарнирли параллелограм дейилади, унинг звенолари мос равишда тенг ва параллелдир: биринчи звено учинчи звенога тенг ва пареллел, иккинчи - стойка АD. Бу механизмнинг эркинлик даражаси бирга тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |