Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Механика факультети “Металларга босим билан ишлов бериш” кафедраси
2-курс 82-18 ПИЧ гуруҳи
“Ахборот ва мураббийлик соати”нинг
1-СОНЛИ БАЁННОМАСИ
7 сентябрь 2019 й. Тошкент ш.
Катнашдилар: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов ва гуруҳ талабалари.
Кун тартиби
1. “Азиз ва ягонасан жонажононим Ўзбекистоним” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган мустақиллик дарси. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг порлоқ хотирасини ёд этиш.
2. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та мухим ташаббусда белгилаб қўйилган тўртинчи ташаббус бўйича-ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарининг мазмун моҳиятини тушунтириш.
3. Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
4. Талабалар билан индивидуал сухбат, дарсга яхши қатнамаётган ҳамда фанлардан қарздор бўлган талабалар муҳокамаси.
С ўзга чиқди: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов сўзга чикиб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирдирганлигини айтиб ўтди.
Халқимиз ўзининг қисқа муддат - 28 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади. У ўз сўзида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи холи, буюк хизматлари, Ислом Каримов олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари ҳақида гапириб ўтди.
Сўзга чиқди: Гуруҳ сардори Ш. Нажмиддинов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов ёшларимиз ўрганишдан ҳеч қачон чарчамасликларини, ўрганиш, интилиш ҳеч қачон айб саналмаслигини, ниманидир билмаса, уни ўрганиш зарур эканлигини ёшларимизга қарата айтганлар. Авваламбор, энди ҳаётга кириб келаётган ёшларга нима лозим деб сўралса, ўрганиш, ўрганиш ва яна бир бор ўрганиш кераклигини такрор ва такрор айтганлар. Касб ўрганган, илм ўрганган киши, ўзбекона айтганда, ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаслигини барча ўзбекистонлик ёшларга айтиб ўтганликларини ёдга олди. Бугунги кунда муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев юртимизни ривожланиши учун мисли кўрилмаган ишлар олиб бораётганликларини, халқ учун барча шарт-шароитлар яратилишида шахсан ўзлари бош бўлаётганликларини таъкидлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |