Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим


Кейсдаги асосий муаммо умумий харажатни энг кам бўлиши учун



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/113
Sana28.06.2022
Hajmi1,71 Mb.
#711807
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   113
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Кейсдаги асосий муаммо умумий харажатни энг кам бўлиши учун 
бажариладиган тақсимотни Ехcел ёки Аccесс дастурлари ёрдамида 
иқтисодий масалаларни ечишнинг энг мақбул (оптимал) вариантларини 
ишлаб чиқишга қаратилган. 
MS Excel да иқтисодий масалаларни ечиш 
Иккита нон заводига ун иккита омбордан келтирилади. Бир суткада 
биринчи нон заводига 50 тонна, иккинчисига 90 тонна ун зарур. Биринчи 
омбордан бир суткада 60 тонна, иккинчисидан 80 тонна ун олиш мумкин. 
Бир тонна унни биринчи омбордан биринчи заводга етказиш учун 1400 сўм, 
иккинчи омборга етказиш учун 2000 сўм сарф-ҳаражат бўлади. Бир тонна 
унни иккинчи омбордан биринчи нон заводига етказиш учун 1200 сўм, 


160 
иккинчисига етказиш учун 1600 сўм сарфланади. Унни ташишга кетадиган 
умумий ҳаражат энг кам бўлиши учун қандай ташиш тақсимоти бажарилиши 
керак. 
Ҳозирги кунда электрон жадваллар катта имкониятларга эга бўлиб, 
улардан статистика маълумотларини тайёрлашда, таълим жараёнида, 
ҳисобчилар, банк, молия ҳодимлари фаолиятида ва турли бошқа соҳаларда 
турли мақсадларда фойдаланилмоқда. 
Електрон жадваллар билан ишлашга мўлжалланган дастурларга 
Миcрософт MS Excel, Лотус, Қуаттро Про киради. Шулардан энг кенг 
тарқалгани Оффиcе гуруҳига тааллуқли MS Excel жадвал процессоридир.
Электрон 
жадваллар 
асосан 
иқтисодий 
масалаларни 
ечишга 
мўлжалланган бўлсада, унинг таркибига кирувчи воситалар бошқа соҳага 
тегишли масалаларни ечишга ҳам, масалан, формулалар бўйича ҳисоблаш 
ишларини олиб бориш, график ва диаграммалар кўришга ҳам катта ёрдам 
беради. Шунинг учун MS Excel дастурини ўрганиш муҳим аҳамият касб 
этади ва ҳар бир фойдаланувчидан MS Excel билан ишлай олиш кўникмасига 
эга бўлиш талаб этилади.
Инсон ўз иш фаолияти давомида кўпинча бирор керакли маълумот олиш 
учун бир хил, зерикарли, баъзида эса, мураккаб бўлган ишларини бажаришга 
мажбур бўлади. Миcрософт MS Excel дастури мана шу ишларни 
осонлаштириш ва қизиқарли қилиш мақсадида ишлаб чиқилгандир. 
Миcрософт MS Excel электрон жадвали ҳисоблаш воситаси сифатида 
қаралиб, иқтисодий ва молиявий масалаларни ечишда ёрдам берибгина 
қолмай, балки ҳар кунги харид қилинадиган озиқ-овқатлар, уй-рўзғор 
буюмлари ҳамда банкдаги ҳисоб рақамлари ҳисоб-китобини олиб боришда 
ҳам ёрдам берувчи дастурдир. 
MS Excel электрон жадвали ҳисоб-китоб учун мўлжалланган. MS 
Excel электрон жадвалида жадвалга формулалар ёзиш, диаграммалар билан 
ишлаш, бошқа программалар билан ахборот алмашиш, битта файл (китоб)да 
бир нечта варақ очиб ишлатиш, макрослар ёзиш ва уларга Висуал Басиcда 
ўзгартиришлар киритиш, тайёр ҳужжатларни принтерда чоп этиш ва шу каби 
бир қанча амалларни бажариш мумкин. MS Excel бош менюси буйруқлари ва 
ускуналар қатори тугмалари Word матн муҳарририникига ўхшаб кетади ва 
номи бир хил менюлар худди Word даги каби ёки шунга ўхшаш вазифаларни 
бажаради.
Жадваллар асосий ва ҳосила маълумотларга эга бўлишлари мумкин. 
Электрон жадвалларнинг афзаллиги шундаки, улар ҳосила маълумотларнинг 
автоматик равишда ҳисоблашларни ташкил қилишга имкон беради. Бу 
мақсадда жадвалларнинг катакчаларида формулалар қўлланилади. 


161 
Агар катакчадаги маълумот « = » белгисидан бошланса, унда MS Excel 
дастури уни формула деб қабул қилади. Демак, катакчага формулани 
киритишни бошлаш учун, « = » тугмасини босиш керак. Аммо формулалар 
сатридаги «Изменить формулу» тугмасида босиш билан формула 
киритилиши бажарилса, анча қулайликлар яратилади. Бу ҳолда формулалар 
сатрининг тагида Формулалар палитраси очилади ва унда формуланинг 
ҳисобланган қиймати кўрсатилади. 
Формула – бу мавжуд қийматлар асосида янги қийматларни 
ҳисобловчи тенгламадир. Формулалар ёрдамида электрон жадвалда кўпгина 
фойдали ишларни амалга ошириш мумкин. Электрон жадваллар 
формулаларсиз оддий матн муҳарририга айланиб қолади. Формулаларсиз 
электрон жадвалларни тасаввур қилиш қийин. 
Жадвалга формулани қўйиш учун уни керакли катакчага киритиш 
керак. Формулаларни хам бошқа маълумотлар сингари ўзгартириш, саралаш, 
улардан нусха кўчириш ва ўчириш мумкин. Формуладаги арифметик амаллар 
сонли қийматларни ҳисоблашда, махсус функциялар матнларни қайта 
ишлашда ҳамда катакчадаги бошқа қийматларни ҳисоблашда ишлатилади. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish