Атама
|
Ўзбек тилида
|
Актив режим
|
Биполяр транзистор эмиттер ўтишининг тўғри ва коллектор ўтишининг тескари силжишига мос келувчи улаш режими.
|
Берк режим
|
Биполяр транзистор эмиттер токининг ноль қийматига мос келувчи улаш режими.
|
Валент зона
|
Тўлдирилган зоналардан энг юқоридагиси (қўзғотилмаган валент электронлари энергияси қийматларининг мажмуаси).
|
Варикап
|
Тўсиқ сиғими ва тескари йўналишдаги кучланиш орасидаги муносабатдан фойдаланишга асосланган ва электр жиҳатдан бошқариладиган сиғим элементи сифатида ишлатишга мўлжалланган яримўтказгич диод
|
Дрейфли транзистор
|
Ноасосий заряд ташувчиларнинг база соҳаси бўйлаб кўчиши учун асосан дрейф йўли билан амалга ошадиган транзистор.
|
Дрейфсиз транзистор
|
Ноасосий заряд ташувчиларнинг база соҳаси бўйлаб кўчиши учун асосан диффузия туфайли амалга ошадиган транзистор.
|
Затвор
|
Майдоний транзистор бошқарувчи кучланиш қўйиладиган электроди.
|
Инверс режим
|
Биполяр транзистор эмиттер ўтишининг тескари ва коллектор ўтишининг тўғри силжишига мос келувчи улаш режими.
|
Исток
|
Майдоний транзисторнинг шундай электродики, у орқали заряд ташувчилар каналга оқиб киради.
|
Каналнинг текис ўзгариш режими
|
Майдоний транзисторнинг канал геометрияси ва ўтказувчанлиги асосан кўндаланг электр майдони билан белгиланадиган режими.
|
Коллектор ўтиш
|
База ва коллектор соҳалари орасидаги электр ўтиш.
|
Кўчкили кучма диод
|
Тескари йўналишда уланганда эркин заряд ташувчилар концентрациясининг кўчкисимон кўпайиши режимида ишлайдиган ва ўта юксак частотали тебранишлар манбаи сифатида фойдаланиладиган яримўтказгич диод.
|
Майдоний транзистор
|
Канали бўйича оқадиган ток бошқарувчи ва кириш электродлари орасига қўйилган кучланиш таъсирида ҳосил бўладиган кўндаланг электр майдони ёрдамида бошқариладиган транзистор.
|
МДЯ-тузилма
|
Металл-диэлектрик-яримўтказгич кетма-кетлигидан иборат тузилма.
|
н-турдаги яримўтказгич
|
Ўтказувчанлик электронлари асосий заряд ташувчилар бўлиб хизмат қиладиган яримўтказгич.
|
Потенциал тўсиқнинг баландлиги
|
Эркин заряд ташувчилар потенциал энергияси қийматларининг потенциал тўсиқ чегараларидаги фарқи
|
р-турдаги яримўтказгич
|
Ўтказувчанлик коваклари асосий заряд ташувчилар бўлиб хизмат қиладиган яримўтказгич.
|
п-н ўтишли майдоний транзистор
|
Канали иккита параллель п-н ўтиш орасига жойлашган майдоний транзистор.
|
п-н ўтишни тўғри
йўналишда улаш
|
Ўтишни шундай улашки, бунда қўйилган кучланиш таъсирида потенциал тўсиқнинг баландлиги камаяди.
|
п-н ўтишни тескари йўналишда улаш
|
Ўтишни шундай улашки, бунда қўйилган кучланиш таъсирида потенциал тўсиқнинг баландлиги ортади.
|
п-н ўтишнинг тешилиши
|
п-н ўтишга тескари йўналишда қўйилган кучланиш муайян критик қийматга эришганда ўтиш дифференциал ўтказувчанлигининг кескин ортиши ҳодисаси.
|
п-н ўтишнинг кўчкисимон тешилиши
|
Эркин заряд ташувчиларнинг п-н ўтишдаги кучли электр майдони таъсирида кўчкисимон кўпайиши туфайли содир бўладиган электр тешилиши. Бунда заряд ташувчилар валент электронларни қўзғотиш ҳисобига янги электрон-ковак жуфтлар ҳосил қилиш учун етарли энергияга эга бўладилар.
|
Силжиган ўтиш
|
Электр кучланиш қўйилиши билан электр мувозанати бузилган ўтиш.
|
Сток
|
Майдоний транзисторнинг шундай электродики, у орқали заряд ташувчилар каналдан оқиб чиқади.
|
Транзистор
|
Бир ёки бир нечта электр ўтишли, уч ёки ундан кўп электродли, электр сигнали қувватини кучайтириш учун яроқли, электр ўзгаришларни амалга оширувчи яримўтказгич асбоб.
|
Туннель диод
|
Айниган яримўтказгич асосидаги диод. Тўғри йўналишда уланган бундай диоднинг ВАХида туннель ҳодисаси туфайли манфий дифференциал ўтказувчанликка эга бўлган бўлак пайдо бўлади.
|
Тўйиниш режими
|
Биполяр транзистор ҳам эмиттер, коллектор ўтишларининг тўғри силжишига моc келувчи улаш режими.
|
Электрон-ковак ўтиш (п-н ўтиш)
|
Бири р-турдаги, иккинчиси н- турдаги электр ўтказувчанликка эга бўлган икки яримўтказгич соҳалари орасидаги ўтиш.
|
Эмиттер соҳаси
|
Яримўтказгич асбобнинг заряд ташувчиларни база соҳасига инжекция қилиш учун хизмат қиладиган соҳаси.
|
Энергетик зона
|
Кристаллдаги электронлар тўлиқ энергияси қийматларининг чекланган узлуксиз ёки квази узлуксиз соҳаси.
|
Эмиттер ўтиш
|
Эмиттер ва база соҳалари орасидаги электр ўтиш.
|
Яримўтказгич диод
|
Бир электр ўтишли, икки электродли, электр ўзгаришларни амалга оширувчи яримўтказгич асбоб.
|
Ўтказувчанлик зонаси
|
Қўзғотилган электронлар бўлиши мумкин бўлган энг пастки бўш зона.
|