Пардали, гибрид ва ярим ўтказгичли ИМСларнинг бир – биридан фарқи нимада?
Нима сабабли транзисторли тузилма турли ИМС элементлари ясашда асосий ҳисобланади ?
Интеграл микросхема элементларини изоляцияси қандай амалга оширилади ?
Рақамли ва аналог ИМСларнинг мураккаблик даражаси (интеграция даражаси) қандай аниқланади ?
Аналог ИМСларда қандай сигналлар қайта ишланади ? Рақамлидачи?
11– ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ Интеграл кучайтиргич характеристика ва параметрларини тадқиқ этиш Ишнинг мақсади: Тажриба йўли билан униполяр транзисторнинг вольт-ампер характеристикасини (ВАХ), кучайтиргич босқичининг амплитуда ва амплитуда - частотавий характеристикаларни ўлчаш, кучайтиргич элементлари параметрлари унинг хусусиятларига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишдан иборат.
Затвори тескари силжитилган р-n ўтиш билан бошқариладиган униполяр транзистор сток-затвор характеристикалари ва сток характеристикалари оилалари 11.1-расмда келтирилган.
Ўрганилаётган р-каналли КП103И турдаги транзисторнинг иш режими UЗИ>0 мос келади.
11.1- расм. р-n ўтиш билан бошқариладиган униполяр транзистор
сток-затвор характеристикалари ва сток характеристикалари оилалари
Бунда затвор токи нольга яқин бўлади (0,001 мкА га яқин, тескари уланган р-n ўтиш токи).
Одатда транзисторнинг ишчи нуқтаси динамик сток-затвор характеристика тўғри чизиқли соҳасининг ўртаси яқинида олинади. Бунда биполяр сигналлар учун динамик диапазоннинг максимал қийматига эришилади.
11.2-расмда кучайтиргич босқичининг принципиал схемаси кўрсатилган. СР1 ва СР2 конденсаторлар каскадларни ўзгармас ток бўйича ажратиб туради. R3 резистор эса затвор занжирида зарядларнинг оқишини таъминлайди.
Униполяр транзисторли схемалар ишлашини таҳлил қилишда транзисторнинг кичик сигнал (дифференциал) параметрлари ишлатилади; R1– ички (дифференциал) қаршилик, S-сток-затвор характеристикасининг ишчи нуқтадаги тиклиги. Юқори частоталарда транзисторнинг электродлари орасидаги (СЗИ, СЗС, ССИ – номланиши мос равишда кириш, узатиш ва чиқиш) сиғимлари ҳисобига олиниши керак. Ўрта частоталарда – схеманинг реактив компоненталари ҳисобга олинмаса, кучланиш бўйича кучайтириш коэфициентини ҳисоблаш учун К0=S(RЮ) формулани топиш қийин эмас, бу ерда RЮ– юклама қаршилиги.
11.2- расм. Кучайтиргич босқичининг принципиал схемаси.
Юқори частоталарда юкламани шунтловчи сиғимларни эътиборга олмасликни иложи йўқ. Шунтловчи сиғимларни берилган каскаднинг чиқиш сиғими, кейинги каскаднинг кириш сиғими (юклама сиғими) ва монтажнинг паразит сиғими ташкил этади. Бу сиғимлар ўзаро параллел уланган. Транзисторнинг тури ва RЮберилган ҳолда ўтказиш оралиғи кенглигини фақат сиғим қаршилик (RC) қийматини кичиклаштириб кенгайтириш мумкин. Лекин бу ҳолда кучайтириш коэффициенти КU камаяди.
Паст частоталарда (ПЧ) ажратувчи конденсатор (СР) нинг қаршилиги сезиларли бўлади. Кучайтиргичнинг ўтказиш поласасини ПЧ томонига кенгайтириш учун СР ва RЮ қийматларини ошириш зарур.
Кучайтиргичнинг частотаси бўйича ўтказиш оралиғини кенгайтиришнинг ва демак, кучайтирилган импуль сигналларининг бузилишини камайтиришнинг усулларидан бири кучайтиргичга корректорловчи қўшимча махсус занжир улашдан иборат. Бундай занжирли кучайтиргич принципиал схемаси 11.3. а-расмда келтирилган. RФ, СФ занжир кучайтиргичнинг паст частотадаги хусусиятларини, LК дроссель эса – юқори частотадаги хусусиятларини яхшилайди. Уларнинг таъсири коррекцияланмаган кучайтиргичда кучайтиришни пасайиши кузатиладиган маълум частотаталр оралиғида транзисторнинг чиқиш (сток) занжирида қаршиликни оширишга асосланган. Паст частотаталарда чиқиш занжирининг эквивалент схемасини 9.3. б-расмда келтирилгандак кўрсатиш мумкин. Уни чизишда R1ва RФ қиймати RСдан жуда катта деб фараз қилинган (частота бўйича кенг оралиқли кучайтиргичларда амалиётда, кўп ҳолларда, шундай бўлади). Ушбу эквивалент схемадан кўриниб турибдики, агар Rф Сфва RЮ СР кўпайтмалар тенглиги бажарилса, чиқиш кучланиши частотага боғлиқ бўлмайди.
LK дроссел (транзисторнинг сток занжирида юқори частотани коррекцияловчи элемент) қўшиш кучайтиргичнинг чиқиш занжирида параллел тебраниш контур ҳосил қилади. Бу тебраниш контурининг резонанс частотаси fРЕЗ корректорланмаган кучайтиргич юқори чегаравий частотасига яқин қилиб олинади. Резонанс частотасида ва унинг яқинидаги частоталарда параллел LC контурнинг қаршилиги коррекцияланмаган кучайтиргич транзистори чиқиш занжири қаршилигидан катта бўлгани сабабли коррекцияланган кучайтиргичнинг (fРЕЗ атрофидаги) чиқиш кучланиши ҳам катта қийматга эга бўлади. Ўткичи, амплитуда-частотавий ва фаза-частотавий характеристикаларининг энг яхши шаклларини ҳосил қилиш учун тебраниш контури ассиллиги Q қиймати кичик қилиб олинади.