Мазкур Қонун асосида айни кунда географик объектлар номларининг Давлат реестри яратилмоқда



Download 18,98 Kb.
Sana20.07.2022
Hajmi18,98 Kb.
#830904
Bog'liq
Жой номлари


Серқуёш мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди – шаҳар, қишлоқлари ўзига хос бой тарихга эга. Ҳар бир ҳудуд қадим-қадимдан ўз тарихи, унда яшаган аждодларимиз ҳаёти ва тафаккури акс этувчи номлар билан аталиб келинган. Бироқ миллийлигимиз акс этиб турган бундай атамалар ўрнига собиқ иттифоқ даврида халқимизнинг менталитетига ёт турли мавҳум, рус тилидаги "Мира”, "Солнечная”, "Олимпия” каби сўзлар ёки хорижлик шахслар фамилиялари билан гузар, овул, шаҳар ёки кўчалар номланиб келинган эди.
Юртбошимиз раҳнамолигида миллий маънавиятимизни тиклаш, бой тарихий меросимизни чуқур ўрганиш, анъана ва қадриятларимизни сақлаш ва янада бойитиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, ўзлигимизни акс эттирувчи жой номлари қайта тикланмоқда. 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни бунда муҳим дастуриламал бўлаётир. Қонунга мувофиқ номлар географик объектга хос бўлган белгиларни акс эттириши, мазкур объект жойлашган мавжуд тизимга мос тушиши, маҳаллий аҳолининг фикр ва мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда қоида тариқасида кўпи билан учта сўздан иборат бўлиши зарур.
Мазкур Қонун асосида айни кунда географик объектлар номларининг Давлат реестри яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрда қабул қилинган "Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг  номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори асосида "Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳузурида Республика топонимика хизмати ташкил қилиниб, ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этаётир ва ҳар бир жой ўзига хос, такрорланмас номлар билан аталиши устида иш олиб борилаётир.
"Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, қишлоқлар ва овуллар бир хил ном билан аталиши таъқиқланади. Шу талабдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан таҳлил ўтказилганида, 2013 йил 1 январь ҳолатига 53 та шаҳарча, 84  қишлоқ фуқаролар йиғини, мингдан ортиқ аҳоли пунктлари айнан бир хил ном билан аталиб келинаётганлиги аниқланган.
Айни кунда ушбу таҳлиллар асосида жойлардаги аҳолининг, оқсоқолларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда бундай такрорий номларни ўзгартиш, миллийлигимиз, тарихимизни акс эттирувчи номлар билан аташ бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Туманимизда ҳам географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги "Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ "Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш ҳақида”ги 295-сонли қарори, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссияси баёни ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясининг 01-08/9-06/407-сонли мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар қилинмоқда.
Шу мақсадда тузилган туман комиссияси мавжуд ҳудуд ва географик объектларнинг номларини шу ерлик аҳоли ва оқсоқоллар, фаоллар фикрларини инобатга олган ҳолда номлаш ва қайта номлаш масаласи бўйича таклифларини ишлаб чиқади ва республика комиссиясига тақдим этади.
Бунда тарихий шахслардан ташқари бирор бир шахснинг номи билан аталадиган географик объект қолмайди.
Номлари ўзгарган ва номлари ўзгармай қолган географик объектларга кўринарли қилиб, ўз давлат тилимизда замонавий, миллий дизайнда кўрсаткич пешлавҳалар ўрнатилади.
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича қабул қилинган қарорларга асосан жойлардаги ташкилот, муассаса ва идораларнинг расмий бланкалари, почта манзили ва бошқа ҳужжатларга тегишли ўзгартиш киритилади ва шунга мувофиқ фуқаролар паспортлари тегишли равишда қайта рўйхатдан ўтказилади.
Жой номлари бизнинг ўзлигимиз, миллийлигимиз, бой тарихимиз кўзгусидир. Шубҳасиз, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш ишлари ёшларимиз қалбида она юртга муҳаббат, тарихимиз ва миллий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларини камол топтиришга хизмат қилади.
Download 18,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish