ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТ
“Ижтимоий-иқтисодий”факультет
“Иқтисодиёт” кафедраси
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
5111000 касб таълим (Иқтисодиёт) йўналиши
талабалари учун
“ПЕРСОНАЛНИ БОШҚАРИШ”
фанидан
ИШЧИ ДАСТУР
Фарғона -2014
Мазкур ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий дастур асосида ишлаб чиқилган.
Ўқув шакли кундузги
Ўқитиш курси 4
Семестр 7
Умумий ўқув соати – 98
Шу жумладан:
Маъруза – 24
Амалий машғулот – 44
Мустақил таълим – 30
Тузувчилар: и.ф.н. Н.Олимова
ўқитувчи А.Мирзаев
Тақризчилар: З. Тожибоев доцент, и.ф.н.
Г.Хонкелдиева доцент, и.ф.н.
«Тасдиқланган»
Университет Илмий Кен-
гашининг 2014 йил
____ ойидаги йиғилиши,
баённома № _____
Ўқув ишлари проректори
_____ Қ. Гозиев
«Мақулланган» «Тавсия этилган»
Ижт.-иқтисодий факултети «Иқтисодиёт » кафедрасининг
Кенгашининг 2014 йил __________ ойидаги йиғилиши,
2014 йил ____ ойидаги баённома № ________
йиғилиши, баённома Кафедра мудири: ______
№ _______ и.ф.н. Н.Олимова
Кенгаш раиси _________
доц. Б.Холматов
КИРИШ
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизациялаш жараёни персонални бошқариш соҳасида ҳам туб ўзгаришлар қилинишини тақозо этади. Маълумки, корхоналар, ташкилотлар ва фирмаларнинг самарали фаолияти унда ишловчи ходимлар таркибининг қай даражада шаклланганлиги билан белгиланади. Шу жиҳатдан, ҳозирги вақтда малакали ва ишбилармон, юқори салоҳиятга эга бўлган, маънавий етук, тадбиркор ходимларни шакллантиришга эришиш ҳар бир корхона ва ташкилот олдида турган долзарб масала ҳисобланади. Шундай экан, замонавий малакали иқтисодчи кадрларни шакллантиришда “Персонални бошқариш” фанини ўрганиш ўта муҳимдир.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг турмуш фаровонлигига жиддий таъсир кўрсатади. Натижада унинг самарадорлиги, ходимларнинг турмуш фаровонлиги пасаяди. Бироқ, Ўзбекистонда олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида аҳолининг, айниқса ходимларнинг турмуш фаровонлиги йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан, “ўтган йили 2000 йилга нисбатан ўртача иш ҳақи 28,5 баробар, пенсияларнинг ўртача миқдори қарийб 18 баробар, аҳоли жон бошига нисбатан пул даромадлари эса 12 баробар ошди”[1].
Бозор муносабатларини ривожлантириш жараёнида, айниқса жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳукм сураётган бир вақтда персонални бошқаришни илмий асосда йўлга қўйишнинг аҳамияти беқиёсдир. Кўп йиллик тадқиқотлар ҳозирги глобаллашув шароитида иқтисодий ўсишнинг қарийб 80 фоизини персонал, яъни: ишчилар, мутахассислар, хизматчилар, раҳбарлар меҳнати, малакаси, изланувчанлиги, салоҳияти ташкил этишини, 20 фоизини эса бошқа барча омиллар таъминлашини кўрсатди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимида инсон омили ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”, “Мамлакатимизни модернизация килиш ва кучли фукаролик жамияти барпо этиш- устувор максадимиздир” ҳамда “Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” номли асарларида келтирилган материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятларида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндашишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир. Шундай экан, жамиятнинг барча иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этишга “Персонални бошқариш” фанини мукаммал эгаллаш орқали эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |