Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti



Download 6,2 Mb.
bet35/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

9.3. қурилиш тизими

Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қурилиш ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида айрим қурилиш вазирликлари тугатилиб, мулкчиликнинг турли шаклларига ўтказилган ихтисослашган давлат консернлари, компаниялар, давлат аксиядорлик бирлашмалари, уюшмалар ташкил этилди. Уларнинг энг йириклари: «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпоратсияси, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси, «Ўздеҳқончиликқурилиш», «Ўзжамоахўжаликқурилиш» давлат ширкат бирлашмалари, «Тошкентуй-жойинвестқурилиш» корпоратсияси ва бошқалардир. Сув хўжалиги ва мелиоратив ишларни «Ўзсувқурилиш» давлат консерни олиб боради. «Ўзтрансқурилиш», «Ўзавтойўл» консерни, энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳам қурилиш ишларини бажаради.


«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпоратсияси республика саноат қурилиши, уй-жой ва бошқа ижтимоий мақсадлардаги объектларни қуриш билан шуғулланади. қурилиш ташкилотлари, қурилиш индустрияси корхоналари, транспорт, лойиҳа-конструкторлик ва бошқа ташкилотларни ихтиёрий асосларда бирлаштиради. 1992 йил 25 декарда республика қурилиш вазирлиги негизида ташкил қилинган, давлат бошқаруви органи ҳуқуқи берилган хўжалик ташкилоти. Корпоратсия таркибида 8 уюшма, 147та аксиядорлик жамияти, 7 давлат корхонаси, 6 қўшма корхона, 3 илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик институти ва бошқалар бор.
«Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси республика халқ хўжалигининг барча тармоқларида монтаж ва махсус қурилиш ишларини олиб боради. Технологик жиҳозлар, электр таъминоти объектлари, автоматика, алоқа тизимлари, металл ва йиғма темир-бетон конструксиялари, иссиқлик изолясияси жиҳозлари, лифт ва кўтаргичлар, саноат печлари ҳамда қувурлари ва бошқаларни монтаж қилади, қуради. 1992 йил 27 октябрда Ўзбекистон монтажи ва махсус қурилиш ишлари вазирлиги (1965) ва бошқа ташкилотлар негизида ташкил этилган. Уюшма таркибида ихтисослаштирилган трест, «Ўзелектрмонтаж», «Ўзсантехгазмонтаж», «Ўзиссиқликмонтаж», «Ўзсаноатвентилясия», «Ўзпўлатконструксия», «Фарғонанефткимёмонтаж» трестлари, «Ўзбекнефтмонтаж» бошқармаси, Тошкент энгил металл конструксиялари, Тўйтепа металл конструксиялари, Тошкент санитария жиҳозлари заводлари, «Ўзмонтажлойиҳа» институти ва бошқалар бор.
Кейинги йилларда хорижий мамлакатлар фирмалари билан турли корхоналар қурилишида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
«Ўздеҳқончиликқурилиш» бирлашмаси қишлоқ жойларида ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадларидаги қурилиш ишларини олиб боради. Республика қишлоқ қурилиши вазирлиги ва «Ўзжамоахўжаликқурилиш» бирлашмасининг айрим ташкилотлари негизида ташкил этилган. Бирлашма қишлоқ хўжалигининг моддий- техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, жамоат бинолари, мактаблар, йирик касалхоналар, савдо марказлари, клуб ва маданият саройлари, боғчалар, маиший хизмат кўрсатиш комбинатлари ва бошқалар қурилишида катта ютуқларни қўлга киритди. Республика қишлоқларини ободонлаштириш, йўл, электр шохобчалари, газопроводлар қурилиши, қишлоқ меҳнаткашларининг буюртмалари бўйича уй-жойлар қуриб бериш ишларини ҳам бажаради. Бирлашма таркибида 23 бош пудратчи трест, 191 механизатсиялашган кўчма колонна, 27 завод, 14 автобаза, «Ўздеҳқончиликқурилишлойиҳа» институти ва бошқа ташкилотларда 64 минг ходим ишлайди. Бирлашманинг ўз корхоналарида темир-бетон панеллари, керамзит, ўтга чидамли ғишт, бутловчи қисмлар, санитария, техника қурилмаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
«Ўзжамоахўжаликқурилиш» ширкат бирлашмаси қишлоқ туманларида, жамоа хўжаликларида уй-жой, жамоат ва маданий-маиший объектлар, ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши бўйича бош пудратчи. 1991 йил май ойида ташкил этилган Республика агросаноат мажмуини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бирлашма таркибида15 та вилоят умумий қурилиш трести, махсус қурилиш ва қурилиш таъминоти билан шуғулланадиган 3 бирлашма, лойиҳа институти, автобаза, трестлар таркибида 191 бошланғич қурилиш ташкилотлари, қурилиш материаллари ва темир бетон конструксиялари ишлаб чиқарадиган 39 саноат корхонаси ишлайди. Бирлашмада 36 мингга яқин ишчи ва муҳандис ходимлар банд.
Бирлашма тарихи 1964 йилдан бошланади. Ўша йили апрел ойида вилоятлардаги колхозлараро қурилиш бошқармалари, кичик сехлар,ғишт заводлари негизида «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси республика қишлоқ қурилишида ягона техника сиёсатини ўтказиш, хўжалик, уй-жой, маданий-маиший, коммунал ва бошқа мақсадлардаги объектларни қуриш ва бошқалардан иборат эди.
«Тошкентуй-жойинвестқурилиш» молия қурилиш корпоратсияси Тошкент шаҳрида уй-жой, маданий-маиший ва саноат қурилишини олиб боради. 1994 йил декабрда Тошкент давлат аксиядорлик қурилиш корпоратсияси (1963-1993 йилларда Тошкент шаҳар қурилиши Бош бошқарма) негизида ташкил этилган. Очиқ типдаги аксиядорлик бирлашмаси, таркибида қурилиш, лойиҳа ташкилотлари, бинокорлик материаллари корхоналари, кредит-молия муассасалари, инвеститсия-суғурта тузилмалари бор. Фақат қурилиш соҳасида 12 трест, 4 уйсозлик комбинати, махсус транспорт ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Тошкентқурилиш», «Тошкентшаҳарлойиҳа» лойиҳа институтлари ва бошқа ташкилотлар ишлайди, корпоратсияда 28 мингдан кўпроқ қурувчи ва муҳандис-техник ходим банд.
Республика Президентининг 1996 йил 31 январдаги «Тошкент шаҳридаги уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» Фармонига кўра аҳолининг тураржой шароитларини яхшилаш мақсадларида Тошкент давлат-аксиядорлик уй-жой жамғарма банки (Тошкентуйжойжамғармабанк) ташкил этилди ва банк уй-жой облигатсияларини чиқарди.


Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish