Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
99
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
қаралади. У ерларни инвентаризациялаш натижаларини 
тасвирлашда картографик асос ва ГИСда растр сифатида 
ишлатилиши мумкин.
Ортофотоплан – бу ортофотосуратлардан тузилган то-
пографик фотопландир. Ўз навбатида ортофотосурат бу 
– ортофототрансформирлаш, яъни топографик аэрофотосу-
ратни марказий проекциядан ортогонал проекцияга ўтказиш 
натижасида олинган жойнинг фотосуратидир.[3]
Шуни таъкидлаш керакки, биринчидан ортофототранс-
формирлашни белгилаш унчалик аниқ эмас, иккинчидан 
бу термин бироз эскирган ва замонавий ишлаб чиқаришда 
қўллашда унинг аниқлиги камроқ. Хуллас, Ортофотосурат 
жой объектлари ва жойнинг ҳақиқий ортогонал проекцияси 
бўлиб ҳисобланмайди. Ортогонал проекцияда фақат ер 
юзаси тасвирланади (рельеф), ер юзасидаги объектлар эса 
тасвирланмайди.
Замонавий ишлаб чиқаришда фотографик (оптика-меха-
ник) методлар ва воситалар қўлланилмаяпти, улар ўрнига 
рақамли (компьютер) технологиялар ишлатилаяпти, шу 
сабабли “ортофототрансформирлаш” терминини “ортотранс-
формирлаш” термини билан алмаштириш тўғри бўлар эди.
Замонавий рақамли технологиялар жой ва унда объект-
лар жойлашувини ҳақиқий ортогонал проекцияси саналувчи 
ортофотосуратларни (true orthophoto) олиш имкониятини 
беради. Аммо ҳозирги ҳақиқий ортофотосуратларни ишлаб 
чиқариш оддий ортофотосуратларни тузишга қараганда кўп 
ҳаражатлидир. Шу туфайли бундай маҳсулот кам ишлаб 
чиқарилади.
Ортофотопланлар ерларнинг инвентаризациясини 
ўтказишда картографик асос сифатида қўллашда кенг ўрин 
эгаллайди, чунки улар жуда тез тузилиши, ҳамда карта ва 
планларни ишлаб чиқаришга қараганда арзонга тушади. 
Бундан ташқари, ортофотопланлар навбатдаги карта ва 
планларни тузишда ҳам ишлатилади, аммо улар масштаблар 
билан чегараланган, яъни 1:10 000 ва майда масштабларда 
уларни самарадорлиги камайиб кетади. Жойдаги объектлар, 
айниқса, баланд объектлар (бинолар) ортогонал прекцияда 
геометрик хатолик билан тасвирланади. [3]
Шу сабабли, бинолар қурилган ҳудудларнинг кадастр 
карталарини тузиш учун ортофотоплан ва ортофотосурат-
лар тўғри келмайди. Чунки қурилган ҳудудлар контурларида 
биноларнинг чекка нуқталари кадастр карталарида тўғри 
кўрилиши керак, ортофотоплан ва ортофотосуратларда 
бундай хусусиятлар йўқ. Бундай объектларни съёмка қилиш, 
тасвир бўйича уларни асосини аниқлаш жуда мушкул, улар 
бажарувчидан махсус малака талаб этади, ҳамда объ-
ектларни контурли ҳолатга келтириш маълум даражада 
нисбийликка эга.
Объектларни кадастр съёмкасида асосий эътибор ер 
участкаларининг чегараларига қаратилади. Камдан кам 
ҳолларда улар тўсиқлар ва бошқа шунга ўхшаш жойлардан 
ўтади. Ортофотопланда тўсиқларнинг асосини кўриш анча 
қийин, уни тўсиқларнинг юқори қисми билан чалкаштириб 
юбормаслик керак. Шу туфайли қурилган ерларнинг кадастр 
карталарини тузишда съёмканинг стереоскопик методини 
қўллаш тавсия этилади.
Ортофотопланлардан ташқари, ортофотопланларни ўзида 
намоён қиладиган ортофотокарталар ҳам чиқарилади, уларда 
жойдаги объектлар штрихли картографик тасвирлар билан 
берилади (масалан, аҳоли пункти чегаралари).
Ортофотопланлар аҳоли пунктлари оралиғи ҳудудларининг 
1:10 000 масштабли карталарини тузишда қўлланилса, жуда 
самарали бўлиши мумкин. Чунки бундай жойларда съёмка-
нинг асосий объекти кўп ҳолларда ер юзасидан кўтарилиб 
турадиган объектлари бўлмаган ер участкалари саналади. 
Бундай съёмка ўтказиладиган ишчи ўринларида ортофото-
планларни қўллаш стереоскопик съёмкага қараганда анча 
арзон ва қулайдир.
Ортофотопланларни векторлаш карталарни векторлаш-
га жуда ўхшашдир. Қоида бўйича, ортофотопланларни 
векторлашда карталарни векторлаш учун ишлатиладиган 
дастурий воситалар ва ишчи ўринларидан фойдаланилади. 
Бу ерда асосий масала дешифровка йўли билан объектлар 
контурининг векторли моделини олишга қаратилгандир. Де-
шифровка аввалроқ далада ўтказилиши ёки камерал ҳолатда 
бажарилиши мумкин.
Стереоскопик съёмка, одатда, ортофотопланли съёмкадан 
фарқ қилмайди, аммо стереоскопик съёмкада икки ўлчамли 
растрли тасвирлар эмас, балки жойнинг уч ўлчамли стерео-
скопик модели векторланади. Стереоскопик съёмка натижа-
сида контурларнинг векторли модели уч ўлчамга келади, яъни 
контурнинг ҳар бир нуқтаси учта координата билан берила-
ди. Стереоскопик съёмка натижасида шакллантирилган уч 
ўлчамли график файллар ГИС воситаларида қайта ишланиши 
осон бўлиши учун икки ўлчамга келтирилади. 

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish