Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
72
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Респу-
бликасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция 
дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини 
бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий 
этиш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида Ўзбекистон 
Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва иррига-
ция секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга 
мўлжалланган стратегияси ишлаб чиқилган. Унда, масофа-
дан туриб зондлаш, географик ахборот тизимлари (ГАТ) ва 
учувчисиз учиш қурилмалари каби замонавий технологи-
ялардан фойдаланган ҳолда суғориладиган майдонларда 
сувдан фойдаланиш самарадорлиги бўйича такомиллаш-
тирилган мониторинг ва ҳисобот тизими яратилиши кўзда 
тутилган [1]. 
Юқорида келтирилган муаммо ва вазифаларни амалга 
ошириш учун ИСМИТИ томонидан Сурхондарё вилояти дарё 
ҳавзаларининг сув ресурсларини ГАТ ёрдамида мониторинг 
қилиш ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг такомил-
лаштирилган тизимини яратиш бўйича илмий изланишлар 
олиб борилди. Ушбу изланишлардан асосий мақсад - ArcGIS 
дастури орқали Сурхондарё вилояти дарё ҳавзаси сув ре-
сурсларининг электрон базасини шакллантириш эди [2, 3].
Маълумки, дарё ҳавзаларида сув ресурсларини 
бошқаришда ҳавзалар-аро қайта тақсимлаш учун маълу-
мотларни тўплаш, сақлаш, 
бошқариш, таҳлил қилиш, 
моделлаштириш ва тас-
вирлаш имконини берув-
чи рақамли технологиялар 
кенг қўлланилмоқда [4, 5, 
6]. ГАТ дастури орқали тур-
ли манбалардан олинган 
фазовий маълумотларни 
турли форматлар, тузил-
малар, башоратлар билан 
бирлаштириш самарадор-
лиги юқори ҳисобланади. 
А.М.Берлянт ГАТни бир неча 
нуқтаи назардан тавсифлади 
ва шу билан тизимнинг бар-
ча функционал, технологик 
ва амалий хусусиятларини 
қамраб олди. Илмий нуқтаи 
назардан ГАТ Ер ҳақидаги 
фанларни ва унга алоқадор 
ижтимоий-иқтисодий фан-
ларни, шунингдек, карто-
графияни, масофадан зондлашни, табиий ва жамоат объ-
ектлари ҳамда ҳодисаларини ўрганиш учун ишлатилади. 
Технологик жиҳатдан ГАТ фазовий мувофиқлаштирилган 
географик, геологик ва экологик маълумотларни тўплаш, 
сақлаш, ўзгартириш, кўрсатиш ва тарқатиш воситаси си-
фатида намоён бўлади. Ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан 
ГАТ - бу бошқарув ва қарор қабул қилишни таъминлаш 
учун мўлжалланган аппарат қурилмалари ва дастурий 
маҳсулотлар мажмуасидир [7].
Замонавий ГАТ янги турдаги интеграллашган ахборот ти-
зимлари бўлиб, улар бир томондан, аввалдан мавжуд бўлган 
кўплаб автоматлаштирилган тизимларнинг маълумотларини 
қайта ишлаш усулларини ўз ичига олади, иккинчи томондан, 
маълумотларни ташкил қилиш ва қайта ишлашнинг ўзига 
хос хусусиятларига эга. Амалда бу ГАТни кўп мақсадли, кўп 
аспектли тизимлар сифатида белгилайди [8].
Ю.И.Шокин ва В.П.Потапов томонидан геоахборот тизим-
ларининг ҳозирги ҳолати қисқача таҳлил қилиниб ва уларни 
янги ахборот технологиялари (булутли ва интеллектуал 
тизимлар, катта маълумотларни қайта ишлаш усуллари) 
асосида ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари 
кўриб чиқилган. Геоахборот тизимларининг Ерни масофадан 
зондлаш тизимлари билан интеграциялашуви замонавий 
ГАТ имкониятларини кескин оширади, айниқса, муҳим 
қарорлар қабул қилиш соҳасида фазовий ахборотни реал 
вақт режимида янгилаш имконини беради [9]. 
Тадқиқотларда Сурхондарё вилоятининг ирригация 
тармоқларида сув миқдорининг мониторингини олиб бо-
риш асосида сув ҳисобини юритиш, уни тўғри тақсимлаш 
ва хулосалар қилишда тез ишончли маълумотлар билан 
таъминлаш ҳолати ўрганилди. Тадқиқотлар учун ГАТ ва 
GPS маълумотлари, ирригация тизимлари морфометрик 
параметрлари ҳамда ўлчов маълумотлари тўпланди. Даст-
лабки таҳлиллар тасвир йиғиш орқали амалга оширилди. 
Таҳлилларда Landsat сунъий йўлдош тасвирларидан 
фойдаланилди. Landsat 
тасвирлари юқори резолюция
-
ли мулти спектраллик хоссаси таҳлиллар сифати ва 
имкониятларини оширади
[10]. Landsat тасвирлари АҚШ 
нинг NASA агентлиги томонидан очиқ маълумотлар базаси 
glovis.usgs.gov сайтидан юклаб олинди. Ҳавзада жойлашган 
сув хўжалиги тармоқларининг рақамли хариталари ArcGIS

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish