Maxsus son [2]. 2022
28
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
шинни, глюкоза ва бошқа қўплаб маҳсулотларни ишлаб
чиқаришда хомашё ҳисобланади.
Экинни донсиз поя қисмидан елим, бўёқ, лак, картон,
кобиқли тагликлар, линолеум, целюлоза, фурфур ва бошқа
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади (Грушка, 1965; Володар-
ский, 1975 ва бошқалар).
Маккажўхори дони юқори озуқавий сифатлари билан
ажралиб туради – 1 кг таркибида 1,34 озуқа бирлиги ва
78 гр ҳазм бўлувчи оқсил мавжуд. Арпа донида 1,2 озуқа
бирлиги, жўхорида – 1 озуқа бирлиги бор. Маккажўхори
дони таркибида яна 65-70% азотсиз экстракт модда-
лар, 9-12% оқсил, 4-5% ёғ, 2% қанд, 5% пентоза ва кам
миқдорда клетчатка мавжуд (Циков, Матюха, 1989). Унинг
кули таркибида калций, магний, фосфор, алюмин, темир,
натрий, калий ва хлор тузлари мавжуд. 100 гр маккажўхори
донида 1,382 МЖ алмашинув энергия мавжуд бўлса, худ-
ди шундай миқдордаги буғдой донида 1,236 МЖ, арпада
– 1,119 МЖ, сулида – 1,080 МЖ бор. Маккажўхори донини
калориявийлик таркиби бошқа донли экинлардан юқори.
100 гр маккажўхори донида 330 ккал, буғдойда – 295 ккал,
арпада – 267 ккал, жўхорида – 257 ккал мавжуд (Северов,
Калашников, 1998).
Юқори энергияли озуқа сифатида маккажўхори дони
барча турдаги ҳайвонлар ва паррандаларни боқишда кенг
қўлланилади. Чорва озуқаси учун дон, силос, яшил масса,
қуруқ хашак ва донли сўта ишлатилади. Маккажўхори
дони ҳазм бўлиши юқори бўлиб, қорамол, чўчқалар 90% ни
ҳазм қилади. Маккажўхори силосининг 40% ни сўтали дон
ташкил қилса, озуқанинг қуввати юқори бўлади. Кўпгина
чорвачилик билан шуғулланувчи давлатларда маккажўхори
сут-мум пишиш даврида ўриб-йиғиштириб олиниб, ширали
озуқа, яъни силос тайёрлашади (Даниленко ва бош. 1972;
Гойтмин ва бош., 1984; Hunter, 1986; Zerphanion, 1988;
Павлов, 1997; Циков, 1989; Зарипова, Гафаров, 2002).
Сўнгги 3-4 йил мобайнида республикамизда ёз фасли-
да иқлимнинг 42
0
С дан юқори бўлиши, сув манбаларини
камайиб бориш ҳолатлари кузатилмоқда. Маккажўхори
экинининг гуллаш даврида ҳаво ҳарорати ўртача 32-36
о
С, тупроқ намлиги эса 70-75% бўлиши лозим. Юқоридаги
муаммоларнинг келиб чиқиши оқибатида фермер
хўжаликлари томонидан маккажўхорини дон ва яшил мас-
са учун етиштиришда қийинчиликларга дуч келинмоқда.
Республикамизга хорижий давлатлардан кириб келаёткан
маккажўхори дурагайлари иқлими салқин, ҳавоси нам
бўлган давлатларда етиштирилган уруғликлар бўлгани
учун, бизнинг стресс шароитли муҳитда оталик гуллари
чанги тез қуриб қолишига, оналик гуллари тўлиқ чан-
гланмай колишига, зараркунанда ва касалликлар билан
ривожланаётган ўсимликлар кўп зарарланиш ҳолатлари
кузатилмоқда. Бу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида
Озуқа экинлари илмий-тажриба станцияси олимларининг
фермер хўжаликлари ва аҳолига ўзларининг қўп йиллар
мобайнида маккажўхори экини устида олиб борган илмий-
тадқиқот, ишлаб чиқариш бўйича ўтказилган тажриба
натижаларидан келиб чиқиб, бир хулосага келган тавси-
ялари билан дўстлашмоқчи. Биринчи галда яшил масса
етиштирувчи деҳқон экиш муддатлари, юқори яшил масса
ҳосилини берадиган нав, дурагайларни, сарф этиладиган
уруғлик миқдорини, экиш чуқурлиги, қўчат қалинлигини,
пишиш даврини аниқ билиши лозим.
Станция олимлари томонидан яратилган маккажўхорини
яшил (силос) масса учун етиштиришга: кечпишар (130-140
кунлик) “Эсдалик-80”, “Ўзбекистон-100”, ўртапишар (115-
125 кунлик) “Ўзбекистон-601 ЕСВ”, “Келажак-100”, эрта-
пишар (90-95 кунлик) “Ўзбекистон-300 МВ”, “Қорасув-350
АМВ” яшил масса ҳосилдорлиги 30 - 65 тонна нав ва
дурагайлари тавсия этилади.
Октябрь ойининг иккинчи декадаси ноябрь ойининг
биринчи декадасида экин майдони ўсимлик қолдиқлари,
тош, салафан, елим идишлардан тозаланиб, гектарига
30-40 тонна чириган гўнг сочиб солинади ва 35-40 см.ли
икки ярусли плугда шудгор қилинади.
Агар чириган гўнг топиш имкони бўлмаса, 15 сентябрдан
– 15 октябргача тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида
200 кг ҳисобида сидерат экин (тритикале - 65 кг, арпа – 30
кг, сули – 30 кг, рапс – 10 кг, хашаки нўхот – 65 кг экинлар
аралашмаси) экилади ва апрель ойининг иккинчи-учинчи
декадасида, яшил масса 25-35 см бўлганда ерга шудгор
қилиб ташланади. Шу билан тупроқка 15 -25 тонна атро-
фида яшил ўғит тушади. Органик (гўнг) ва яшил ўғитлар
тупроқ унумдорлигини ошириши билан бирга ғоваклигини,
сув сақланишини оширади, тупроқни микроэлементлар
билан бойитади.
Бу нав ва дурагайларни экиш муддати, иқлим шароити-
дан келиб чиқиб асосий экинда - 20 мартдан -20 апрелгача,
анғизли экинда - 15 июндан – 10 июлгача ҳисобланади.
Маккажўхори уруғлиги тупроқ ҳарорати 10-12
о
С бўлганда,
оғир (гипсли) тупроқлар учун 3-4 см, ўрта тупроқлар учун
5-6 см, енгил (қумок) тупроқлар учун 6-8 см чуқурликда
экилади.
Эрта баҳорда ёғингарчилик кўп бўлса, шудгор қилиб
қўйилган ер майдонлари 18-22 см чуқурликда чизелланиб,
нам сақлаш мақсадида мола (раис мола) тортиш ишлари
амалга оширилади. Мола тортиб қўйилган ер майдонидаги
тупроқ харорати 10-12
о
С га етиб келмаган, ёғингарчилик
оқибатида тупроқ ўта нам бўлиб, бегона ўтлар босган ер
майдонлари қайтадан чизел, мола қилиниб, уруғликлар
экилади.
Бошоқли экинлардан бўшаган анғизли майдонлар со-
мондан тозаланиб, ер майдони суғорилиб, етилгандан сўнг
18-22 см чуқурликда чизелланиб, нам сақлаш мақсадида
мола (раис мола) тортиш ишлари амалга оширилади,
уруғликлар суғориш эгатларини олиш билан бирга экилади.
Маккажўхорининг тозаланган, сараланган, касаллик
ва зараркунандаларга қарши дориланган (Максим 200,
Витавакс 200 ва ҳ.к.) уруғликлари битталаб, аниқ экадиган
пневматик СПЧ-6 сеялкалар ёрдамида экилади. Бир гек-
тарга яшил (силос) масса етиштириш учун уруғлик 25-30
кг сарфланади.
Пишиш даврига қараб кўчат сони кечпишарлар учун
55-60 минг туп/га, ўртапишарлар учун – 70-75 минг туп/га,
эртапишарлар учун – 80-85 минг туп/га қилиб белгиланади.
Маккажўхори уруғлари 60 см.ли эгатларда эртапишарлар
18 см оралиқда, ўртапишарлар 20 см оралиқда, 70 см.ли
эгатларда эртапишарлар 16 см оралиқда, ўртапишарлар
18 см оралиқда, 90 см.ли эгатларда эртапишарлар 12 см
оралиқда, ўртапишарлар 15 см оралиқда жойлаштирилади.
Уруғлар экилгандан кейин уруғлик униб чиқиши учун
тупроқда намлик етмаса, уруғ суви берилади. Экилган уруғ
униб чиқиб, 3-4 баргли бўлганда биринчи культивация ёки
замонавий агрегат фреза культиватор қилинади. Уруғлик
униб чиқишдан олдин ёғингарчилик қўп бўлиб, ер юзи
қатқалоқ бўлса, енгил сихли бороналар (1,0-1,2 кг) билан
қатқалоклар юмшатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |