УЎТ: 633.11+581.13+581.14
Кузги буғдой навдор уруғлик донлари бошоқлари ярусла-
рида жойлашиши ва нав хусусиятларига боғлиқ ҳолда катта-
кичик бўлиши табиий. Шу сабабли ҳам кузги буғдой уруғлик
донларини саралашда бир хиллилигини таъминлаш зарурий
технологик тадбирлардан ҳисобланиб экиш меъёрини тўғри
белгилаб кўчат қалинлигини талаблар даражасида таъмин-
лаш имкониятини яратади.
Кузги буғдой ҳосилдорлигини оширишда юқори фракци-
яли уруғлик донларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб
этиб, бундай юқори фракцияли донлар салмоғини ошириш-
да озиқлантиришнинг ўрни катта бўлишлиги сабабли ушбу
масаланинг алоҳида яна чуқурлаштирилгани ҳолда таҳлил
этилиши мақсадга мувофиқ.Шундай қилиб, кузги юмшоқ
буғдой ҳосилдорлигини таъминлашда асосий воситалардан
бири бўлган юқори фракцияли навдор уруғлари сифати ва
салмоғини оширишда минерал ўғитлар меъёрлари ва нис-
батларини мақбул муддатларда қўлланиши мамлакатимизда
дончиликни янада ривожлантиришнинг асосий воситалари-
дан бири бўла олади.
Кузги буғдой уруғи асосан иккита қисмдан: муртак ва эндо-
спермадан иборат бўлиб, муртагидан майсалар ҳосил бўлса,
эндосперми унинг заҳира озиқ моддаси манбаи вазифасини
бажаради. Буғдой уруғининг 2-3 фоизини муртаги ташкил
қилиб, муртак катта ва яхши етилган бўлса, ундан бақувват
ва кучли майсалар шаклланади. Илдизлар, майсалар сони
ва салмоғи муртак ҳамда уруғлар катталиги билан боғлиқ
бўлади. Шу сабабли ҳам дон муртагининг катталиги уруғлик
дон сифатини белгилайди Ф.М.Куперман буғдой уруғлик
донининг эндоспермаси билан муртагининг бир-бирига
нисбатини аниқлаб муртак 1,7% дан 3,0% гача, эндосперма
қисми эса 78,5% дан 87,0% гача бўлиши аниқлаган. Демак,
буғдой дони унувчанлиги ва соғлом кўчатлар ҳосил қилиши
нафақат муртагининг катталиги, балки эндоспермасидаги
моддаларга ҳам боғлиқ. Шу сабабли ҳам уруғ вазнининг
уруғлик дон сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичларидан
эканлиги олимлар эътиборини ўзига тортган асосий масала-
лардан бири ҳисобланади. Н.Н.Ульрих маълумотлари бўйича
бошоқли дон экинларининг 1000 донаси вазни ошгани сайин
ҳосилдорлик ҳам ошиб бориб, дон ҳосилининг ўрта ҳисобда
5 ц/га гача ошиши кузатилган. Демак, кузги буғдойдан мўл
ва сифатли дон ҳосили етиштиришда навдор уруғларининг
юқори фракциялилари экилиши муҳим рол ўйнайди. Бундай
юқори фракцияли уруғлик донлар салмоғини оширишда
минерал ўғитларнинг мақбул меъёрлари ва нисбатларининг
қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Тажрибаларимизда кузги буғдойнинг “Ғозғон” нави
уруғининг дала унувчанлигига уруғларининг ҳар хил фрак-
циялари ва озиқлантиришнинг таъсирини ўрганишга оид
маълумотлар жадвалда келтирилган. Жадвал маълумот-
лари бўйича кузги юмшоқ буғдойнинг Ғозғон нави навдор
уруғларнинг лаборатория унувчанлиги дон фракцияларига
мутаносиб ҳолда бўлиб барча ҳолатларда ҳам юқори фрак-
цияли уруғларнинг унувчанлиги юқори бўлиб паст фракцияли
уруғларининг унувчанлиги 8% гача кам бўлишини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |