Прозрачкали проектор ёки слайдли LCD-проекторларни қўллаш бўйича тавсиялар:
• Шрифт ўлчами 28 ёки ундан катта бўлиши керак.
• Презентациянинг матнида бир хил форматни ишлатинг.
• Агар хона (аудитория) ёруғ бўлса, LCD-проектор слайдларида тўқ (кўк, қора) фон ҳамда оқ ёки сариқ харфлар ишлатинг. Агар хона (аудитория) ёмон ёритилган бўлса, сиз оч (оқ, оқимтир) фон ҳамда қора харфлар ишлатишингиз мумкин. Агар сиз оқ фон ва қора харфлар ишлатмоқчи бўлсангиз харфлар яхши кўриниши учун қалин шрифт қўлланг.
• LCD-проектор орқали узатиладиган слайдларда анимацияни чекланг.
• Прозрачка/слайддан ўқиманг – қатнашчилар ўзи буни эплай олади. Прозрачка/слайддаги пунктларни тушунтириб беринг ёки тўлдиринг.
• Аудитория билан мулоқотда бўлинг, ҳатто сиз прозрачкаларни алмаштираётган бўлсангиз ҳам ёки компьютер билан банд бўлган тақдирингизда ҳам, экран билан гаплашманг.
• Экранни тўсиб ёки беркитиб қўйманг.
• Презентациядан олдин ўз компьютер/LCD-проекторингизни текшириб олинг..
• Агар матнли хужжат кўрсатаётган бўлсангиз (PowerPoint форматида бўлмаган слайдлар), унда шрифтни ўқиш мумкинлигини текшириб олинг, экранни соддалаштиринг.
Videorolik, videofilmlarning talabalarda ko‘nikmalarni o‘zlashtrishdagi ahamiyati .
Видеофильмлар
• Видеофильмлар ижодий аудио визуал восита хисобланади.
• Афзалликлари: Оддий кўз билан кўринмайдиган нарсаларни видеофильмда акс эттириш мумкин
• Клиник жараёнларнинг, муолажаларни секинлаштирган ҳолда уни чуқурроқ ўрганиш учун қадамма қадам кўрсатиш мумкин.
• Клиник фанлар ўқитувчиси томонидан видеофильм маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда суръатга олиниши мумкин.
• Айрим тайёр видеофильмларни ижарага ёки сотиб олиш мумкин.
Камчиликлари
• Видеофильмда келтирилган маълумотлар эски бўлиши мумкин
• Видеофильмларда акс эттирилган материаллардаги айрим миллий урф одатлар талабаларни чалғитиши мумкин
Видеофильмлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар
• Видеофильмни олдиндан ўқув мақсади ва иштирокчиларга мос эканлигини аниқлаш учун кўриб чиқинг
• Ўқув аудитория видеофильмни барчага баробар кўриниши учун мослаштирилиши лозим.
• Видеофильмни томоша қилиш учун қатнашувчиларни тайёрланг: машғулотни мақсади, видеофильмнинг қисқача мазмуни билан таништиринг
Видеофильмни томоша қилгандан сўнг уни муҳокома қилинг.
Ёрдамчи таълим воситалари
• Модел, муляжлар, график. Диаграммалар, намуналар, чизма, схема ва бошқ.).
Ўқув услубий материаллар
• Ўқув материаллар, ўзлаштирилган ўқув материалини мустаҳкамлаш учун машқлар. Булар талабаларни мустақил ишларини фаоллаштиришга ёрдам беради.
• Иш варақаси, эслатма, назорат варағи, матнлар ва бошқ.
Masofadan turib tibbiy ta’lim berish.
Do'stlaringiz bilan baham: |