- ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎЗИГА ХОС ИСТИҚЛОЛ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ.
МАВЗУНИНГ РЕЖАСИ: - 1-§.Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. Тараққиётнинг “Ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
- 2-§.Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш стратегияси: янгиланиш ва тараққиёт йўли.
- 3-§.Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган стратегия асослари.
- 4-§.Мустақиллик – меъёрий-ҳуқуқий асосларининг яратилиши.
- 5-§. Янги Конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти.
- 6-§.Давлат рамзлари.
- Ўзбек модели, бозор иқтисодиёти, ваучер, миллий валюта, солиқ, бозор инфраструктураси, иқтисодиётни эркинлаштириш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик ва ўрта бизнес, хусусийлаштириш, автомобил ишлаб чиқариш.
- Халқимиз истиқлолнинг йигирма икки йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўраётган шу кунларда мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлига яна бир бор назар ташлаймиз. Бугунги ёруғ кунларга, ютуқ ва марраларга қандай омиллар эвазига эришганимизни кўз ўнгимиздан ўтказамиз.
- Мамлакатимиз учун ҳал қилувчи бир пайтда энг тўғри йўл сифатида танланган, бугунги кунда ўзининг юксак самараларини бераётган Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли – “ўзбек модели” ана шундай энг муҳим омиллардандир.
-
- Мамлакатимиз мустақилликка эришган пайтда айрим халқаро молиявий ташкилотлар ривожланган давлатларда қўлланилган бозор механизмларини татбиқ этишни маслаҳат берди. Биз улардан тўғридан-тўғри нусха кўчирмадик. Дунёда тан олинган моделларнинг энг яхши жиҳатларини ўрганиб, ўзимизга мос ва ўзимизга хос тараққиёт йўлини танладик. Бу йўл давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, халқимизнинг давлатчилик тарихи, миллий-диний қадриятлари ҳамда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
- Машҳур беш тамойилга – иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги, давлат – бош ислоҳотчи, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишга асосланган ана шу модель бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш стратегияси сифатида барча амалий ишларимизнинг мустаҳкам пойдевори, тараққиётимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди.
- Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт йўли
- “Янги уй қурмасдан туриб, эскисини бузманг” тамойили асосида олиб борилган ислоҳотлар туфайли турли йўқотишларга йўл қўймасдан, барча соҳа мутаносиб ҳолда ислоҳ этилди ва ривожлантирилди, янги жамиятнинг мустаҳкам асослари яратилди.
- Собиқ иттифоқдош республикалар орасида фақат Ўзбекистонимизда 1996 йилдан бошлаб изчил иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланмоқда. Агар 1996-2003 йилларда ўртача ўсиш суръати 4,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2004 йилдан бу жараён янги босқичга кўтарилди – 7,5-9 фоиз ўсиш суръатлари таъминланмоқда.
- Дунёнинг аксарият давлатларида иқтисодий ўсиш тушиб кетган, ҳалигача рецессия ҳолати кузатилаётган, ривожланган мамлакатларда давлат қарзи ва бюджет тақчиллиги ошиб, ишсизлик даражаси ўсиб бораётган инқироз даврида – 2008-2012 йилларда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати йилига ўртача 8,4 фоизни ташкил қилди. Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2012 йилда 1990 йилга нисбатан 4,1 баробар ошди, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,8 баробар кўпайди. Ўзбекистон барқарор юқори ўсиш суръатлари давом этаётган етакчи ўн давлат қаторидан жой олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |