2. Психологиянинг қисқача тарихи
Психология инсон ўзининг кимлигини англашга интилишдан, ўз руҳий дунёсини ва ўзгалар руҳиятини билиш истаги пайдо бўлишдан, табиат ва жамият ҳодисаларини тушунишга эҳтиёж сезишдан, ўтмиш, ҳозирги замон, келажак ҳақида мулоҳаза юритишдан эътиборан фан сифатида ривожлана бошлади. Психологиянинг фан сифатида ривожланиши тарихи тўрт босқичга бўлиб ўрганилади:
I. Психология жон, руҳ ҳақидаги фан сифатида ўрганилиб, бу 2500 йил аввалги даврга тўғри келади. У даврда инсон ҳаётидаги кўплаб воқеалар жон, руҳ ва унинг хусусиятларига боғлаб тушунтиришган.
II. Психологияга онг ҳақидаги фан сифатида қаралиб, табиий фанларнинг ривожланиши таъсири остида ХYII асрда пайдо бўлди. Кишининг фикрлаш, ҳис қилиш, истакларининг намоён бўлишини онг деб атадилар. Психология назарияси ва тарихи модулиининг энг асосий тадқиқот методи - ўз-ўзини кузатиш ва таҳлил қилиш ҳисобланган.
III. Психология хулқ-атвор ҳақидаги фан сифатида. ХХ асрда шаклланган бўлиб, психологиянинг асосий вазифаси бевосита кузатиш имконияти бўлган психик ҳодисалар, яъни кишининг хулқ-атвори, ҳаракатлари, реакцияси кабиларни ўрганиш ҳисобланган.
IY. Психология психик фактларни, психик ҳодисаларнинг механизмлари ва қонуниятларини ўрганувчи фан сифатида. Ҳозирги замон Психология назарияси ва тарихи модулии психологиянинг фан сифатида ривожланиши, фалсафа, табиий ва тиббий фанлар, аниқ фанлар соҳасидаги кўплаб бой тажрибаларга асосланиб шаклланган.
Эрамиздан аввалги VI асрда зардуштийлар томонидан ёзилган “Авесто”нинг “Вендидат” деб номланувчи биринчи китобида психология ва тиббиётга оид дастлабки маълумотлар келтирилган. Мазкур китобда 99999 хил касалликлар ҳақида ва уларни даволашда жарроҳлик, руҳий тинчлантириш ва шифобахш гиёҳлар қўлланилиши битилган.
Қадимги одамларнинг тасаввурларига қараганда, инсон танасида “жон” жойлашган бўлиб, у шахсга оид хусусиятлар, хислатларни вужудга келтириш имкониятига эга экан. Қадимги аждодларимизнинг “жон” тўғрисидаги тасаввурлари анимизм (лот. “anima” - жон) таълимотини таркиб топтиради. Бунда уларнинг тасаввурларида руҳ инсоннинг танаси билан узвий боғлиқ ҳолда ҳукм суради, гўёки яшайди. Шунинг учун ижтимоий ҳодисалар, ҳатто онг, шунингдек, реал воқеликлар (ўлим, уйқу, бехуш бўлиш, бетоблик) кабиларни содда тарздаги моддийлик (мавжудлик) нуқтаи назаридан талқин қилишга уринганлар. Уларнинг тасаввурларида қуйидагича талқинлар кенг ўрин эгаллаган:
- ўлим – уйқунинг бир тури, лекин руҳ баъзи бир сабабларга кўра танага қайтиб келмайди;
- туш кўриш – уйқудаги танани тарк этиб юрган ҳаракатдаги руҳнинг таассуротидир;
- руҳ – инсоннинг айнан ўзидир;
- руҳнинг эҳтиёжлари, турмуш шароитлари тирик одамникидан тафовутланмайди;
- марҳумларнинг руҳлари муайян машғулотлар тизимига, ижтимоий қонун-қоидаларга риоя қилувчи ҳамжамиятни яратар эмиш;
- тирик инсонлар билан марҳумларнинг руҳи бир-бирига боғлиқ бўлиб, моддий жиҳатдан ўзаро алоқадордир.
Кейинчалик эса анимистик тасаввурлар ўрнини руҳни борлиқнинг натуралистик (лот. “natura” – табиат) фалсафий манзараси тарзида изоҳлаш намоён бўла бошлади:
- Фалес (эрамиздан аввалги VII-VI асрлар), Анексимон (эрамиздан аввалги V аср), Гераклит (эрамиздан аввалги VI-V асрлар) руҳ оламининг ибтидосини ташкил қилувчи нарсалар (сув, ҳаво, олов)нинг инсонлар ва ҳайвонларга жон бағишловчи шакли тарзида талқин қилишади;
- Эрамиздан аввал яшаб ўтган юнон файласуфларининг илмий изланишлари натижасида материянинг жонлилиги (гилозоизм) тўғрисидаги ғоя юзага келади;
- Материянинг жонлилиги ҳақидаги ғояни ривожлантирган атомизм (юнон. “atomos” - бўлинмас) намояндалари Демокрит (эрамиздан аввалги V-IV асрлар), Эпикур (эрамиздан аввалги IV-III асрлар), Лукриций (эрамиздан аввалги I аср) бир қанча фикрларни илгари сурдилар, жумладан:
Руҳ танага жон бағишловчи моддий жисмдир;
Моддий асос ҳисобланмиш ақл;
Ҳаётни бошқарувчи идрок вазифасини бажарувчи аъзо;
Руҳ билан ақл тана аъзолари бўлганлиги боис, уларнинг ўзи ҳам танадир;
Улар шарсимон, кичик ҳаракатчан атомлардан таркиб топади.
Юқоридаги мулоҳазалар организмнинг анатомик-физиологик тузилиши, миянинг таркиби сингари моддий асосларга суянган ҳолда реал воқеликни тушунтириш имкониятига эга эмас эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |