Мавзунинг долзарблиги ва зарурияти



Download 28,41 Kb.
Sana24.10.2022
Hajmi28,41 Kb.
#855877
Bog'liq
МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ЗАРУРИЯТИ ЖЖС



МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА
ЗАРУРИЯТИ
МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ЗАРУРИЯТИ

Ҳозирги кунда дунёда керамик плиткаларни олишда замонавий технологиялар ва ускуналардан фойдаланиш, физик-механик ва бадиий-меъморий хусусиятларини яхшилаган, юқори маҳсулдорликка эга керамик кошинларнинг массаларини олиш технологиялари ва таркибларини ишлаб чиқиш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда янги табиий хом ашёларни кенг жалб этилиши, шунингдек, керамик кошинлар бозорида юқори рақобат муҳитини шакллантиради.


Ҳозирги кунда дунёда керамик кошинларни ишлаб чиқариш бўйича гигант бўлган мамлакатларда керамик кошинлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш сурати, хусусан, Филлипинда 20%, Мозамбикда 12,3%, Ветнам, Хитой ва Индияда 8,5%, Чили ва Перуда 10%, ва Испания, Россия, Италия ва Бразилияда йилига 5% ни ташкил этади.
Маҳаллий хом ашё ресурслари асосидаги импорт ўрнини босувчи турли қурилиш ишларига мўлжалланган керамик кошинлар ва турли ранглардаги керамогранит олиш ва уни саноат миқиёсида ишлаб чиқариш 2018-йилда 15,1 млн кв.м ни ташкил этган бўлса, юқоридаги қарорга кўра 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 18,2 млн кв.м ни, дунё бўйича 18 млд кв.м. ни ташкил қилади ва бу орқали давлатимиз 14,2 млн доллорлик чет эл валютасини тежашга эришади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарорида Республикамизда рақобатбардош қурилиш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суратларини таъминлаш, шунингдек мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур илмий тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.

Республикамизнинг барча вилоятларида кенг кўламли курилиш ишлари давом этмоқда, ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларига бўлган талаб нафақат маҳаллий балки, жаҳон бозорларида ҳам йилдан йилга ўсиб бормоқда. Айниқса, керамик кошинлар каби маҳсулотлар экспорти йилдан-йилга ортмоқда.


Республикамиз мустақиллигига эришгандан кейин мамлакатимизда керамик кошинлар ишлаб чиқариш ҳажми йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Аммо шунга қармасдан ҳозирги кунда ҳам Республикамиз эҳтиёжи учун зарур бўлган полбоп, фасадбоп ва керамогранит каби сифатли керамик кошинлар кўплаб миқдорда четдан қаттиқ валюта эвазига импорт қилинмоқда. Шунингдек, Қуйиамударё минтақасининг минерал хом-ашё базаси етарли бўлишига қарамасдан ҳалигача керамик кошинлар ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд эмас.
Шу муносабат билан бугунги кунда Қуйиамударё минтақасида мавжуд маҳаллий хом-ашёлар асосида керамик кошинлар олишга яроқли хом-ашёларни физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш ва улар асосида паст ҳароратда пишувчи керамик кошинлар олиш мумкин бўлган таркибларни яратиш долзарб масаладир.



ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ:

Кулатау кони гилини физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш ва ишлаб чиқаришга яроқлилигини асослаш ҳамда шу асосида керамик кошинлар олиш имкониятларини ўрганиш, шунингдек керамик кошинларни олишда гидросулюдали жинслар ва бархан қуми ёрдамида оптимал масса таркибини яратиш, ҳамда модификациялашнинг асосий технологик параметрларини ишлаб чиқишдан иборат.



ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ:


  • Кулатау кони гили хом ашёсининг кимёвий ва гранулометрик ҳамда минералогик таркиби ва бошқа кўрсаткичларини ўрганиш.

  • Кулатау кони гилининг технологик хоссалари ва дисперслиги пластиклиги, ҳамда минерал ҳосил бўлиш жараёнини ўрганиш.

  • Тупроққала кони гили хом ашёсининг кимёвий ва гранулометрик ҳамда минералогик таркиби ва бошқа кўрсаткичларини ўрганиш.

  • Истиқболли маҳаллий модификацияловчи қўшимча хом ашелардан фойдаланган холда Кулатау кони гили асосида керамик кошинлар олишнинг оптимал масса таркибини яратиш.

  • Кулатау кони гили асосида олинган яъни оптимал таркибли тажриба намуналарининг куйдирилган керамик кошинларнинг тузилиши, физик-кимёвий ва механик хусусиятларини тадқиқ қилиш.

  • Модификацияловчи қўшимча хом ашёлардан фойдаланиб олинган оптимал таркибли керамик кошинлар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш.

  • Тажриба-саноат ишлаб чиқариш шароитида Кулатау кони гили асосида керамик олиш технологиясини синовдан ўтказиш ва янги маҳсулотнинг тажриба партиясини ишлаб чиқиш.

Download 28,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish