Биринчидан
, хориж матбуоти хабарларига кўра, ҳозир Ғарб давлатлари
телевизион дастурлари ва фильмлари жаҳон медиа бозорининг тўртдан уч
қисмини эгаллаган. Уларнинг тушунарсиз мусиқаси, маъносиз ҳамда
ғайриинсоний ҳаракатлардан иборат қўшиқлари, қизиқиши, овқатланиш одати,
ҳатто кийинишига бутун дунё тақлид қилаётгани боис, бундай жараёнлар
таъсиридан ўз вақтида ёшларни ҳимоя қилмасак, халқимиз маданияти,
маънавияти ва миллий хусусиятларига зарар етади.
Иккинчидан
, ҳозирги вақтда, Ғарб маданиятининг айрим вакиллари
ахлоқсизликни маданият деб билиши ва аксинча, асл маънавий қадриятларни
менсимасдан, эскилик сарқити, деб қараши бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти,
оила мустаҳкамлиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солаётган бир пайтда
фарзанд тарбиясига катта эътибор бериш долзарб вазифа бўлиши керак.
Учинчидан
, бугун айрим Ғарб давлатларида ёшлар маънавияти таназзулга
учраб, ўзининг салбий натижаларини бераётгани маълум. Ғарб турмуш
тарзининг бундай салбий жиҳатлари баъзи ғарб оммавий ахборот воситалари
орқали тарғиб қилинаётгани ачинарли ҳолдир. Гарчи бундай ҳолатлар бошқа
кўп мамлакатларда кузатилмаган бўлса-да, бу ҳол хотиржамликка берилишга
асос бўлмайди. Ўз вақтида ёшлар қалбида бундай хунук ишларга нисбатан
нафрат туйғусини шакллантириш лозим.
Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат каби фазилатлар азалдан халқимиз
маънавий оламининг ажралмас қисмига айланган. Бугунги глобаллашув
шароитида “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғоялар,
маънавий тубанликларни тарғиб этишга уринаётган айрим қабиҳ ниятли кучлар
айнан ана шундай қадриятларимизга чанг солаётгани сир эмас.
Биринчи Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида
“Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий
қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар
бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига
30
катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқа-
либ бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини
англаб етмоқда”, дея маънавий таҳдидлардан ёш авлодни асрашимиз
зарурлигини таъкидлаган эди.
XXI асрда турли ҳаёт тарзлари ва ғоялар рақобатга киришди. Бунда
муваффақиятга эришиш учун ҳар бир давлат ўзлигини сақлаган ҳолда диний ва
миллий қадриятларини бошқаларга англатишни асос қилган мафкурага эга
бўлиши лозим. Акс ҳолда, ўзликни йўқотиш, бебаҳо қадриятлардан воз кечиш
кишини тараққиётдан ажратиб, уни тобе, мустақил фикри йўқ манқуртга
айлантириб қўяди. Ҳозирги кунда ғаразли мақсадларни амалга ошириш учун
зимдан олиб борилаётган фитналар баъзи миллатларнинг ўзлигини йўқотишга
қаратилганини сезиш мумкин. Бунда эътибор ҳудудларни эгаллаш эмас, инсон
онгини эгаллашга йўналтирилган
1
.
Маънавий даражада глобаллашувнинг салбий томони инсонни фақат
истеъмолчига айлантиради. Бунда бахт-саодат моддий фаровонлик билан
белгиланади. Яшашдан мақсад, ҳаётдан энг юқори даражада лаззатланишдан
иборат бўлиб қолади. Руҳий-маънавий қадриятлар, эзгулик, савоб, беғараз
ёрдам кўрсатиш каби олий тушунчалар унутилади. Инсонлараро муносабатлар
фақат фойда ва зарар қонуни асосида ишлайди. Кўнгилхушликларнинг кўз
кўриб, қулоқ эшитмаган турлари юзага келади.
Юқоридагилардан кўриниб турибди, глобаллашув жараёнини ортга
қайтариб бўлмайди. Бу худди отилган ўқни қайта ўқдонга тиқишга уринишдек
гап. Бугун дунёдаги ҳар бир давлатнинг тараққиёти айни шу глобаллашув
асосида шаклланмоқда. Глобаллашув ҳодисасининг ижобий ва салбий
жиҳатлари бор. Энг салбий жиҳати – замонавий дунёда одамийликни бой бериб
қўйиш хавфи юқори.
Олим ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда, ғарбга
таҳдид солаётган хавф-хатарларни санаб ўтайлик:
1
Ички ишлар органларининг профилактика хизмати фаолияти: Дарслик / И. Исмаилов,
М.З. Зиёдуллаев, Ж.С.Мухторов ва бошқ. Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. –Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 152 б.
31
Do'stlaringiz bilan baham: |