Мавзунинг долзарблиги. Халқимизга хос жуда кўплаб азалий



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana13.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#789724
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5433799095967814693

Х У Л О С А 
Урушнинг дастлабки, оғир кунлариданоқ совет халқи босқинчилар 
устидан ғалабага эришишга бутун кучларини бағишлашга интилдилар. 
Ўзбекистон халқи мустабид тузум таркибида бўлганлиги учун бу даҳшатли 
уруш ғам-ғуссасидан четда қола олмади. 
Бироқ, ўз юртига бўлган чинакам юксак муҳаббат туйғуси, жонажон 
заминга тажовуз қилган душманга нафрат ҳисси мустабид тузум етказган 
ғам-аламни орқа ўринга суриб қўйди. Халқ ўзини душманни тўхтатишга ва 
улоқтириб ташлашга қодир бўлган бирдан-бир куч деб ҳис қилди. У 
коммунистик тизим фойдасини эмас, балки фашизмга қарши курашнинг 
адолатли эканлиги ғоясини танлади. Шу жиҳатдан И.А.Каримовнинг «уруш 
даври воқеаларини, жангчиларимизнинг жасоратларини таҳлил этишда ва 
таърифлашда ҳам мафкурабозликни.. камроқ айтиш»га доир чақириғи 
нихоятда долзарб бўлиб жаранглайди. Президент ҳақли равишда бундай деб 
таъкидлаган эди: «Иккинчи жаҳон урушига қандай қаралмасин, бу уруш 
қайси ғоя остида ва кимнинг изми билан олиб борилган бўлмасин, ўз Ватани, 
эл-юртининг ѐруғ келажаги, беғубор осмони учун жанг майдонларида халоқ 
бўлганларни, ўз умрларини бевақт хазон қилган инсонларни доимо ѐдда 
сайлаймиз». Бу аччиқ, лекин олий ҳақиқатни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи 
йўқ ва бунга йўл ҳам бермаймиз!»
1
.
Фронтчиларнинг оилаларига қўлларидан келганча озиқ-овқатлар, 
кийимлар, чорва моллари билан ѐрдам бердилар. Шундай қилиб, Ўзбекистон 
халқининг герман фашизми устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси 
озмунча бўлмади.
Шунга қарамасдан Ўзбекистон халқлари фидокорона меҳнат қилишди, 
хатто илм-фан ва маданият соҳасида бир мунча юутуқларга эришилди. 
Маънавий маданиятнинг бой салоҳияти инсониятнинг энг ѐвуз душмани 
бўлган фашизмни тезроқ тор-мор қилиш ишига сафарбар қилинди. 
Ўзбекистон маданиятининг барча йўналишлари унинг арбоблари ва 
1
Каримов И.А. Ватан саждагощ каби муқаддасдир! - Т., 1996. 81-б. 


ходимларининг фидойилиги ва ватанпарварлиги туфайли жуда қисқа 
муддатларда уруш даври эҳтиѐжлари ва талаблари оқимига йўналтирилди.
Уруш оқибатларининг зиддиятли манзараси ижтимоий ҳаѐтнинг бошқа 
жабҳаларида ҳам кўзга ташланди. Энг асосийси, мамлакат 1945 йилга келиб 
яхшилик сари қатъий ўзгаришларни кутаѐтган эди. Бироқ сталинча-
коммунистик тузум чуқур ўзгаришлар қилишга қодир эмасди. Уруш 30-
йиллар танглигини бузиб, тузумни вақтинча сақлаб қолди. Халқ қонига тўйиб 
олган тизим омон қолди, ўз чегараларини кенгайтириб олди. Бироқ бу ички 
зиддиятларни ўзида вақтинча яширган барқарорлик эди, унинг қулаши 
муқаррар эди. Бу бугунги мустақиллик йилларида айниқса намоѐн бўлиб 
турибди. Шунинг учун Иккинчи жаҳон уруши тарихидаги «оқ доғлар»ни 
ўрганиш, уларни холисона ѐритиб бериш ўз тадқиқотчиларини кутмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакат халқлари, жумладан Ўзбекистон халқи 
ҳам фашизмга қарши курашда улуғвор роль ўйнадилар. Ўзбекистон 
иқтисодиѐти, фани ва маданияти мустабид тузумни сақлаб қолиш 
мақсадларига бутунлай бўйсундирилди. Ўзбек халқининг фронтдаги 
жасоратлари ва мамлакат ичкарисидаги фидокорона меҳнати Иккинчи жаҳон 
уруши ғолибона тугалланишининг бевосита таркибий қисми бўлди.

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish