Мавзунинг долзарблиги. Халқимизга хос жуда кўплаб азалий


 Иккинчи жаҳон урушининг бошланиш сабаблари ва унинг



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana13.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#789724
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5433799095967814693

1. Иккинчи жаҳон урушининг бошланиш сабаблари ва унинг 
оқибатлари. 
Жаҳонда “янги тартиб” ўрнатиш ҳаракатида АҚШ ўзининг гегемонлик 
ролини янада мустаҳкамлаш мақсадида Немис фашизмини ўйлаб топган эди. 
Европа 
фашистик 
ҳукуматлар 
(Германия, 
Италия, 
Испаниянинг
тажаввузкорлиги натижасида Германиянинг режалари амалга ошиши 
тезлашди. Афсуски Германия фашистик ҳукуматининг гегемонидаги 
сиѐсатига Европа давлатлари тўсқинлик қила олмади. 
Чунки жаҳон бозори тақсимотида бошланажак қирғинбаротларда 
Америка учун Германия, Япония, Италия каби агрессив давлатлар керак эди.
Ана шу агрессив кучлар “Хизмати”дан усталик билан фойдаланган 
ҳолда Африка ва яқин Шарқ мамлакатларида энг кўп мустамлака 
мамлакатларга эга бўлиш, Англия, Франция ва бошқа давлатларни урушга 
жалб этиб уларнинг иқтисодий, сиѐсий аҳволини танг этиш, энг асосий 
мақсад ўша даврда ўзининг иқтисодий, сиѐсий қудратини мустаҳкамлаб 
бораѐтган собиқ СССРни улар қўли билан йўқ қилиш каби режани кўзлаган 
эди.
Шу сабабдан Германияда 1933 йил ўзларини “Национал социалист”лар 
деб атаган А.Гитлер бошчилигида фашистик диктатура ўрнатилишига 
қаршилик қилиш ўрнига унга ҳомийлик Германияни ҳарбий жиҳатдан тезда 
оѐққа туриб олиши учун туртки бўлди. Бу агрессив кучга тезда милитаристик 
сиѐсатга мойил бўлган Италия ва Япония каби мамлакатлар ҳам келиб 
қўшилди. 
Шу тариқа жаҳон урушга босқичма-босқич тортиб борилди. Бу ѐвуз 
ҳаракатда Япония етакчилик қилиб, 1931 йил Хитойга хужуми билан бошлаб 
берди. Италия 1935 йил Эфиопияга қарши уруш, Испанияда фуқаролар 
урушининг бошланиши ва бу ерда Генерал Франко бошчилигида фашистик 
диктатурасининг ўрнатилиши, Германия эса Австрия ва Чехаславакиянинг 
оккупация қилиниши, Япония 1937 йил Марказий Хитой худудлари 1938 йил 
Хасан кўли, 1939 йил Халкин Голнинг босиб олиниши жаҳон урушининг 


бошланишини муқаррар қилиб қўйди. Уруш 1939 йил 1 сентябрь куни 
Немис-фашист босқинчилари Польшага уруш эълон қилмасдан туриб 
қўқисдан бостириб кириши билан бошланди.
Икки кун ўтиб Англия, Франция билан биргаликда Германияга қарши 
уруш эълон қилди. Улардан кейин жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ҳам 
урушга кирдилар. 
АҚШ бу урушда ўзининг бетараф эканлигини эълон қилди. Унинг асл 
мақсади урушга мумкин қадар кўпроқ давлатлар тортилиши, урушаѐтган 
мамлакатлар мумкин қадар бир-бирларини кўпроқ қириши халқ хўжалик 
тармоқлари издан чиқиши, шу орқали жаҳонда энг қудратли давлатга 
айланиб олишни кўзда тутган эди.
Иккинчи жаҳон урушининг бошланишида собиқ СССР давлат 
раҳбарларининг ҳам маълум даражада айби бор эди. Гап шундаки 1939 йил 
31 августида Совет Иттифоқи билан Германия ўртасида 10 йил давомида 
бир-бирларига ҳужум қилмаслик тўғрисида битим имзоланган эди. Умумий 
битим билан биргаликда, поляк, латвия, литва, эстон, украин, белорус 
халқлари тақдирига таълуқли бўлган қўшимча қабул қилинган маҳфий 
шартнома ҳам имзоланган эди. Бунга кўра Польшани бўлиб юбориш асоси ва 
Ғарбий Украина, Ғарбий Белоруссияни ҳамда, Болтиқ бўйидаги Латвия, 
Литва, Эстония давлатлари собиқ СССР га қўшиб олиниши ва Польшани эса 
Германия босиб олиши кўзда тутилган эди.
Эътибор беринг, шартнома имзоланган куннинг эртасига 1 сентябрь 
1939 йил Германия Польшага уруш эълон қилмасдан туриб бостириб кириши 
билан иккинчи жаҳон уруши бошланган эди.
Яширин битимга мувофиқ 1939 йил 17 сенятбрь куни Ғарбий Украина, 
Ғарбий Белоруссия ҳалқини немис-фашистларидан ўз ҳимоясига олиш 
баҳонасида Қизил Армия у ерларга кириб борди. 
1939 йил 25 сенятбрга келиб Қизил Армия ғарбга қараб 250-300 км 
босиб ўтиб ¢арбий Буг ва Санга чиқиб бу ерлар ноябрь ойига келиб Украина 
ва Белоруссия СССР таркибига қўшиб олинди. 


1940 йил июнида гўѐ “Тинч” йўл билан Бессарабия, Шимолий Букавина 
Собиқ СССр таркибига қўшиб тўғридан-тўғри Руминия билан чегарадош 
бўлиб қолди. Собиқ СССр 1939 йил кузидан бошлаб Латвия, Литва ва 
Эстония билан ўзаро “Ёрдам” бериш тўғрисида битим имзолашга киришди. 
Болтиқ бўйида жойлашган бу уч давлат СССР тасарруфига олиниши 
уларнинг розилигисиз Кремл томонидан чиқарилган ҳуқуқ халқаро ҳукум 
нормасига ҳилоф равишда амалга оширилди: Бунга кўра собиқ СССР улар 
ҳудудларида ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз базаларини қуриш баҳонасида 
Қизил Армия уч давлат ҳудудларига олиб кирилди. 
Финландия давлати эса СССРнинг бу таклифларини рад этиш билан 
бирга ҳарбий стратегик аҳамиятга эга бўлган Корел бўғозини СССРга бериш 
ва бунинг ўрнига Корелиянинг Финларга ўтказиш ҳақидаги таклифини ҳам 
рад этди. Бу вазият собиқ СССР учун Финландияга қарши уруш очишга 
баҳона бўлди. Уруш 105 кун давом этиб 1939 йил 30 ноябрдан 1940 йил 12 
майига қадар давом этди. Халқаро жамоатчилик СССРни босқинчилик 
урушида айблаб, уни Миллатлар Лигасида 14 декабрь 1939 йил қарори 
билан чиқариб юбора олди. 
Финландия эса 1941 йил июндан бошлаб Германия томонига ўтиб 
СССРга қарши кусраш бошлади. 
Ғарбда Германияга қарши уруш олиб бораѐтган Англия ва Франция 
душманга қарши кескин курашдан воз кечган ҳолда, урушни чўзиб ҳарбий 
ҳаракатларни шарққа собиқ СССРга буриб юбориш умидини кўзлаган эди. 
1939 йил Германия Норвегияни босиб олиб, Франция, Бельгия ва 
Голланияга юришни бошлади ва 5 июн 1940 йил уларни тор-мор этди. 
АҚШ ҳукумати 11 март 1941 йил “Ленд-Лизе” қонунини қабул қилиб, 
урушаѐтган давлатларга қурол-яроғ ва бошқа керакли нарсаларни сотиш, 
қарзга ѐки арендага бериш билан ўзининг “аралашмаслик” сиѐсатини олиб 
борди. 
АҚШ 1941 йил 8 декабрда Японияга уруш эълон қилиш билан бир
вақтда Англиянинг Лотин Америкадаги қарам мамлакатларига ҳам уруш 


бошланган эди. Бунга қарши Германия ўзининг энг яқин маслакдош давлати 
ҳисобланган Италия билан биргаликда АҚШга қарши уруш эълон қилди. Бу 
урушга Германия томонидан Руминия, Венгрия, Болгария, Словакия, 
Хорватия ҳам тортилган эди. 
1941 йил ѐзига келиб фашистлар бутун Ғарбий ва Марказий Европа 
мамлакатларида ўз ҳукумронлигини ўрнатишга эришди. 
Осиѐда, Японлар Корея, Хитойнинг босиб олган ҳудудларида ўз 
ҳукумронлигини ўрнатибгина қолмай балки ҳиндихитойда Франция 
мустамлакаси мамлакатлари устидан ҳам ўз ҳукумронлигини ўрнатган эди. 
Босиб олинган мамлакатларнинг бутун бойликлари босқинчилар 
иҳтиѐри билан уларнинг бундан кейин юришлари учун сарф қилинди. 
1941 йил баҳоридан бошлаб Совет-герман чегараларида немисларнинг 
ҳарбий кучлари ўсиб борди. Шу даврдан то уруш бошланганига қадар 324 
марта Немис самалѐтлари собиқ СССР ҳаво чегараларини бузиб ўтдилар, 
урушдан олдинги 11 ой ичида Совет чегарачилари 5 мингга яқин Немис 
жосусларини қўлга туширдилар. Шунга қарамай, И.Сталин ҳамда Молотов 
бош бўлган собиқ СССР ҳукумати ғарбий чегараларда ҳаѐтий зарур бўлган 
ҳарбий чораларни ўз вақтида кўрмаганлиги собиқ СССР таркибида яшаган 
барча халқлар каби ўзбек халқининг бошига ҳам кулфат ва синовларни 
солди. 



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish