Мавзуни назарий асослаш ва адабиётлар шарҳи. Хулоса. Фойдаланган адабиётлар рўйхати



Download 33,39 Kb.
bet6/7
Sana22.02.2022
Hajmi33,39 Kb.
#84106
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
АДАБИЁТЛАР ШАРХИ

Нуритдинова (2012) ҳам молиявий назоратга оид мулоҳазалари орқали тадқиқотларда ўзининг ҳиссасини қўшган. Унинг фикрича молиявий назорат – молия, кредит ва хўжалик органларининг режаларнинг бажариш жараёнида молиявий, бюджет, солиқ, ҳисоб-китоб ва касса интизомини таъминлашга қаратилган ва пул харажатларининг қонунийлиги, асослилиги ва оқилоналигини текширишдан иборат қонун нормалари билан тартибга солинувчи фаолиятдир.
Жаҳондаги кўпгина мамлакатларнинг назорат-ҳисоб органлари қуйидаги белгиларга эга бўлади:

  • молиявий назорат органларининг қонунчилик ва ижро ҳокимиятидан мустақил равишда фаолият олиб бориши ва бу органлар сиёсий ҳамда ташқи таъсирлардан ҳоли бўлиши;

  • асосий диққат эътибор молиявий ресурслар харажатлар дастурининг иқтисод қилиниши, унинг самарадорлиги ҳамда мақсадли сарфланишига қаратилади;

  • маблағларни солиштириш ёрдами билан назорат органларининг самарадорлигини аниқлаш. Головин (2014).

Умуман олганда, Давлат молиясини бошқаришда молиявий назорат тизимининг оптимал ташкил этилиши молиявий назорат тизимининг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Шундай экан, ривожланаётган мамлакатлар учун тараққий этган мамлакатлар молиявий назорат тизимини пухта ўрганиш ва уларнинг илғор тажрибасини ўзлаштириш зарурий эҳтиёж саналади.
Америка Қўшма Штатларида давлат бюджети ижроси Ғазначилик ва Маъмурий Бюджет Бошқармаси билан амалга оширилади. Маъмурий Бюджет Бошқармаси бюджетдан маблағ олувчиларга молия йили учун харажатлар сметасини тайёрласа, Ғазначилик бевосита бюджетга тушумларни ҳамда бюджет харажатларининг бошқарувини таъминлайди. Амалга оширилган бюджет ижроси бўйича давлат бюжети харажатлари ҳисобини ва аудит қисмини конгресснинг бош назоратчи раҳбарлигидаги Бош бюджет-назорат бошқармаси юритади. Козырин (2015).
Буюк Британиянинг олий назорат органининг раҳбари ҳисобланган бош тафтишчи барча ҳукумат идоралари ҳисоботини тинглаб, парламентга тақдим этади. Миллий тафтиш бошқармаси раҳбари парламент тақдимномасига кўра, қирол томонидан лавозимга қўйилади ва вазифасидан озод қилади.
900 нафардан иборат ушбу бошқарманинг ходимларини эса, шахсан бошқарма раҳбарининг ўзи ишга олиб, молиявий назоратдаги фаолияти бўйича ҳисоботларни қабул қилади. Миллий тафтиш бошқармасининг фаолияти асосан икки йўналишга: турли давлат органларининг йиллик ҳисоботига хулоса тайёрлаш ҳамда давлат харажатларини тежамкорлик ва самарадорлик таҳлилини амалга оширишга қурилади. Улар томонидан амалга оширилган молиявий назорат натижалари, уларга тармоқни ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни илова қилган ҳолда парламентга тақдим қилинади. Зудилин ва Ахмедов (2014).

Хулоса.
Ҳудудий молия ва ғазначилик бўлинмаларида дастлабки ва жорий назорат, Давлат молиявий назорати Департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларида якуний назоратни кучайтириш мақсадида барча ҳужжатларни тўлиқ ҳолда электрон тарзда юборишни мукаммал йўлга қўйиш ҳам бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Барча молиявий ҳужжатларни электрон тарзда юбориш мукаммал йўлга қўйилса, молиявий назоратнинг барча турлари бўйича бир қанча молиявий қонунбузарликлар ҳамда бюджет маблағларининг ортиқча сарфланиш ҳолатлари бартараф қилинади ва камчиликларни аниқлаш имконини беради. Юқоридаги ҳужжатлар бўйича маълумотларни олиш тезлиги ортади, бюджетдан маблағ олувчилар ва бюджет ташкилотлари масъул ходимларининг ҳудудий молия ва ғазначилик органларига кунлик тарзда келиб-кетиш харажатини камайтиради ҳамда қоғоздан кам фойдаланиш оқибатида мақсадсиз харажатларни амалга оширишнинг олди олинади.
Давлат молиясини бошқаришда молиявий назоратни амалга оширувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш масаласи ҳам бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Чунки бюджет ташкилотлари ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларда олиб бориладиган молиявий назоратни бир молия йили давомида барча молиявий назорат органлари томонидан такрорланиши бюджет ташкилотларининг фаолият самарадорлигига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.


Download 33,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish