Гидростатик зичлик ўлчагичлар. Гидростатик зичлик ўлчагичлар ўзгармас баландликдаги суюқлик устунининг босимини ўлчаш учун хизмат қилади.
Гидростатик зичлик ўлчагичлар кенг тарқалган, чунки бу асбоблар содда тузилган ва анализ қилинаётган суюқликка ўрнатиладиган датчикларда ҳаракатланадиган қисмлар йўқ. Уларнинг ишлаш принципи қуйидагича. Суюқлик сиртига нисбатан Н чуқурликдаги Р босим қуйидагича ифодаланади:
P = ρ g H, (10.1)
бу ерда ρ – суюқликнинг зичлиги, кг/м3: g – оғирлик кучининг тезланиши, м/с2.
Суюқлик устунининг баландлиги Н ўзгармас бўлса, босим Р суюқлик зичлигининг ўлчови бўлади. Гидростатик зичлик ўлчагичларда суюқлик устунининг босими, одатда, суюқлик орасидан инерт газ (ҳаво) ни узлуксиз ҳайдаб ўлчаб турилади. Бу газ (ҳаво) нинг босими суюқлик устуни босимига пропорционал (пьезометрик зичлик ўлчагичлар). Суюқлик устунининг босимини бу усулда ўлчаш кўрсатишларни масофага узатиш имкониятини беради. Ҳайдаладиган инерт газ суюқлик хусусиятларига кўра танланади. Ҳайдаладиган газ сарфи катта бўлмай доимий бўлиши шарт, чунки сарфнинг ўзгариб туриши ўлчашда қўшимча хатоликларга олиб келиши мумкин.
Одатда, суюқликнинг турли баландликдаги иккита устунидаги босимлар фарқи ўлчанади (дифференциал усул). Бу эса ўлчанаётган зичликнинг аниқлигига таъсир кўрсатадиган сатҳ ўзгаришларини йўқотади, (10.1) формуладан
ёки (10.2)
бу ерда Р1 ва Р2—суюқлик устунларининг босими, Па; Н1 ва Н2—суюқлик устунлари сатҳинннг баландлиги, м.
Ҳаво (инерт газ) узлуксиз ҳайдаладиган пьезометрик дифференциал икки суюқликли зичлик ўлчагичда (10.1-расм) текширилаёгган суюқлик идиш 1 дан узлуксиз оқиб ўтади, бу идишда суюқлик сатҳи доимий сақланади. Доимий сатҳли идиш 2 маълум зичликли эталон суюқлик билан тўлдирилган бўлади. Инерт газ найча 3 орқали текширилаётган суюқлик қатлами орқали ўтади ва асбобдан чиқиб кетади. Худди шу инерт газ найча 4 орқали эталон суюқлик қатламидан ўтади, кейин қўшимча найча 5 орқали текширилаётган суюқликнинг маълум қатламидан ўтиб асбобдан чиқади.
Пьезометрик найчаларнинг чўкиш чуқурлиги ва эталон суюқликнинг зичлиги маълум бўлса, дифференциал манометр 6 нинг кўрсатишлари текширилаётган суюқлик зичлигининг ўлчови бўлади.
(10.2) формулага мувофиқ дифманометрнинг кўрсатишлари қуйидагича бўлади:
(10.3)
Эталон суюқликнинг зичлиги текширилаётган суюқликнинг зичлигига яқин қилиб танланади. У ҳолда h0=h бўлса, босимлар фарқи ∆Р=0; унда текширилаётган суюқликнинг зичлиги минимал бўлади. Агар текширилаётган суюқликнинг зичлиги максимал бўлса, босимлар фарқи максимал қийматга эга бўлади.
Асбобда эталон суюқликли идиш 2 текширилаётган суюқликли идиш 1 дан юқорироқда жойлашган. Эталон ва текширилаётган суюқликнинг температура коэффициенти бир хил бўлиб уларнинг температураси тенг бўлса, температура компенсацияси автоматик равишда таъминланади.
Гидростатик зичлик ўлчагичлар саноатда 900... 1800 кг/м3 ўлчаш диапозонига мўлжаллаб чиқарилади. Бу асбобларнинг асосий хатолиги ±4%.
|
|
10.1-расм. Пьезометрик зичлик ўлчагич схемаси.
|
10.2-расм. ПЖС-2 типидаги зичлик ўлчагич схемаси
|
Сильфонли, тензометрик, химотрон ва бошқа зичлик ўзгарткичлари гидростатик зичлик ўлчагичларнинг турларидир.
Сильфонли зичлик ўлчагичларда (10.2-расм) ўлчанаётган муҳит зичлигининг ўзгариши назорат қилинаётган идишда жойлаштирилган бошқа элементларнинг деформациясини вужудга келтиради.
Ўлчаш камераси ичида бир-биридан маълум масофада сильфонлар 11 ва 14 жойлаштирилган бўлиб, улар коромисло 13 билан бирлаштирилган бўлади. Ўлчаш камераси ичидаги суюқликнинг зичлиги ўзгарганида сильфонларнинг деформацияси ўзгаради ва коромисло ўзининг таянч нуқтаси атрофида бурилади. Коромисло 13 бурчакли ричаг 9 орқали унификацияланган пневмо ўзгарткичнинг Т- симон ричаги I билан бирлашган. Ричагнинг чиқишидаги герметикликни мембрана 10 таъминлайди. Чиқиш конструкцияси ричаг 9 нинг бурилиш эҳтимолини кўзда тутади.
Сильфонлар 11 ва 14 нинг, шунингдек, ўлчанаётган суюқлик температурасининг ўзгариши келтириб чиқарадиган хатоликни компенсациялаш учун мўлжалланган сильфон 12 нинг ички бўшлиқлари кетма-кет вентилли найча билан бирлаштирилган. Сильфонлар зичлиги минимал бўлган назорат қилинаётган суюқлик билан тўлдирилган. ПЖС-П зичлик ўлчагичи 500-2500 кг/м3 диапозонидаги зичликни ўлчашга имкон беради.
10.3-расмда тензометрик зичлик ўлчагичнинг схемаси келтирилган. Назорат қилинаётган суюқлик идиш 1 га штуцер 2 орқали узлуксиз тушиб туради ва ундан тўкиш штуцери 3 орқали чиқиб кетади, бу эса идишда доимо бир хил сатҳ бўлишини таъминлайди. Асосий идиш 1 нинг ичида эталон суюқлик билан тўлдирилган идиш 4 жойлаштирилган бўлиб, унинг зичлиги назорат қилинаётган маҳсулотнинг минимал зичлигига тенг бўлиши керак. Эталон суюқлик туйнук 5 орқали киради, ортиқчаси эса тўкиш трубаси 6 орқали чиқиб кетади. Бу билан сатҳнинг доимийлигига, балласт босимнинг ва температура ўзгаришларининг компенсация қилинишига эришилади.
|
|
10.3-расм.Тензометрик
зичлик ўлчагич схемаси.
|
10.4-расм. Химотронли зичлик ўлчагич схемаси
|
Назорат қилинаётган маҳсулот зичлиги озгина ўзгариши билан эластик элемент 8 нинг марказига елимлаб ёпиштирилган тензодатчик 7 нинг қаршилиги ўзгаради. Зичлик ўлчагичи сифатида электрон автоматик кўприк 9 кўлланилган бўлиб, унинг елкаларининг бирига тензодатчик 7 уланган. Кўприк шкаласи зичлик бирликларида даражаланган. Ўлчашнинг пастки чегаралари кўприк шкаласини даражалашда идишлар 1 ва 4 ни зичлиги текширилаётган суюқликнинг минимал зичлигига тенг бўлган суюқлик билан тўлдиришда аниқланади.
10.4-расмда химотрон зичлик ўлчагичиинг схемаси келтирилган. Зичлиги ўлчаниши керак бўлган суюқлик идиш 1 га кириш штуцери 2 орқали узлуксиз кириб туради ва ундан тўкиш штуцери 3 орқали чиқиб кетади. Идиш 1 нинг ичида эталон суюқлик солинган идиш 4 жойлаштирилган. Эталон суюқлик идиш 4 га туйнук 5 орқали берилади ва ундан тўкиш трубаси 6 орқали чиқиб кетади. Эталон суюқликнинг зичлиги назорат қилинаётган суюқликнинг минимал зичлигига тенг қилиб олинади. Асбобнинг конструкцияси сатҳнинг ўзгармаслигини ва балласт босимнинг компенсацияланишини таъминлайди. Назорат қилинаётган суюқлик кираётган оқимининг мавжланиш эҳтимолининг олдини олиш учун тўсиқ 7 кўзда тутилган.
Пластмасса корпусли химотрон датчик 8 электролит билан тўлдирилган. Электролит калий йодиднинг бир оз йод қўшиб тайёрланган сувдаги эритмасидир. Датчикнинг эластик мембранаси 9 босим озгина ўзгарганида ҳам эгилади. Датчик корпусининг ичида иккита тўрсимон платина электрод бор, улардан бири кўшимча катод 10 бўлиб хизмат қилади ва ток манбаи 11 нинг минуси билан бирлаштирилган, иккинчиси анод 12 бўлиб хизмат қилади ва таъминлаш манбаининг плюсига уланган. Тўсиқдаги паррон тешикда ўрнатилган учинчи электрод анод ҳамда катод камераларини ажратиб туради ва асосий катод 13 ҳисобланади.
Химотрон датчикнинг мембранаси 9 шток 14 ёрдамида идиш 4 нинг эластик элементи 15 билан бириктирилган. Зичликнинг озгина ўзгариши эластик элемент 15, бинобарин, химотрон датчикнинг мембранаси 9 нинг эгилишини вужудга келтиради.
Датчик мембранасининг силжиши натижасида электролит анод камерасидан катод камерасига оқиб ўтади, бу эса микроамперметр занжирида токнинг анча кўпайишига олиб келади, унинг шкаласи бевосита зичлик бирликларида даражаланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |